ЛАНДШАФТНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
Ҳар бир ландшафт турли морфологик қисмлардан таркиб топади. Ландшафтнинг таркибий қисмлари, уларнинг террито риал жойланиш қонунияти, ландшафтдаги нисбати ва ўз таъсирини ландшафтшуносликнинг махсус бўлими — ландшафт морфологияси ўрганади.
Ландшафтнинг таркибий қисмлари асосан икки босқичли табиий комплекслардан — урочишче ва фациялардан иборатдир. Урочишче ва фация терминлари 1938 йилда Л.Г.Раменский томонидан фанга киритилиб, кейинроқ Н. А. Солнцев бу термйнларга тўлиқ таъриф берди. Айрим тадқиқотчялар урочишче ва фацияларни ҳам таркибий қисмларга — кичик урочишче ва кичик фацияларга ажратиш тарафдоридирлар. Бироқ, кўпчилик урочишче ва фацияларнигина тан олади.
Фация А. Г .Исаченко таърифига кўра, жойлашган ўрни, яшаш шароити бир хил бўлган ҳамда битта биоценозга эга бўлган энг кичик (содда) табиий географик бирликдир. Фация мезорельефнинг тупроқ она жинслари, гидрологик режими, микроиқлими ҳамда тупроғи бир хил бўлган бир элементида таркиб топади.
Урочишче деб рельефнинг қавариқ ёки ботиқ шакллари, ё бўлмаса, текислик қисмларида бир хил тоғ жинслари устида таркиб топган, сув оқимининг умумий йўналиши, нуроқ жинсларнинг олиб кетилиши, химиявии элементлар миграцияси уму мий бўлган фациялар системасига аитилади. Ф.Н. Мильков урочишчелар фацияларнинг қонуний комплекси булиб, улар рельефнинг нотекислиги, тупроқ ва грунтлар таркибининг хилма-хиллига хам боғлиқ равишда табиатда бирбиридан аниқ ажраб туоади деб таърифлайди. Урочишчелар типига мисол қилиб, жар, ясси жарларни, даштлардаги пастқам жойларни (западина) келтиради.
Т абиатда ландшафтнинг таркибий қисмлари ҳамма вақт ҳам икки босқичли системага эга бўлавермайди. Баъзан муракаб бўлиб, уларда кўпроқ босқичларни ажратишга тўғри келади. Масалан, мураккаб таркибли ландшафтларда ландшафт билан урочишчелар оралиғида урочишчелар комплекси, яъни жойлар (местность) ажратилади. Фациялар билан урочишчелар оралиғида фация группалари, кичик урочишчелар ажратилади. Лекин бундай бўлиниш сисмасини ҳамма ландшафтларга ҳам татбиқ этиб бўлмайди, чунки ландшафтлар мураккаблиги бир хил эмас, шунинг учун ҳам ландшафтнинг кичик ур лчишче жой каби морфологик қисмларини асосий қисмлар эмас, балки мураккаб ландшафтларда учрайдиган оралиқ босқичлар деб тушуниш керак. Лекин асосий босқичлар бўлган урочишче ҳамда фациялар ҳар бир ландшафтда мавжуд бўлиб, асосий морфологик қисмлар ҳисобланади. Ландшафтни таркибий қисмларга бўлиб ўрганиш ландшафтни картага тушириш масштабига ҳамда ишнинг амалий мақсадига ҳам боғлиқ.
Кичик урочишчелар рельефи анчагина пастбаланд бўлган ландшафтларда кўпроқ учрайди.
Жой ёки жой типи термини ландшафтшунослар орасида кенг тарқалган. Бироқ турли маънода учратилмоқда ва аниқ мазмунни ифодаловчи таърифга эга эмас. Жой кўпинча «геоғрафик комплекс» ёки «табиий территориал комплекс» тушунчаларининг синоними сифатида ишлатилади. Баъзи тадқиқотчилар (Ф. Н. Мильков) «жой типи» деганда урочишчеларнинг қонуний йиғиндисидан иборат бўлган ва хўжалик нуқтаи назаридан бир қийматли территорияни тушунади24.
Бошқа типологик бирликлар каби жой типи ҳам туташ территорияда жойлашмайди ва турли регионал бирликларда учраши мумкин. Ф. Н. Мильков Россия текислигининг жанубйа қисмидаги дашт ва ўрмондашт зоналарида қуйидаги жой типларини ажратиб кўрсатади: қайир, қайир усти террасаси, дарё бўйи, плакор, суви яхши оқиб кетмайдиган дарё оралиғи текислиги, суви айирғичзандра, қолдиқ сувайирғич, паст тоғ жой типлари. А. Абдулқосимов Фарғона водийсида қумли чўллар шўрхокли чўллар жой типи, адир чала чўллари жой типи25 ва ҳоказоларни ажратади. Баъзи географлар (К. И. Геренчук, Н. А. Солнцев) жойни ландшафтнинг энг йирик морфологик қисми, у муайян ландшафтга хос бўлган урочишчеларнинг йиғиндисидан иборатдир, деб тушунтиради.
Жойларнинг таркиб топиши сабаблари ва ички тузилиши турлича бўлиши мумкин. Н. А. Солнцевнинг фикрига кўра, жойлар ландшафт доирасида геологикгеоморфологик ўзгариш натижасида таркиб топади.
Баъзи ерларда «жой»лар рельефнинг ўртача йирик шаклларига мос келади ва бундай жойлар территориясида иккинчи даражадаги мезоформа рельефи таркиб топади. Бунга А. Абдулқосимов ажратиб кўрсатган ва тасвирлаган чала чўлли адир жой типи, адир оралиқ ботиқлар чала чўлли текислик жой тйпи мисол бўла олади.
Жанубий Фарғонадаги адирлар ғарбдан шарққа томон чўзилган, кенглиги 2—6 км, ўртача нисбий. баландлиги 70—100 м,, устини ғовак нуроқ жинслар, лёссимон гил қоплаган конгломератлардан тузилган, озроқ қисми ҳайдалган. Адирларда қуйидаги урочишчелар мавжуд: а) тошли,. шағалли қуруқ водийлар, б) жарлар, в) конгломерат қулаган жойлардаги тик ён бағирлар, г) кучли ювилган скелетли бўз тупроқли ён бағирлар ва ҳоказо.
Адирлар орасидаги текисликлар чала чўллари жойтипи Жанубий Фарғонанинг марказий қисмида, Чимён ва Қопчиғайадирлари орасида яхши ифодаланган: характери урочишчеларн оч бўз тупроқли обикор ерлар, тошлишағалли ва майда тоғ жинс ётқизиқлари билан қопланган сойларнинг кенг қайирлари ва ҳ. к. Адирлар устини ишғол қилган ва водийлар орқали бирбиридан узилиб қолган ландшафтлар дарёлар орасидаги майдонлар, террасалар ва қайирлардаги ўзига хос урочишчелар билан биргаликда алоҳида жой типларини ҳосил қилади.
Бирор ландшафт доирасида шу ландшафтга хос бўлмаган ландшафтлар характеридаги участкаларни ҳам жой типи деб қараш мумкин. Жой типи сифатида ажратилган бўлаклар фақат ўша жойнинг ўзйга хос хусусиятларига зга бўлиб, уларни бошқа ландшафтлардахи жой типларига таққослаб бўлмайди. Бу айтилганлардан жой типининг аниқ бир таърифи йўқлиги кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам ландшафтнинг таркибий қисми сифатидаги жой типи бундан буён ўрганилишини ва аниқланишини талаб қилади.
Жой тушунчаси тоғли ўлкалар ландшафтларининг морфологик бўлинишида ҳам аниқликка эга эмас. Ҳозирги вақтда тоғ ландшафтларида жой деб баландлик ландшафт минтақасининг бир қисми тушунилади. Бундай морфологик бирликларни ажратишда орография, ён бағирлар экспозицияси ва тоғ жинслари литологияси асос қилиб олинмоқда. Масалан, Л. Алибеков Чақилқалон тоғ тизмасида учта баландлик ландшафти ярусини ажратади. Булардан жуда ўйилиб кетган, тик ён бағирлари ўртача баландликдаги тоғ ярусида иккита жой типини — оҳак тошли тик ён бағирлар, сланецли тоғ ён бағирлари типини ажратади26.
Кўпчилик ландшафтларда бир хил морфологик қисмлар бир йўналишда ритмик равишда алмашиниб кетади. Шундай группадаги ландшафтларга шамолнинг актив фаолияти оқибатида вужудга келган текислик территориясидаги йирик грядали қумлитекислик ва барханли текислик ландшафтларини киритиш мумкин.
Бироқ морфологик бирликлар ландшафтда ҳамма вақт ҳам такрорланавермайди, балки бйринкетинлик билан маълум йўналишда бири иккинчиси билан алмашиниб боради. Масалан, М. Қўзибоевнинг таъкидлашича, Марказий Фарғонанинг ғарбий қисмидаги Бувайда қум массиви территориясида қум ландшафтининг йирикроқ морфологик бирликлари—грядали ва барханли қумлар жой типлари биринкетин алмашинади, улар ўз навбатида мустаҳкамланган қум грядалари урочишчеси, чала мустаҳкамланган ва қайта ётқизилган қумлар урочишчеларидан иборатдир27.
Л андшафт морфологик қисмларининг жойланишида маълум тартиб ҳамма вацт ҳам бўлавермайди. Бундай ҳолат морфологик тузилишдаги узилиш ёки морфологик қисмларнинг ороллар. шаклида жойлашувини кўрсатади. Оқбел тизмаси билан Сир; дарё оралиғидаги тошлоқ, шағалли, қумли тўлқинсимон текислик ландшафти урочишчеларнинг тартибсиз жойлашишига типик мисол бўлади (12расм). Бу ландшафтдаги жойлар типи чала чўл текисликлари ландшафтига хос бўлиб, турли фацияларнинг йиғиндисидан иборат микрокомплексли характсрига эгадир.
Ландшафтни ташкил этувчи таркибий қисмлар катта-кичиклигига қараб турли қаторларга ажратилади. Масалан, жойлар (жой типлари) ландшафтнинг морфологик тузилишида биринчи қаторни, урочишчелар иккинчи қаторни, кичик урочишчелар учинчи, фациялар тўртинчи қаторларни ҳосил қилади ва ҳоказо. Қаторлар сони ландшафтнинг мураккаблигига боглик.
Бир ландшафтнинг узида турли катордаги морфологик бирликларнинг белгилари биргаликда учраши мумкин. Шу билан бирга ҳар бир қатордаги бирликлар кейинги қатордаги (қуйидаги) бирликлардан таркиб топади. Биринчи қатордаги йирик таркибий қисмлар — жойлар иккинчи қатордаги қисмлардан — урочишчелардан ташкил топади, фация ўз навбатида урочишчелар ичида характерли қатор вужудга келтиради.
Бир морфологик типдаги ландшафтларнинг таркибий қисмт лари характерида ташқи ўхшашлик бўлса ҳам, лекин улар генетик жиҳатдан турлича бўлади.
Ландшафтнинг морфологик тузилиши вақт ва майдонда ўзгариб туради, шунинг учун уни ўрганишга генетик жиҳатдан ёндошиш керак. Ривожланиш жараёнида ландшафтнинг тузилиши мураккаблашади. Масалан, тектоник ҳаракатлар натижасида денгиз остидан кўтарилган текисликда дастлаб биргина фация бўлиши мумкин. Лекин вақт ўтиши билан эндоген ҳамда экзоген кучларнинг биргаликда таъсири оқибатда мазкур майдонда турли фациялар ва урочишчелар вужудга келади; улар ҳам ўзгаришда давом этади. Су,в ўйиб ҳосил қилган жўякча вақти келиб жар ва ясси жарга, кичик карст чуқурчаси кенг карст сойлигига айланиб кетиши мумкин. Геоғрафик комплексларнинг ўзгаришига ўсимлик, ҳайвонлар ва ҳ. к. сабаб бўлиши ҳам мумкин. Масалан,ътақирда юмронқозиқ ҳосил қилган кичик тупроқ уюми ўсимлик келиб ўрнашишига, ўсимлик эса, шу жойда қум тўпланишига сабаб бўлади.
Шунга ўхшаш нисбатан мураккаб территориал бирликларни келтириб чиқарувчи динамик омилқар (оддий комплекслар) географик звенолар деб аталади.
Ландшафт морфолоғиясини ўрганишнинг асосий вазифаси, унинг таркибий қисмларинннг ўзаро таъсирини, уларнинг иссиқлик, намлик, минерал ва органик моддалар динамикасига ўтказадйган таъсирини тушунтириб беришдир. Бундай ўрганиш иссиқлик ва намлик балансини, шунингдек химиявий элементлар миграциясини анализ қилишга асосланади ҳамда геофизик, геохимик методларни қўлланишни талаб қилади.
Фация, юқорида айтиб ўтилганидек, бир хил табиий географик шароитларга зга бўлган энг кичик, бўлинмас табиий географик комплексдир.
Фация.термини фақат географияда эмас, геологияда, иқлимшунослик, зоогеография ва ҳоказо фанларда ҳам кенг қўлланилади. Геологиядаги фация билан ландшафтшуносликдаги фация аслида бошқабошқа нарса эмас, геологлар фация деганда фақат тоғ жинсларининг ўзини эмас, улар вужудга келадиган табиий географик шароитни тушунишади, яъни бу тушунча оддий географик комплекс тушунчаси билан бирдир.
Бир хил зонал ҳамда азонал иқлимий, геологикгеоморфологик, биогёографик шароитга эга бўлган ландшафтда фациал бўлинишнинг асосий омили улар жойлашган ўрнининг ҳар. хиллигидир. Турли хил фацияларнинг вужудга келишига ландшафт тараққиётининг ўзига хос хугусиятлари ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, тупроқларнинг шўр босиб кетиши, ботқоқланиши, кўлларни ўсимлик босиб кетиши ва бошқалар.
Фаииялар рельефнинг маълум бир элементида: тепалик, жар, водий ён бағирларида, тоғ этаги, тепаси, текислик ва ҳоказоларда жойлашади. Рельефнинг бундай элементлари эрозия базисига нисбатан баландлиги, қиялиги, зкспозицияси, микрорельеф шаклларига кўра бирбиридан фарқ қилади.
Рельефнинг кичик шакллари — тепа, жар, дўнг ер юзасидаги шамолларнинг йўналиши ҳамда тезлигига таъсир кўрсатади. Бу нарса шу жойдаги ёғин тақсимотида, температура шароитида акс этади. Тепа ва дўнгларнинг шамолга рўпара томонида ҳамда тепасида қор юпқа бўлиб, шамолга тескари томонидакўп тўпланади, ёмғир ҳам тепанинг турли жойида турлича тушади. Қиш вақтида ҳамда баҳорги ва кузги ушуқсовуқлар пайтида температура инверсияси вужудга келиб, тепа устида температура юқори бўлади. Ана шунга мувофиқ равишда совуқсиз кунлар ҳам кўпроқ чўзилади. ён бағирлар экспозицияси тўғри қуёш радиациясининг тақсимланишига таъсир кўрсатади. Бунда жанубга қараган ён бағирларга қуёш нури текисликларга нисбатан кўпроқ шимолга қарагаи ён бағирларга эса текисликлардагидан камроқ тушади. Бу тафовут қиш фаслида айниқса катта бўлади. Ён бағирларнинг қиялиги ҳам қуёшнинг тўғри радиациясига таъсир этади. Шимолга қараган ён бағирлар қанчалик тик бўлса, ёзда ҳам, қишда ҳам қуёшдан кам нур олади, жанубга қараган ён бағирлар, агар қиялиги катта бўлса, қиш фаслида текисликларга нисбатан кўп, ёз фаслида кам иссиқлик олади.
ён бағирлар экспозицияси радиация режими орқали буғланиш суръатига таъсир кўрсатади, ёққан ёғин миқдорининг ер юзасида қайта тақсимланиши, нуроқ ва минерал моддаларнинг жойлашиши, сув оқими режими қияликка боғлиқ. Фация жойлашган турли хил ўринлар иссиқлик ва намлик режими, эрозия, аккумуляция процесслари, микроиқлими, нуроқ тоғ жинслари ҳамда минералларнинг таркиби жиҳатидан бирбиридан фарқ қилади. Бинобарин, бир ландшафтнинг ўзида ҳам турли хил ўринларда ўзига хос экологик 1иароит вужудга келади. Бундай, экологик шароитда бош%а жойлардагидан фарқ қиладиган ўзига хос биоценоз таркиб топади. Шундай қилиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси табиатнинг анорганик компонентлари билан биргаликда рельефнинг маълум бир элементида ўрнашган энг оддий географик комплексни — фацияни ҳосил қилади.
Фациялар ландшафтда тирик организмлардаги ҳужайралар сингари энергетик ҳамда геохимик тўқималарни ҳосил қилади, лекин ҳар бир фация ўзи мустақил, бошқаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланмайди, улар доимо бирбири билан боғлан. ган в.а бирбирига таъсир этиб туради.Бир хил фацияларнинг маълум қонуният билан кетмакет алмашиниб келишидан уроқишчелар таркиб топади.
Фацияларнинг таркиб топишида рельеф элементлари муҳим роль ўйнаганлигидан уларни типларга ажратишда рельеф элементлари асос қилиб олинмоғи керак.
Фацияларни айрим типларга ажратишда (классификация қилишда) ҳар бир табиий географик провинция ва ўхшаш ландшафтлар группалари учун махсус классификация қаторлари ишлаб чиқилиши керак. Классификация қаторлари фацияларнинг типик ўринларига асосланиб белгиланиши лозим.
Фарғона водийсида уни ўраб олган адирлардан марказий
қисмигача бўлган территорияда қуйидаги фация типлари мавжуд:
1. Адирларнинг ясси тепаларифацияси: баъзи жойларда оҳактошлар ер юзасида чиқиб ётади ва улар дўнглар, пастликлар сингари мураккаб микрорельеф ҳосил қилади, майда жинслар фақат пастқамликларда тўпланади, нам миқдори ўртачадан паст, чала чўлларнинг оч бўз тупроқларида сийрак ўт ўсимликлари, эфемер, эфемероидлар тарқалган.
2. Адирларнинг тик (30—30°) жанубий ёнбағирлари фацияси учун йирик ва ўрта чақиқ жинслар характерли, ер усти оқими интенсив шимилади, тупроқ ва грунтда нам кескин ўзгариб туради, тупроқ унча ривожланмаган, бўз тупрбқларда чўл карраги ва кўктикан, шувоқ энг кўп тарқалган.
3. Адирларнинг нисбатан ясси (12—15°) қуйи ён бағирлари фациясида нуроқ, майда ва ўртача йирик чақиқ жинслар қалин қоплам ҳосил қилади, ксефоритлар ва унинг остида юпқа қатламли типик бўз тупроқлар тарқалган.
4. Арир этаги фацияси учун қисман гил аралашган тошлоқ шағал, жинслар характерли, тупроқ ва грунтга намни ер усти оқимлари келтиради, чўл ўсимликлари ва сийрак буталар учрайди.
5. Сирдарёнинг лойқа ётқизиқлари билан қопланган чап роҳил фацияси учун ўтлоқ ўсимликлари ва яхши намланган ўтлоқ тупроқлар хосдир.
6. Адир олди текислиги фациясида оғир гил жинслар тарқалган, кичиккичик қумли майдонлар учрайди, суғориладиган бўз тупроқларда чим ҳосил қилувчи ўт ва бутасимон ўсимликлар ўсади.
7. Қирғоқ бўйи фациясида бир оз шўр тупроқларда нам севаднгаи ёввойи жийда, тол, тўранғи ўсимликлари учрайди.
8. Қуриб қолган собиқ кўллар ости фацияси учун кўл ётқизиқлари ва қамишзорлар характерлидир.
Табиий фациялар одамнинг хўжалик фаолияти натижасид» озмикўпми ўзгаради. Шу жиҳатдан табиатдаги ҳозирги фациялар аслида маълум даражада ўзгарган фациялардир. Одамнинг хўжалик фаолияти таъсирида фациялар турли даражада ва турли йўналишда ўзгаради. Одамнинг таъсири аввало ўсимлик ва ҳайвонот дунёсида, тупроқда, сув режимида, микроиқлимда айниқса кучли акс этади. Масалан, янги ерларга сув чиқарилганда ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси бутунлай ўзгаради, ўғит солиниши, ишлов берилиши натижасида тупроқ маданий тупроққа> айланади ва ҳ. к.
Агар фацияларга одам таъсири тўхтаса, фациянинг ривожланиши табиий ҳолда рўй бериб, фациялар дастлабки ҳолатига ўхшаш бўлиб боради. Лекин фациянинг жойлашган ўрни, яъни рельеф элементи ўзгартирилган бўлса, фациялар илгариги ҳолатига ҳеч қачон қайтмайди.
Фациянинг келажакдаги ўзгаришини олдиндан айтиб бериш учун унинг қайси элементлари таъсирга учраганлигини ва ўзгариш йўналишини мукаммал ўрганиш зарур.
Урочишче ландшафтнинг кўзга аниқ ташланиб турадигав таркибий қисмидир: территорияда ландшафтлар урочишчеларнинг бирга жойланиши характерига қараб ажратилади. Урочишчелар мезорельефнинг мусбат ва манфий шаклларга эга бўлган парчаланган шаклларида аниқ намоён бўлади. Ҳар бир рельеф шаклига — тепаликларга, сойликларга, адирларга ўзига хос урочишчелар мос келади. Урочишчеларнинг ҳар хил бўлиши рельеф шаклининг ташқи қиёфасигагина боғлиқ бўлиб қолмасдан, унинг келиб чиқишига, она жинсларнинг литологик таркибига ҳам боғлиқ. Чунончи, оҳактош жинслари, лёсс ёки бўлмаса,. сланец жинсларида ҳосил бўлган водийлар ташқи кўринишига кўра ўхшаса ҳам, улардаги урочишчелар ҳар ҳил бўлади. Бунга сабаб шуки, турли хил жинслар ётқизиқларидаги тафовутлар сув режимининг хусусиятларига, иссиқлик режимига, тупроқ ҳосил бўлиши ва биоценозларга таъсир этади.
Ер юзасининг рельефи бир хилда текис бўлган жойларда тоғ жинслари таркибидаги ўзгариш турли урочишчеларнинг шаклланишига олиб келади. Чунки жинсларнинг химиявий таркиби (карбонатлиги), физик хусусиятлари (сув ўтказувчанлиги, ғовак,. увоқ, зичлиги ва ҳоказо) урочишчеларнинг таркиб топишида катта роль ўйнайди. Бунга Фарғонада Сирдарё билан Жамошўй посёлкаси оралиғидаги қайир усти террасасининг урочишчелари мисол бўлади. Бу ерда рельеф салгина тўлқинсимон бўлиб, қумлоқлар, кўл ости лойқа ётқизиқлари, шўрхок комплекслари ва лёссимон жиислар навбатманавбат алмашиниб келади: она жинслардаги ўзгариш рельефда ифодаланмайди, бироқ тўлқинсимон қумлоқ текислик, ботқоқлашган кўл ости чўкмалари, шўрхоклар, қадимги ўзан қолдиқлари каби бир неча хил урочишчеларни ҳосил қилади.
Турли хил урочишчеларнинг вужудга келишига ер юзасидан чуқурроқда ётган жинслар ҳам таъсир кўрсатади. Агар буларқ устини қоплаб ётган жинслар юпқа бўлса, улар сув режимига, тупроқ ҳосил бўлишига ва бошқа процессларга бевосита таъсир этади. Зарафшоннинг қадимги дельтасидаги аллювиаль текислик территориясида майда жўяксимон қумли ландшафтда қум ва қумоқ ётқизиқлар кенг тарқалган. Бу ландшафтда ер юзасида бир хил жинслар тарқалганлигига қарамай, чала мустаҳкамланган жўяк қумлар урочишчеси, қуми учириб кетилгаи чўкмалар урочишчеси, шўрхокли чўкмалар ва кичиккичик майдонлардаги тақирлар урочишчеларини учратамиз.
Кенг дарё оралиғи текисликларида урочишчеларни ажратишда, жойнинг дарё водийсига яқинузоқлигига боғлиқ бўлган табиий дренаж шароити ҳам муҳим омил ҳисобланади. Водийдан узоқлашган сари ер ости сувининг сатҳи кўтарилади, оқими> қийинлашади, булар ўз навбатида тупроқўсимлик қопламига таъсир этиб, ясси суя айирғичларнинг марказий қисмига томон йўналишида урочишчеларнинг алмашиниб келишига сабаб бўлади.
Территорияга ўсимликларнинг келиб ўрнашиши, жараёни иқлими ва геоморфологик тузилиши бир хил бўлган жойларда турли типдаги урочишчеларнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Бир хил экологик шароитдаги турли ўсцмлик туркумлари, яшаш учун рақобат кураши шароитида маҳаллий иқлим, сув режими, тупроқларни ўзгартира бориб, турли урочишчеларни ҳосил қилади. Бундай ҳолатни оралиқ табиат зоналарида кўпроқ. учратилади. Масалан, ўрмондашт зоначасида.
Урочишчеларни ташкил этган фацияларнинг жойлашиш характери урочишче территориясининг рельеф шаклларига, тоғ жинсларининг алмашиниб келишига, ер усти, ер ости сувлари режимига ва бошқаларга кўра хилмахил бўлиши мумкин. Рельефнинг ботиқликларига бир хил типли фациялар тўғри келса,. қавариқ участкаларига бошқа хиллари, текис ерларига яна бошқа тип фациялар тўғри келади. Дгар урочишче территориясида турли табиий географик шароит мавжуд бўлса (бу кўпинча ҳар хил экспозициядаги ёй бағирларда бўладй), фация типлари бир неча қаторларни — кичик урочишчеларни ҳосил қилади. Урочишчелар ички тузилишининг мураккаблигига қараб, оддий ва мураккаб урочишчеларга бўлинади.
Оддий урочишчеларда мезорелЬефнинг ҳар бир элементида. биттадан фация, мураккаб урочишчеларда рельефнинг шундай элементларида фациялар системаси жойлашган бўлади. Масалан, бир сойнинг таги ва иккала ён бағрида биттадан фация бўлса, бундай урочишче оддий урочишче, агар бир нечадан фациялар (кичик урочишче) бўлса, мураккаб урочишче бўлади.
Урочишчелар ландшафтнинг морфологик тузилишидаги аҳамиятига кўра асосий, яъни ҳукмрон ва иккинчи даражали урочишчеларга бўлинади. Ҳукмрон урочишчелар ландшафт асосини ташкил этиб, майдон жиҳатдан ҳам устун туради, леки» ҳукмрон ҳамда иккинчи даражали урочишчеларнинг аниқ таърифи йўқ. Кўпчилик ландшафтшуноо лар уларни ландшафтда кўпчиликни ташкил этишига қараб ажратишади.
Урочишчеларни классификация қилишда уларнинг эгаллаган майдонлари эмас, балки вужудга келиш бир« лиги ва тафовутлари ҳамда муайян урочишчелар типларига хос бўлган фациялар системаси ҳисобга олинмоғи керак. Ана шу нуқтаи назардан урочишчеларни иккита асосий категорияга ажратиш мумкин:
1 . Рельефнинг мусбат шаклларига хос бўлган урочишчелар: рельефнинг бундай шаклларида ер устн сувлари яхши оқиб кетади, ер ости сувлари чуқурда ётади, тупроқ ва грунт сувлари пастга томон ҳаракат қилади, автоморф ёки эллювиал фациялар таркиб топади. 2. Рельефнинг манфий шаклларига хос урочишчелар; бундай жойлар ер ости ва ер усти сувларидан қўшимча нам олади, ўзига хос маҳаллий иқлимга эга, баъзи ерларда нам капилляр найчалар орқали юқорига кўтарилиб, ер юзасидан турли тузлар тўпланади. Бундай жойларда гидроморф, шунингдек, субаквал фациялар таркиб топади.
Турли табиат зоналарида, кичик зоналарида провинцияларда бир хил рельеф шароитида турли хил урочишчелар таркиб топиши мумкин, шунинг учун урочешчелар классификация килинганда зонал ва провинциал ҳусусиятлар ҳам эътиборга олиниши керак.
Фарғона водийсининг адир олди текисликларидаги урочишчеларни А. Абдулқосимов қуйидагича классификация қилади28.
1. Пролювиал текислик урочишчелари группаси. Бу урочишчеларда механик таркиби майда бўлган ётқизиқлар устида ҳосил бўлган суғориладиган ўтлоқ, салгина шўр ўтлоқ, пастқам ерларда нам ўтлоқ тупроқлар тарқалган.
2. Дарёларнинг конуссимон ёйилмалари оралиғидаги пастлик ерларни ишғол қилган суғориладиган ўтлоқ, ботқоқ, ўтлоқботкоқ, ботқоқшўрхок тупроқли урочишчелар группаси.
3. Адир олди тошлоқшағалли текисликлар ва қуруқ водийлар урочишчелари группаси. Буларда бўз тупроқлар устида шувоқ, эфемер, шўра ўсимликлари ўсади.
4. Тоғ олди қия текисликларини эгаллаган оч бўз тупроқли ҳайдаладиган ерлар урочишчелар группаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |