Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти



Download 2,49 Mb.
bet32/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

Комплекслик принципи. Бу принципга мувофиқ табиий географик районлаштиришда ландшафтнинг бир ёки бир неча етакчи компонемтларигина эмас, балки ҳамма компонентлари биргаликда ҳисобга олиниши керак. Масалан, табиий географик бирликларни ажратишда геологйк — геоморфологик тузилиши,. рельефи ёки иқлимигина эмас, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, грунт сувлари, табиий географик процесслардаги ўхшашлик ва фарқлар ҳам аниқланиши ҳамда эътиборга олиниши лозим. Шундай қилинганда табиий географик районлаштириш комплекс райоилаштириш бўлади. Табиий географик районлаштиришня компонентлар бўйича районлаштиришдан фарқ қиладиган хусусияти ҳам мана шу комплекслигидир.
Нисбий бир хиллик принципи. Ер юзаси хусусиятлари бирбирларидан фарқ қиладиган ниҳоятда кўп қисмларга бўлиниб кетган. Табиий географик районлаштиришда ана шу бўлакларнинг ўхшаш хусусиятларига қараб территориялар яхлитлаштирилади, тафовутларига қараб қисмларга ажратилади. Табшгй географик бўлакларга ажратишда эиг асосий ўхшаш хусусияглари ҳисобга олинади. Асосий ўхшаш хусусиятларини белгилаш эса районлаштириш босқичларига ҳамда тадқикот масштабига боғлиқ, яъни районлаштиришнинг турли бирликларини ажратишда бошқабошқа ўхшаш асосий белгилар ҳисобга олинади. Ана шунинг учун ҳам бу принцип нисбий бир хиллик принципи деб аталади.
Табиий географик районлаштириш методлари
Территорияни табиий географик жиҳатдан районлаштиришда турли тадциқотчилар турли хил методларДан фойдаланишади.
Уларнинг қандай методларни қўлланиши районлаштирилаётган территориянинг ўрганилганлик даражасига, тадқиқотчининг иш тажрибасига боғлиқ. Ҳозирги вақтда табиий геогрзфик районлаштиришнинг кўпчилик эътироф этган бир қанча методлари бор. Булар турли хил табиий фанларнинг районлаштириш карталарини бирбирига қиёслаш методи, ландшафт ва типологик комплекслар карталаридар регионал бирликларни аниқлаш методи, характерли ландшафт комплексларининг устунлиги методи, миқдорий характеристика методи, картогоафия методи, табиий географик бирликларни бевосита далада аниқлаш методи, етакчи омил методи ва бошқалар.
Турли хил районлаштириш карталарини бирбирига қиёслаш методи. Бу методнинг моҳияти шундан иборатки, бунда турли хил районлаштириш карталари— геоморфологик, геоботаник, тупроқ, гидрологик, гидрогеологик, зоогеографик, иқлимий районлаштириш карталари бир-бири билан қиёсланади, мос тушгаи ёки яқин келган чегаралар табиий географик район чегараси деб қабул қилинади. Бу метод табиий географик районлаштиришшшг комплекслик принципига асосланган, чунки, унда ландшафтнинг кўпчилик компоненти ҳисобга олинади. Қиёслаш методи ҳозирги вақтда асосий метод ҳисобланмаса ҳам лекин комплсксликка асосланганлиги туфайли ундан маълум даражада фойдалаииш мумкин. Бунда албатта оддий тавдослашга эмас, таҳлилий таққослашга амал қилиш зарур.
Ландшафт ва типологик комплекслар шрталарчдан регионал бирликларни аниқлаш методи. Бу метод қўлланилганда табиий географик бирлийлар типологик ландшафт комплекслари карталари асосида аниқланади. Бундай типологик комплексларнинг . муайян тўплами эгаллатан майдоп бир табиий географик бирлик деб олинади. Табиий географик районлаштиришда бу методдан фойдаланишда аввал территориянинг ландшафт типологик картаси тузилиши ёки тузилган бўлиши лозим. Бинобарин, яхши ўрганилган территорияларии табиий географик рэйонлаштиришдагина бу методдан фойдаланиш мумкин.
Характерли ландшафт комплексларининг устунлиги методи. Бу методнинг мазмуни шуки, у муайян территорияда ландшафт таркибий қисмлари, жой, урочишче типларининг кўпчйликни ташкил этишига асосланади. Бу метод ҳ,ам яхши ўрганилган терряторияларни районлаштиришда қўлланилиши мумкин.
Миқдорий характеристика методи. Табиий географик районлаштиришнинг анча қадимдан қўлланилиб келаётган, лекин ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган методи бўлиб, ландшафтнинг айрим компонентлар.ига ёки бир қанча компонентларига доир микдорий кўрсаткичларга асосланади.
Табиий географик районлаштиришда ҳархил мдқдорпй кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин: Шулардан бири—энг муҳим миқдорий кўрсаткичдан фойдаланишдир. Бунда, табиий географик районлаштириш мақсадида табиий комплекс хусусиятини кўп акс зттирадиган кўрсаткичлардан фойдаланилади. Масалан, минтақа ва зоналарни ажратишда ер юзаеининг радиация баланси, намлик коэффициенти, 10° дан юқорида .барқарор гемературалар йиғиндиси ва ҳ. к. лар асос қилиб олинади. Терриориянинг биологик ҳосилдорлиги ҳам муҳим кўрсаткич бўлиши хумкин. Бундан ташқари, ландшафтнинг комплекс миқдорий сўрсаткичлари асосида ҳам табиий географик районлар ажрагилади.
Картография методи. Бу методнинг моҳияти умумий геограрик ҳамда махсус карталарни (геологик, геоморфологик, тупроқ, пқлим ва ҳ. к.) анализ қилиш ва таққослаш асосида табиий географик регионларни ажратишдан иборат. Умумий . географик карталардан бири бўлган топографик карта табиий комплекслар ҳақида анчагина маълумот бериши мумкин. Бундай карталарнинг кам ўрганилган территорияларни ўрганишдаги аҳамияти жуда катта. Тармоқ карталари асосан типологик карталар" бўлганлигидан табиий географик бирликларни дастлабки ажратиш учун асос бўлиши мумкин.
Табиий географик бирликларни бевосита далада (жойда) аниқлйш методи. Территорияни табиий географик районлаштиришнинг бевосита далада тадқиқ қилиш методи кейинги йилларда кенг қўлланилаётган ва яхши натижа бераётган методдир. Далада табиий географик районларниьг чегаралари аниқланади. Табиий географик районлаштириш грзаскдан далада қуйидаги йшлар олиб борилиши мумкин: районнинг географик ўрни, чегаралари, майдонини аниқлаш, ландшафт компонентларининг хусусияти ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги, ландшафтнпнг таркибий қисмлари, табиий географик процессларнинг фаслларга қараб ритмик ўзгариши, районнинг тўртламчи даврдаги тараққиёт тарихи, ландшафтга одамнинг таъсири даражаси ва характерм ҳамда район табиий ресурслари ўрганилади.
Етакчи омил методи. Территорияни табиий географик райоилаштиришда етакчи омилни асос қилиб олиш методидан ҳам фойдаланилади. Бунда албатта, етакчи омил деб, хар бир табиий, комплексдаги процессларни белгилайдиган омял ёки омиллар группаси қабул қилинади. Баъзи тадқиқотчилар етакчй омил асосида ўтказилган районлаштириш комплекс бўлмай, тармоқ районлаштириши бўлиб қолади, деган фикр билан бу методга қарши чиқишади. Агар гап фақат бир омил устида борганда ўшандай бўлиши мумкин эди, лекин табиий географик районлаштиришда бир омил змас, балки бир қанча омил, бошқача қилиб айтганда, етакчи омиллар комплекси назарда тутилии;н керак. Масалан, табиий районларни ажратишда территориянинг геоморфологик хусусиятлари тупроқ, ўсимликлари билан боғлиқ ҳолда олиб қаралади, провинцияларни ажратишда орографик, тектоник омиллар билан бирга узоқлик бўйича иқлимий фарқлар эътиборга олинади ва ҳ. к.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish