ТЕРРИТОРИЯНИНГ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК БУЛИНИШИ ЧЕГАРАСИ ВА ЛАНДШАФТЛАРНИНГ ИЧКИ БУЛИНИШИ
Географик қобиқни йирик табиий географик бирликлардан бошлаб кичик бирликларга томон бўлиб бориладиган бўлса, йирик бирликлар зонал ҳамда азонал тафовутларига кўра бирбирларидан фарқ қилинишини кўрамиз. Лекин кичик табиий бирликларда шундай ўзаро фарқлар борки, уларни зонал ҳамда азонал омиллар билан тушунтириб бўлмайди. Бир хил зонал ва азонал шароитда бирбиридан фарқ қиладиган жойларни учратиш мумкин. Масалан, кичиккичик тўқайлар, билқилдоқ шўрхоклар, тақирлар, саксовулзорлар енмаён учрайди. Бирбирларидан микроиқлими, сув режими, тупроғи, ўсимликлари билан фарқ қиладиган бундай жойлар юзлаб, ҳатто ўнлаб метрда алмашиниб туриши мумкин. Албатта бундай хилмахилликда қуёш нурининг кенгликлар бўйлаб тақсимланиши, жойнинг океанга узоқяқинлиги, ер пўстининг морфоструктура элементлари каби зонал ва азонал омиллар сабаб бўлмаган. Булар маҳаллйй хусусиятга эга бўлган, таъсир доираси кичяк омиллар билан боғлиқдир. Ана шундай омиллар билан боғланган табиий географик бўлиниш ландшафтларнинг ички бўлиниши деб ъ аталади. Бундай бўлинишлар ландшафтнинг ривожланиш оқибати бўлиб, фақат шу ландшафтга хос бўлган табиий географик процесслар таъсирида рўёбга чиқади.
Ландшафтнинг ички бўлиниш омиллари муайян зонал ва азонал шароитда намоён бўлади. Чунки, ландшафтлар ривожланишнинг умумий йўналиши, шу билан бирга улар рўй берадиган процессларнинг характери ана шу шароитларга боғлиқдир. Ландшафт ичидаги табиий географик тафовутларнинг вужудга келишида ер юзасининг экзоген кучлар таъсирида парчаланиши ва рельефининг кичик ҳамда ўрта шаклларининг таркиб топиши катта роль ўйнайди. Рельефнинг ана шундай шакллари ҳар бир ландшафт доирасида бирбиридан нисбий баландлиги, қиялиги, экспозицияси билан фарқ қиладиган жойларнинг—ён бағирлар, уларнинг турли қисмлари, ботиқлар, сувайирғичлар вужудга келишига ёрдам беради. Албатта бир хил зонал ва азонал шароитдаги бундай жойлар бир-бирларидан сувларининг оқим режими, сув баланси, микроиқлими, тупроқ ҳосил бўлиш процесси, экологик шароити, флора ва фаунасининг таркиби билан фарқ қилади.
Ана шундай қилиб, ҳар бир жой бир хил рельефга, бир хил микроиқлимга, битта тупроқ типига, бир ўсимлик туркўмига эга бўладики, булар биргаликда энг содда ҳамда бундан буёғига бўлинмайдиган табиий географик комплексни — фацияни ҳосил қилади.
Бу энг содда географик комплекснинг мдвжудлиги кўпчилик географлар томонидан аниқланган ҳамда ўрганилган. Уни турли хил терминлар билан (элементар ландшафт, микроландшафт) аталган. Ҳозирги вақтда география фанида фация термини анча барқарор бўлиб, кўпчилик географлар уни эътироф қилишмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |