Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти



Download 2,49 Mb.
bet22/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

ЛАНДШАФТ ЧЕГАРАСИ23
Ландшафтлар бирбиридан ҳар хил характерга эга бўлган табиий чегаралар билан ажратилади. Бир ландшафтдан иккинчисига ўтилганда унинг структураси ўзгаради, бу зса ландшафт компонентларининг ва морфологик тузилишининг ўзгаришида ўз ифодасини топади. Ландшафтлар структураси кескин ўзгарганда уларнинг чегараси аниқ бўлади, агар ўзгаришлар территорияда секинасталик билан борса, чегара аниқ ифодаланган бўлмайди.
Ландшафт чегараларининг вужудга келиши зонал ва азонал омилларнинг биргаликдаги таъсири билан боғлиқ. Бироқ, бундай таъсирлар ландшафтда ўзгариб, асосан геоморфологик комплекслар ва иқлимий шароитлар орқали юзага чиқади. Шунинг учун ландшафтларнинг алмашиниши турли сабабларга боғлик. бўлиши ва ҳар бир муайян шароитда бирорбир омил ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин. Масалан, абсолют баландликнинг кескин ўзгариши, туб жинслар ёки тўртламчи давр ётқизиқларининг алмашиниши, иқлимдаги зонал ёки провинциал ўзгаришлар ва ҳ. к. Ландшафтлар чегарасининг вужудга келишида қандайдир бир омил етакчи роль ўйнайди дейиш хато. Бир ландшафтнинг турли қисмларидаги чегаралар ҳам келиб чиқиши жиҳатдан ҳар хил бўлиши мумкин.
Ландшафтдаги ҳамма компонентлар ўзаро боғланган экан, биронбир компонентнинг ўзгариши бошқаларига ҳам таъсир қилмасдан қолмайди. Ландшафтларнинг алмашиниши иқлимда ҳам, тупроқ қопламида ҳам, ўсимликлар дунёсида ҳам ўз акси ; ни топади. Шундай экан, ландшафтнинг чегараси комплекс характерга эга ва улар гўё кўп хил чегараларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади ҳамда жуда мураккабдир. Ландшафтлар камдан-кам ҳолларда кескин чегараларга эга бўлади. Бунинг учун ҳамма компонентлар кескин ва бараварига ўзгариши керак. Бундай ҳодиса табиатда кам кузатилади.
Ҳар бир географик ландшафтга ўзининг махсус қонунияти хос бўлиб, унинг бошқа ландшафтларга ўтиш х.арактери ҳам ўзига хос бўлади. Баъзи компонентларнинг чегаралари (иқлимий, гидрологик, зоогеографик) ўз хусусиятига кўра астасекин ўтувчи, бошқалари (геоботаник, тупроқ) нисбатан кескинрақ, учинчи хиллари (геологик, геоморфологик) кескин, яққол кўриниб турадиган бўлиши мумкин.
Турли компонентлар чегараларининг аниқлик даражаси уларнинг ҳаракатчанлиги ва маълум вақт давомидаги ўзгарувчанлиги билан бевосита боғлиқдир. Айрим компонентларнинг маълум вақт давомидаги ривожланиши ўзаро боғланган бўлсада, улар турлича тезликда боради. Ҳар бир компонент шароитнинг ўзгаришига турли даражада берилувчан бўлади: баъзилари шароитнинг ўзгаришини ўзида тез акс эттирса, бошқалари унинг таъсирида секинроқ ўзгаради.
Иқлимнинг Қуёш активлнгининг ўзгариши ёки бошқа сабаблар билан. боғлиқ бўлган планетар масштабдаги умумий ўзгариши биринчи навбатда макроиқлимга таъсир этиб, иқлимий зоналарнинг силжишига олиб келади. Иқлимда бўлган ўзгариш гидрологик, тупроқ ва биогеографдк процессларда албатта ўз аксини топади; иқлимдан сўнг, кечикиброқ бўлсада, биогеографик чегараларда ўзгаришлар бўлади. Тупроқларнинг ўзгариши ҳам кечикиб рўй беради. Зонал чегараларнинг алмашиниши рельефга янада секинроқ таъсир этади. Одамнинг таъсирида, энг аввало, ўсимлик қоплами, ҳайвонот дунёси ва гидрОлогик режим ўзгаради. Ландшафтлар ўзининг ички ривожланиши натижасида ҳам вақт давомида ўзгариб боради. Ландшафтнинг ўзгариши билан боғланган ҳолда унинг чегараси (ҳам ўзгаради. Айрим компонентларнинг ривожланиш тезлиги бир хил бўлмаганлигидан ландшафт чегаралари кўпинча кескин бўлмай, бир ландшафтдан иккинчи ландшафтга астасекин ўтилади.
Ландшафт чегаралари уни ҳосил қилган омиллар кескин ўзгарган шароитдагина аниқ ифодаланади. Азонал геологикгеморфологик омиллар ўзининг секин ўзгарувчашшги сабабли энг турғун ландшафт чегараларини ҳосил қилади. Масалан, баланд орографик кўтарилмалар (Тўрғай супасимон ўлкаси чеккалари, Устюрт чинклари) бир вақтнинг ўзида турли литологик таркибдаги тоғ жйнсларининг чегарасиъҳам. ҳисобланади. Ландшафт чегараларининг аниқ ифодаланиши турли таркиб ва хоссага зга бўлган тоғ жинсларининг (карбонатли ва карбонатсиз, қумли ва гилли) а"лмашинуви билан боғлиқ (ҳатто тоғ жинсларининг алмашиниши рельефда яхши ифодаланмаган бўлиши ҳам мумкин). Шунга ўхшаган азонал чегаралар баъзан гидрографик тўр. ларга тўғри келиши мумкин. Кўп дарёлар турли морфоструктуралар чегараси бўйлаб оқади, ўнг соҳилини емириб (шимолий ярим шарда), баландликларнинг ён бағирларига яқинлашади, чап соҳилда кенг террасали текисликларни ҳосил қилади. .Масалан, Волга, Ока, Днепр, Амударё, Сирдарё ва бошқалар.
Азонал омиллар кескин ўзгарувчан характерга эга бўлганлиги сабабли ландшафт чегараларининг кўпчилиги келиб чиқиши жиҳатидан азонал бўлади. Аммо, ландшафтларнинг кўпгина чегаралари зонал чегараларнинг ўзгариши билан боғлангандир. Зонал ва азонал чегаралар бирбирига мос келган шароитда ландшафтлар чегараси аниқ кўриниб туради. Агар зона ва зоначалар алмашинадиган жойларда кескин геологикгеоморфологик фарқлар (масалан, Ғарбий Сибирь текислигида) бўлмаса, ландшафт структурасидаги ўзгаришлар иқлимнинг секинаста алмашинишига боғлиқ бўлиб, ландшафт чегаралари аниқ ифодаланмайди.
Ҳаттоки, ландшафтларнинг кескин ифодаланган чегаралари ҳам ҳеч қачон геометрик чизиқ бўлмай, албатта маълум кенгликка эга бўлган территориядан иборатдир. Ландшафт чегараларининг ниҳоятда мураккаб эканлиги ҳақида қуйидаги мисол (10расм) маълум даражада тасаввур беради. Жануби-Шарқий Фарғонадаги Чилустун тоғида туб жинслар кескин алмашиниб туради: девон даврининг кристалли оҳактошлари бор, метаморфик сланецлари шимолга—Бўстон брахиантиклиналига қараган баланд кўтарилмаларки ҳосил қилади. Уларнинг олдида эса асосан тўртламчи даврнинг қум, шағал қатламлари аралашган гил ётқизиқлари билан тўлган Уш Аравон адир орти кенг чўкмаси ётади. Шунинг учун орографик чегаралар геологик чегараларга мос келмайди. Иқлим чегаралари эса ўз навбатида орографияга мос келиб, кўтарилмадан маълум узоқликдан бошлаб ҳаво массасининг кўтарилиши юз беради ва ёғин миқ* дори ортади. Айни ҳолатда орографик чегара ташқи томондан аниқ ифодаланган ва у шартли равишда ландшафт чегараси деб қабул қилинади.
Д арёлар, денгиз ва кўлларнинг қирғоқ чизиқларига тўғри келган чегаралар ҳам чизиқ кўринишида бўлмайди, сув сатҳи доим ўзгариб туради, бунинг орқасида ландшафт чегараси сув сатҳининг пастки ва юқориги холатлари ўртасида ўткинчи характерга эга бўлади.
Ландшафтнинг морфологик қисмлари чегаралари ландшафт чегараларига нисбатан аниқ ифодаланади. Ландшафт чегараларини айрим урочишчеларнинг чегаралари бўйлаб ўтказиб бўлмайди, чунки морфологик бирликларнинг баъзи типлари иккала ландшафт учун ҳам умумий бўлади, бошқа ҳолларда бир ландшафтдан иккинчи ландшафтга ўтиш жараёнида бир хил урочишчелар астасекин камайиб, янгилари кўпайиб боради. Шунинг учун урочишчеларнинг чегараси кескин бўлганда ҳам ландшафтлар ўртасидаги чегаралар ҳам кескин бўлиши керак, деган хулосага келиш нотўғридир.
Зарафшоннинг ўнг соҳилидаги Қорача ва Ғобдун паст тоғолди ландшафти Ғаллаорол сертепа тўлқинсимон тоғолдч текислик ландшафтига бир неча километр масофада астасекин ўтиб боради. Бу ўткинчи полосада ҳар иккала ландшафтга хос урочишчелар мавжуддир. Шу сабабли бу ландшафтлар ўртасидаги чегара бирор чизиқ бўйлаб аниқ ифодаланмайди ва картага туширишда маълум даражада шартли олинади.
Шу пайтгача гап ландшафтларнинг горизонтал ёки территориал чегарадарқ ҳақида борди. Бироқ ландшафт маълум ҳажмга эга бўлган табиий ҳосила бўлиб, унинг ер юзида юқорига ва пастга томон ҳам йўналган (вертикал) чегараси бор. Лекин ландшафтларнинг вертикал чегараси масаласида тадқиқот ишлари кам олиб борилганлиги сабабли бу тўғрида қарамақарши фикрлар мавжуд.
Ландшафт географикқобиқнинг юқори чегараларидан пастки чегараларигача эўлган қатламда жойлашади, деган фикрлар ҳам бор. Бироқ, тропосферанинг таркибий қисмларга бўлиниши литосферанинг бўлинишига мос келмайди. Литосферанинг таркибий қисмларга ажратилиши азонал қонуниятларга бўйсунгани ҳолда, эркин ътропосферада асосан зонал қонуниятлар ҳукмрон бўлади. Ер пўстининг структураси энг ҳаракатчан бўлган ҳаво массаларига нисбатан турғунлиги билан кескин ажралиб туради. Шунинг учун ер пўстинийг морфоструктура бирликларига тропосферанинг бир хил ҳаво массалари мос келиши шарт эмас, бинобарин, географик қобиқни юқоридан пастгача тектоник бирликларга, атмосфера ва бошқа табиий бир хил бўлган қисмларга ажратиб бўлмайди. Бундай бирлик тропосферанинг фақат ер юзасига яқин ва у билан туташ бўлган қисмида, яъни ландшафт шаклланадиган жойдагина мавжуддир.
Ҳавонинг хусусиятлари ер юзасининг муайян бир қисми юзасидан табиий географик жараёнлар таъсиригагина боғлиқ бўлмай, бошқа ландшафтларнинг, баъзи вақтларда жуда узоқдаш ландшафтларнинг ҳам таъсирига боғлиқдир. Бундан ташқари, бирор ландшафтнинг атмосфера процессларига бевосита таъсири бўлса ҳам, унинг чегараси ҳаво массасининг ҳаракатчанлиги туфайли тезда ўзгариб кетади.
Литосферага келсак, бу қатламда ландшафтнинг территор ал бўлиниши куйи чегарага эга бўлиши зарур, лекин бу чегар, нинг ўрни геокомплексларнинг қайси босқичда эканлигига эма балки уларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ. Табиий географи. ўлкалар (Россия текислиги, Урал, Урта Сибирь ва бошқалар)!ъ каби йирик бирликларда пастки чегара литосферанинг чуқуп қисмларигача — географик қобиқнинг қуйи чегараларигача етиб боради, чунки ўлкалар ер пўстининг йирик структураларида жойлашади ва азонал омиллар билан боғлангандир. Зонал бирликлар (зоналлар, зоначалар) чегаралари литосферанинг чуқуо қисмларигача кириб бора олмайди, чунки уларнинг мавжуд бўлиши қуёшнинг нур энергияси таъсирига боғлиқ. Зоналар ва зоначалар ер пўстининг юқори қатламига, яъни асосий энергия манбаи қуёш радиацияси бўлган қисмига тўғри келади. А. А. Григорьевнинг фикрига кўра, материкларда юқори қатламнинг (зона ва зоначаларнинг) қуйи чегараси 15—30 м чуқурликда ётади. Юқорида қайд қилинганлар зонал ва азонал географик чегаралар турлича чуқурликда ётишини кўрсатади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, литосферанинг энг юқори қисми, яъни нураш пўсти билан ҳавонинг ерга тегиб турган қатламини ўз ичига олган нисбатан юпқа контакт қатлам бор. Бу қатламда иккала асосий знергия манбаи, зрнал ва азонал цонуниятлар бир хилда намоён бўлади ва ўзаро бирбирига таъсир зтиб туради.
Фақатгина шу қатлам доирасидагина географик қобиқнинг зонал ва азонал омиллари, экзоген ва эндоген процесслар бир хил бўлган қисмларини — ландшафтларни ажратиш мумкин.
Ландшафтларда бу қатламнинг қуйи чегараси ландшафтнинг моддий ва энергетика компонентларининг бевосита ўзаро таъсири рўй бериб турадиган, яъни қуёшнинг нур энергияси иссиқлик энергияга айланйши, сувнинг айланиб юриши, нураш, организмнинг актив геохимик фаолияти кузатиладиган жойнинг қуйи қисмига тўғри келади. Бу контакт қатламда барча табиийпроцесслар фаслий ритмиклик хусусиятиға эга.
Температуранинг фаслий ўзгариши кузатиладиган чуқурлик тропикларда 5—10 м, мўътадил минтақада 15—20 м, юқори кенгликларда 20—30 м гача етади. Геохимик процесслардан оксидланиш процесси учун зарур бўлган эркин кислород грунт сувлари сатҳигача тушади, оксидланиш рўй берадиган қатламнинг қалинлиги 60 м атрофида, нураш пўстининг қалинлиги бир неча метрдан ўнлаб метрга етади. Баъзи бир бир хил микроорганизмлар 3 км чуқурликкача учраши мумкин. Усимликлар бир неча ўн метр чуқурликкача тушади. Бу келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, ландшафтга хос бўлган хусусиятлар литосферада унчалик чуқурликка бормасдан бир неча ўн метрни ташкил этар экан. Ландшафтнинг пастки чегараси ҳам ана шунча чуқурликка эгадир.
Ландшафтнинг атмосферадаги юқори чегараси ҳам мавҳум, агар ўсимликлар етиб борган баландлик ҳисобга олинадиган бўлса, мўътадил минтақаларда 15—20 м дан, зкваториал минтаҳаларда 70 м гача баландликни, агар дарахтларнинг ҳаво ҳаракатига таъсири эътиборга олинса, ундан ҳам ортиқрок баландликни, ҳаво намлигига таъсирини ҳисобга олинадигаи бўлса, бир неча юз метрни ландшафт чегараси деб қабул қилиш керак бўлади. Бундан ландшафтнинг атмосферадаги аниқ чегарасини маълум бир баландликдан ўтказиш мумкин эмаслиги кўриниб турибди. Лекин ҳар қандай ландшафт агар унинг структураси ва қонуниятлар ўрганилаётган вақтда, уни ер пўстининг қуйидаги қатламларидан ажратиб, алоҳида кўриб чиқиш мумкин эмас. Бинобарин, ландшафт бутун географик қобиқ билан биргаликда олиб таҳлил қилиниши лозим.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish