Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятида



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet309/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

9. Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятида 
(протестида) баён этилган важлар билан чекланиб қолмасдан 
ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослантирилганлиги-
ни тўла ҳажмда текширади.
«CHASHMA SнAROB SAVDO» ук жавобгарлар суд 
қарор ларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий техника 
жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти тошкент шаҳар 
ҳудудий бошқармаси ва Миробод туман бўлими ҳамда «Респуб-
лика кўчмас мулк биржаси» оажга нисбатан хўжалик судига 
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, суд ижрочиларининг хатти-
ҳаракатларини ноқонуний деб топишни сўраган.
шунингдек, иш юритиш жараёнида даъвогар қўшимча даъво 
аризаси тақдим этиб, унда «Республика кўчмас мулк биржаси» 
оаж томонидан 2009 йил 12 май куни ўтказилган аукцион савдо
-
ларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвони 
қаноатлантириш рад этилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстан
-
ция судига юборилган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, биринчи инстанция су
-
дининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти
-
да суд ижрочилари томонидан даъвогарга тегишли бўлган гаров
-
га қўйилган савдо дўкони суд ҳужжатининг ижроси жараёни
-
да аукцион савдосига бошланғич баҳоси 157 100 000 сўм қилиб 
чиқарилганлиги, бироқ ундирувни гаровга қаратиш ҳақидаги 
суд ҳужжатида қонун талабларига зид равишда мол-мулкнинг 
бошланғич сотув нархи белгиланмаганлиги маълум қилинган. 
кейинчалик баҳоловчи компания томонидан гаровга қўйилган 
савдо дўкони 508 300 000 сўмга баҳоланган. шунингдек, шикоятда 
ўтказилган аукцион савдоларида атб «туронбанк»нинг Миробод 
филиали ғолиб деб топилиб, савдо дўкони унга 215 000 000 сўмга 
сотилганлиги важ қилиб кўрсатилган.
апелляция инстанцияси суди ишни кўришда апелляция ши
-
коятида келтирилган важларни текшириш билан чегараланиб 
қолмасдан, ишга аукцион савдолари ғолиби атб «туронбанк»ни 
жалб қилинмаганлигига эътиборни қаратган. Чунки қабул 
қилинган суд ҳужжати банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъ
-


458
сир қилган бўлса-да, аммо биринчи инстанция суди банкни ишга 
жалб қилмаган.
хпк 168-моддасининг 5-бандига кўра хўжалик суди ишни 
апелляция инстанциясида кўргач, ҳал қилув қарорини бекор 
қилишга ва ушбу кодекс 170-моддасининг иккинчи қисмида на
-
зарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ишни янгидан 
кўриш учун юборишга ҳақли.
хпк 170-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида агар суд 
ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқлари 
ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган 
бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор 
қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди пленумининг 
2007 йил 28 декабрдаги «апелляция инстанцияси судида ишлар
-
ни кўришда Ўзбекистон Республикаси хўжалик процессуал ко
-
дексини қўллаш ҳақида»ги 173-сон қарорининг 14-бандига кўра, 
хпк 166-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ апелляция ин
-
станцияси суди апелляция шикоятида (протестида) баён этилган 
важлар билан чекланиб қолмайди ҳамда ҳал қилув қарорининг 
қонунийлиги ва асослантирилганлигини тўла ҳажмда, шу жумла
-
дан процесснинг барча иштирокчиларига, ҳал қилув қарори усти
-
дан шикоят қилган шахсларга нисбатан ҳам, шикоят қилмаган 
шахсларга нисбатан ҳам текширади.
шу боис, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал 
қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи 
инстанция судига юборган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish