6. Биринчи инстанция суди томонидан ХПК 131-
моддасининг биринчи қисмига асосан ишни кўриш кейинга
қолдирилмаганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга
асос бўлмайди.
«навоийнефтбазаси» ук хўжалик судига мурожаат қилиб,
жавобгарлар «Ўзбекистон темир йўллари» датйк ва «Фарғона
нефтни қайта ишлаш заводи» шкдан ёқилғидан бўлган 22 322 922
сўм камомадни ундириб беришни сўраган.
суднинг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб,
«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» шкдан даъвогар фойда
-
сига 22 322 922 сўм ундирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстан
-
ция судига юборилган.
454
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъво аризаси суд
-
нинг 2011 йил 15 февралдаги ажрими билан иш юритишга
қабул қилиниб, ишни кўриш 2011 йил 1 мартга тайинланган.
1 мартда суд мажлисига даъвогар вакили келмаганлиги сабаб
-
ли ишни кўриш 2011 йил 18 мартга қолдирилган. 18 мартдаги
суд мажлисига фақат «Ўзбекистон темир йўллари» датйк ва
-
киллари келган, даъвогар ва «Фарғона нефтни қайта ишлаш за
-
води» шкдан вакиллар суд мажлисида иштирок этмаган. шу
куни биринчи инстанция суди ишни мазмунан кўриб чиқиб,
даъвони қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул
қилган.
апелляция инстанцияси суди томонидан биринчи инстан
-
ция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янги
-
дан кўришга биринчи инстанция судига юборишга хпк 131-
моддасининг биринчи қисми асос бўлган.
хпк 131-моддасининг биринчи қисмига кўра, хўжалик
суди ишни шу мажлисда кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, шу
жумладан ишда иштирок этувчи шахслар, гувоҳлар, эксперт
-
лар ва таржимонлардан бири келмаганлиги ёки қўшимча да
-
лиллар тақдим этиш зарурлиги сабабли ишни кўришни кейинга
қолдиришга ҳақли. апелляция инстанцияси судининг қарорида
биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш бошқа кунга
қолдирилмаганлиги ва бу билан процессуал ҳуқуқ нормаси бузил
-
ганлиги қайд этилган.
хпк 169-моддасининг 4-бандида моддий ёки процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланил-
ганлиги ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос
бўлиши кўрсатилган.
Ваҳоланки, хпк 168-моддасининг 5-бандида хўжалик суди
ишни апелляция инстанциясида кўргач, ҳал қилув қарорини бе
-
кор қилишга ва фақат ушбу кодекс 170-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ишни
янгидан кўриш учун юборишга ҳақлилиги белгиланган. бироқ,
мазкур ҳолатда хпк 170-моддасининг иккинчи қисмида назарда
тутилган асослар мавжуд эмас.
шу боис, апелляция инстанцияси суди хпк 168-моддасининг
4-бандига асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
кўрмасдан қолдириши лозим эди.
455
Do'stlaringiz bilan baham: |