Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet310/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг 
2011 йил 24 ноябрдаги 112-сонли қарори 
билан тасдиқланган)


459
3.9.
 
чЕТ ДАвЛАТ СУДЛАРИ (ХАЛқАРО ТИжОРАТ 
АРБИТРАжЛАРИ) қАРОРЛАРИНИ ТАН ОЛИШ
вА ИжРОгА қАРАТИШ ТЎғРИСИДАгИ АРИзАЛАРНИ 
КЎРИБ чИқИШ ҳАМДА чЕТ ДАвЛАТ СУДЛАРИНИНг 
ТОПШИРИқЛАРИНИ ИжРО эТИШ БИЛАН БОғЛИқ
СУД АМАЛИЁТИ (2007–2011 йиллар)
I. чет давлатлар ҳакамлик (арбитраж) қарорларини тан олиш 
ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишларни кўришга оид
1. ҳакамлик таркиби ёки ҳакамлик процесси тарафларнинг 
келишувига, бундай келишув мавжуд бўлмаган тақдирда, 
ҳакамлик бўлиб ўтган жойдаги давлатнинг қонунига мос кел-
маган бўлса, ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш 
рад этилиши мумкин.
украина ссп ҳузуридаги халқаро тижорат ҳакамлик суди
-
нинг 2010 йил 3 августдаги ҳал қилув қарори билан тошкент 
шаҳрида жойлашган «лахисам» МЧждан «Фармак» оаж (укра
-
ина давлати корхонаси) фойдасига 178 013,98 аҚш доллари унди
-
рилган.
«Фармак» оаж мазкур ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижро
-
га қаратиш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига му
-
рожаат қилган.
илтимоснома хўжалик судининг ажрими билан иш юритишга 
қабул қилиниб, ишни кўриш 2011 йил 28 февралга тайинланган.
хўжалик судининг 2011 йил 28 февралдаги ажрими билан 
«Фармак» оажнинг илтимосномаси қаноатлантирилган. украина 
ссп қошидаги халқаро тижорат ҳакамлик судининг қарори тан 
олинган ва ижрога қаратилган. ундирувчига хўжалик судининг 
ижро варақаси берилган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, низо тарафлар ўртасида 
2009 йил 7 декабрда тузилган 637-сонли контрактдан келиб 
чиққан. ушбу контрактнинг 10.1-бандида тарафлар ўртасида келиб 
чиққан барча низолар украина ссп қошидаги халқаро тижорат 
ҳакамлик суди томонидан ҳал этилиши белгиланган. бироқ 2010 
йил 2 февралда тарафлар ўртасида 637-сонли контрактга 1-сонли 
қўшимча келишув тузилган. унга кўра, контрактнинг 10.1 ва 10.2-
бандларига ўзгартириш киритилиб, барча низолар киев шаҳар 
хўжалик судида украина қонунлари асосида кўриб чиқилиши 
белгиланган.


460
бу ҳақда «лахисам» МЧж вакили ҳам ундирувчининг ил
-
тимосномаси юзасидан билдирган фикр-мулоҳазасида маълум 
қилган бўлса-да, хўжалик суди бунга эътибор бермасдан ишни 
кўриб чиққан ва илтимосномани қаноатлантирган.
Ваҳоланки, нью-йорк конвенцияси 5-моддаси 1-бандининг 
d-кичик бандига кўра ҳакамлик таркиби ёки ҳакамлик процес
-
си тарафларнинг келишувига, бундай келишув мавжуд бўлмаган 
тақдирда, ҳакамлик бўлиб ўтган жойдаги давлатнинг қонунига 
мос келмаган бўлса, ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога 
қаратиш у қарши қаратилган тарафнинг илтимосига биноан рад 
этилиши мумкин.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish