Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


КЎРИШ УчУН юБОРИЛгАН ХЎжАЛИК ИШЛАРИ



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet301/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

КЎРИШ УчУН юБОРИЛгАН ХЎжАЛИК ИШЛАРИ 
БЎЙИчА СУД АМАЛИЁТИ
(2009–2010 йиллар ҳамда 2011 йилнинг биринчи ярми)
1. Апелляция инстанцияси суди ХПК 170-моддасининг 
иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган 
тақдирдагина ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни 
янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
ссп оатб «Ҳамкорбанк» манфаатида жавобгар «Elus» 
ииЧкга нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, 2009 йил 22 
июлдаги кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни 
ҳамда «Elus» ииЧкнинг гаровдаги ва бошқа мол-мулклари 
ҳисобидан 1 598 939 956 сўм асосий кредит қарзи, 78 865 139 сўм 
кредит фоизи, 236 460 547 сўм пеня ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қисман қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстан
-
ция судига юборилган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, оатб «Ҳамкорбанк» 
Яккасарой филиали томонидан «Elus» ииЧкга айланма 
маблағларини кўпайтириш ва ўз фаолиятини кенгайтириши 
учун трансформатор, трансформатор эҳтиёт қисмлари ва бутлов
-
чи қисмлар ҳамда транспорт ва божхона харажатларини тўлаш 
мақсадида 12 ой муддатга 3 ой имтиёзли давр билан 4-ойдан бош
-
лаб қолган ойларда тенг бўлакларга бўлинган ҳолда сўндириш 
шарти билан 1 600 000 000 сўм кредит маблағлари ажратиш 
тўғрисида кредит шартномаси тузилган.
жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ба
-
жарилмаганлиги асос қилиниб, даъвогар судга мурожаат қилиб, 
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда 
жавобгарнинг гаровдаги ва бошқа мол-мулклари ҳисобидан жами 
1 914 265 643 сўм ундиришни сўраган.
биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб, жа
-
вобгарнинг гаровдаги тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Юмалоқ 
қўрғони, Рамазон кўчаси, 109-а-уй ва бошқа мол-мулклари 
ҳисобидан оатб «Ҳамкорбанк» фойдасига жами 1 645 100 452 сўм 
ундирилган. даъвонинг қолган қисми рад этилган.


449
апелляция инстанцияси суди жавобгар «Elus» ииЧк томони
-
дан гаровга қўйилган мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи, гаров 
шартномасида кўрсатилган миқдордаги бошланғич сотув баҳоси 
аниқ кўрсатилмаганлиги, шунингдек, жавобгар томонидан тош
-
кент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Юмалоқ қўрғони, Рамазон кўчаси, 
109-а-уйдаги барча мулклар гаровга қўйилмаганлиги ҳамда дав
-
лат божи кам ундирилганлигини асос қилиб, ҳал қилув қарорини 
бекор қилган ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция 
судига юборган.
хпкнинг 168-моддасининг 5-бандига кўра апелляция инстан
-
цияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ушбу кодекс 
170-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мав
-
жуд бўлган тақдирда ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
Ваҳоланки, хпк 170-моддасининг иккинчи қисмида апелля
-
ция инстанция суди томонидан келтирилган асослар мавжуд эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди 
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни 
янгидан мазмунан кўриш учун апелляция инстанцияси судига 
юборган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish