Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Шартлари аниқ баён этилмаган, унинг шартлари, мазму-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet278/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. Шартлари аниқ баён этилмаган, унинг шартлари, мазму-
ни юзасидан кейинчалик тушунмовчиликлар, низолар келиб 
чиқиши мумкин бўлган келишув битими тасдиқланмайди.
ссп номидан Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъ
-
вогар «Қарши ёғ-экстракция» Қк манфаатини кўзлаб, жавоб
-
гар «Меҳнат» Фхдан 1 562 560 сўм аванс, 25 фоиз жарима, яъни 
2 375 000 сўм, 296 887 сўм кредит фоизи, 653 113 сўм бой берилган 
фойда, 25 040 сўм суд харажатлари жами 4 912 600 сўм ундириш
-
ни сўраган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида ту
-
зилган контрактация шартномасига кўра, жавобгар даъвогарга 
жами 9 500 000 сўмлик зиғир ҳосилини етказиб бериш, даъвогар 
эса, маҳсулотни қабул қилиб олиб, ўз вақтида уни ҳақини тўлаш 
мажбуриятини олган. шартномага мувофиқ, даъвогар томонидан 
зиғир ҳосилини етиштириш учун ажратилиши лозим бўлган аванс 
маблағлари жавобгарга тўлаб берилган. бироқ жавобгар шартно
-
мада белгиланган миқдордаги зиғир ҳосилини даъвогарга етказиб 
бермаган.
суд муҳокамасида тарафлар ўртасида келишув битими тузил
-
ганлиги сабабли, иш юритиш тугатилган.


422
лекин томонлар ўртасида тузилган келишув битимининг мат
-
нида бирор-бир шарт белгиланмаган, томонлар ўзаро келишув 
асосида низо бўйича муайян бир мажбуриятларни ўз зиммасига 
олмаган, бу ҳолат эса суднинг эътиборидан четда қолган. кели
-
шув битимида фақатгина тарафлар низо юзасидан келишувга кел
-
ганликлари сабабли, иш юритишни тугатиш сўралган. кейинча
-
лик бу ҳолат келишув битимининг шартлари юзасидан янги низо 
келиб чиқишига сабаб бўлган.
6. Томонлардан бири келишув битимини имзоламаган ва 
ўз муҳри билан тасдиқламаган бўлса, бундай келишув битими 
суд томонидан тасдиқланиши мумкин эмас.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси даъвогар «ойдиной» Фх 
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавоб
-
гар «тошлоқ пахта тозалаш заводи» оаждан 1 211 200 сўм асосий 
қарз, 358 515 сўм пеня ундиришни сўраган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, томонлар ўртасида 2008 
йил учун пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича 
тузилган контрактация шартномасининг 1.2 ва 1.4-бандларига 
кўра, Фх пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани тайёрловчига қайта 
ишлаш ёки сотиш учун етказиб бериш, тайёрловчи эса ушбу 
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва белгиланган муддатларда муай
-
ян нарх бўйича унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Фх 2008 йил ҳосилидан 48,6 т пахта хом ашёси етказиб бер
-
ган. тайёрловчи етказиб берилган хом ашёнинг 90 фоиз ҳақини 
2008 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб бериши лозим бўлган. 
бироқ тайёрловчи томонидан 2009 йилнинг 15 мартига қадар хом 
ашёнинг 90 фоиз ҳақи тўлиқ тўлаб берилмасдан, Фхдан 1 211 200 
сўм қарздорлик вужудга келган. натижада жавобгар мажбурият
-
ларини ўз вақтида бажармаганлиги учун даъвогар ундан 358 515 
сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
ишни судда кўриш жараёнида томонлар ўртасида кели
-
шув битими тузилган ва суд ушбу келишув битимини ўзининг 
ажрими билан тасдиқлаб берган. лекин келишув битими жа
-
вобгар томонидан имзоланмаганлиги ва корхона муҳри билан 
тасдиқланмаганлигига эътибор берилмаган.
томонлардан бири келишув битимини имзоламаган ва ўз 
муҳри билан тасдиқламаган бўлса, у тузилган ҳисобланмайди ва 
бундай келишув битими суд томонидан тасдиқланиши мумкин 
эмас.


423

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish