Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Агар низо доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet281/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. Агар низо доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди 
ҳал қилувига топширилган бўлиб, ҳакамлик битимида мазкур 
ҳакамлик судининг номи кўрсатилмаган бўлса, ҳакамлик би-
тими ҳақиқий эмас ҳисобланади ва ҳакамлик суди томонидан 
қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилинади.
«шарқий» хк хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, 
«ибрагимов савдо сервис» МЧж қошидаги доимий фаоли
-
ят кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор 
қилишни сўраган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар «Вика» хФ ва 
жавобгар «шарқий» хк ўртасида шартнома тузилган. Мазкур 
шартномада белгиланган шартларнинг бажарилмаганлиги нати
-
жасида тарафлар ўртасида низо келиб чиққан. тарафлар низони 
ҳакамлик судининг ҳал қилувига топшириш бўйича ҳакамлик би
-
тимини тузган.
Мазкур ҳакамлик битими асосида иш ҳакамлик суди томо
-
нидан кўрилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув 
қарори қабул қилинган. жавобгар ҳал қилув қароридан норози 
бўлиб уни бекор қилиш тўғрисида ариза билан хўжалик суди
-
га мурожаат қилган. хўжалик суди аризани иш юритишга қабул 
қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ажрим қабул 
қилган.
хўжалик суди томонидан ҳал қилув қарори бекор қилинишига 
тарафлар ўртасида тузилган ҳакамлик битимининг ҳақиқий эмас
-
лиги асос бўлган. Чунки, битимда низони кўриб чиқиш қайси 
ҳакамлик судига топширилиши, яъни ҳакамлик судининг номи 
кўрсатилмаган.
«Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонун 13-моддасининг би
-
ринчи қисмида ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари 
ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча 
ёхуд айрим низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши керак-
лиги ҳақидаги қоида, шунингдек, агар низо доимий фаолият 
кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳал қилувига топшириладиган бўлса, 
мазкур ҳакамлик судининг номи кўрсатилиши лозимлиги, учинчи 


427
қисмида эса, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган 
талабларга риоя қилинмаган тақдирда, ҳакамлик битими ҳақиқий 
эмас деб ҳисобланиши белгиланган.
хпк 155–4-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан 
ҳакамлик битимининг қонунда назарда тутилган асосларга кўра 
ҳақиқий эмаслиги ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор 
қилинишига асос бўлиши белгиланган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish