Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 ҳакамлик битими низосиз ҳуқуқий муносабат юзасидан



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. ҳакамлик битими низосиз ҳуқуқий муносабат юзасидан 
тузилганда, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади 
ва ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга 
асос бўлади.
аризачи «тошкент электр тармоқлари» оаж хўжалик судига 
ариза билан мурожаат қилиб, ссп тошкент вилояти бошқармаси 
ҳузуридаги ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор 
қилишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ажрими билан ҳакамлик суди
-
нинг ҳал қилув қарори бекор қилинган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, ангрен шаҳри шир
-
катлар фаолиятини мувофиқлаштириш уюшмаси ва «тошкент 
электр тармоқлари» оаж ўртасида ҳакамлик битими тузилган. 
унга кўра, фуқаролик суди қарорларига асосан ангрен шаҳар 
ҳудудидаги эгаси йўқ ва ташландиқ уйлар эгасиз деб топилганли
-
ги муносабати билан, бу хонадонларга ҳисобланган электр энер
-
гия қарздорликларини ҳисобдан чиқариш ёки ундиришга доир 
низони ссп тошкент вилояти бошқармаси ҳузуридаги ҳакамлик 
судига топширишга келишилган.
Ҳакамлик битимига асосан тошкент вилояти ангрен шаҳар 
ширкатлар фаолиятини мувофиқлаштириш уюшмаси ҳакамлик 
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «тош
-
кент электр тармоқлари» оаждан бўлган истеъмолчиларнинг 
198 115 057 сўм қарздорликларини умидсиз қарздорлик деб топиш
-
ни ва ҳисобдан чиқаришни сўраган.
«тошкент электр тармоқлари» оаж ҳам тошкент вилояти ан
-
грен шаҳар ширкатлар фаолиятини мувофиқлаштириш уюшмаси
-
га нисбатан электр энергияси бўйича 198 115 057 сўм қарздорликни 
умидсиз қарздорлик деб топиш ва уни электр тармоқлари 
ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги қарши даъво аризаси билан ссп 
тошкент вилояти бошқармаси ҳузуридаги ҳакамлик судига муро
-
жаат қилган.


430
Мазкур даъволар бирлаштирилиб ҳакамлик судининг маж
-
лисида кўриб чиқилган ва даъволар қисман қаноатлантирилиб, 
электр энергияси бўйича 198 115 057 сўм қарздорлик умидсиз 
қарздорлик деб топилган.
«тошкент электр тармоқлари» оаж тошкент шаҳар хўжалик 
судига мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини 
бекор қилишни сўраган.
хўжалик суди ҳал қилув қарорини хпк 155–4-моддаси би
-
ринчи қисмининг 1-бандига асосан бекор қилган. унга кўра, 
ҳакамлик битимининг қонунда назарда тутилган асосларга кўра 
ҳақиқий эмаслиги ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор 
қилишга асос бўлади.
«тошкент электр тармоқлари» оаж ва истеъмолчилар – ан
-
грен шаҳридаги хонадон эгалари ўртасида электр энергияси таъ
-
минотига оид шартнома юзасидан келиб чиққан низо бўйича ан
-
грен шаҳар ширкатлар фаолиятини мувофиқлаштириш уюшмаси 
тараф эмас. бундан ташқари, «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги 
Қонун 9-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳакамлик судлари 
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни, 
шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келув
-
чи хўжалик низоларини ҳал этади. Мазкур ҳолатда эса низо йўқ. 
шу сабабли ҳакамлик битими ҳақиқий эмас ҳисобланади.
биринчи инстанция суди ангрен шаҳар ширкатлар фаолияти
-
ни мувофиқлаштириш уюшмаси ва «тошкент электр тармоқлари» 
оаж ўртасида 2008 йил 19 декбрда тузилган электр энергия таъ
-
миноти бўйича юзага келган қарздорликни умидсиз деб топиш ва 
ҳисобдан чиқаришга доир ҳакамлик битимини ўз-ўзидан ҳақиқий 
бўлмаган битим деб ҳисоблаган.
Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди биринчи 
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish