Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Ишни назорат тартибида кўрган хўжалик судининг ҳал



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet275/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. Ишни назорат тартибида кўрган хўжалик судининг ҳал 
қилув қарорини, қарорни бекор қилиш тўғрисидаги қарорида 
баён этилган кўрсатмалари шу ишни янгидан кўраётган 
хўжалик суди учун мажбурийдир, бу кўрсатмаларни бажар-
маслик қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилишга 
асос бўлади.
даъвогар «ARFA-EхPROD» МЧж шаклидаги Қк хўжалик су
-
дига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республи
-
каси давлат божхона қўмитаси самарқанд вилоят бошқармасига 
нисбатан олиб келинаётган технологик хом ашёларга божхо
-
на божи бўйича имтиёз қўллаш ҳамда 20 892 343,81 сўм импорт 
божи, 4 178 468,77 сўм ҚҚс, жами 25 070 812,58 сўм ундиришни 
сўраган.


415
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъ
-
во қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона 
қўмитаси самарқанд вилоят бошқармасидан «ARFA-EхPROD» 
Қкга 20 892 343,81 сўм нотўғри тўланган импорт божи, 
4 178 468,77 сўм ҚҚс, жами 25 070 12,58 сўм ундирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари 
ўзгаришсиз қолдирилган.
протестда суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад қилиш 
тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
ишдаги ҳужжатларга қараганда, «ARFA-EхPROD» Қк 2005 
йил 7 январда самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 
давлат рўйхатига олинган.
«Atlas Tus Shargh» савдо фирмаси ва «ARFA-EхPROD» Қк 
ўртасида тузилган 2004 йил 17 декабрдаги 12/2004-сонли импорт 
контракти бўйича Қкнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун кир 
ювиш порошогини тайёрлаш ускуналари, кир ювиш порошоги 
тайёрлаш учун хом ашё, кир ювиш порошогини қадоқлаш учун 
картон коробкалари ва картон коробкаларини елимлаш учун иш
-
латиладиган елимлар импорт қилинган. импорт қилинган товар
-
ларни божхона орқали расмийлаштиришда импорт божи ва ҚҚс 
тўловлари ундирилганлиги сабабли судга даъво аризаси тақдим 
этилган.
биринчи ва апелляция инстанцияси суди томонидан хпкнинг 
24-моддаси талабларига риоя қилинмасдан, Ўзбекистон Республи
-
каси давлат божхона қўмитаси самарқанд вилоят бошқармасига 
нисбатан олиб келинаётган технологик хом ашёларга божхона 
божи бўйича имтиёз қўллаш масаласини ҳал этиш тўғрисидаги 
даъво талабининг хўжалик судига тааллуқлиги масаласи 
ўрганилмасдан, ҳал қилув қарори билан технологик хом ашёлар
-
га божхона божи бўйича имтиёз қўллаш ҳақидаги даъво талаби 
асоссиз равишда қаноатлантирилган. кассация инстанцияси су
-
дининг қарорида эса юқорида қайд этилган даъво талаби умуман 
муҳокама қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигида 1999 йил 3 но
-
ябрда 834-сонли рўйхатга олинган «божхона юк декларациялари
-
ни тўлдириш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 3.1-бандида 


416
бЮд графаси кимлар томонидан тўлдирилиши белгиланган. унда 
бЮднинг 36-графасига божхона тўлови учун тариф имтиёзлари 
ва преференциялар белгиланганлиги ҳақида декларант томонидан 
ёзувлар киритилиши кўзда тутилган.
бкнинг 93-моддасига кўра, божхона органи божхона деклара
-
циясини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. божхона декла
-
рацияси расмийлаштирилган ва қабул қилинган пайтдан бошлаб, 
у юридик аҳамиятга молик фактлардан далолат берувчи ҳужжатга 
айланади.
ишга тақдим этилган божхона юк декларацияларининг 14-
графасида декларант вакиллари «KLIN-KAA» МЧж, «RAXMAT» 
Мп эканлиги кўрсатилган ва декларант вакиллари томони
-
дан бЮднинг 36-графасига «ARFA-EхPROD» Қкга божхона 
йиғимлари, ҚҚс бўйича имтиёзлари мавжуд эмаслиги ва бож
-
хона тўлови ҳамда акциз солиғи бўйича Ўзбекистон Республи
-
каси президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси 
Ҳукуматининг қарорлари билан имтиёз берилганлиги ҳақида ёзув 
киритилган.
божхона юк декларацияларининг 47-графасига қараганда, 
«ARFA-EхPROD» Қк томонидан товарларни божхона ҳужжат-
ларини расмийлаштириш учун божхона йиғимлари, божхона божи 
ва ҚҚс тўланганлиги, аммо айнан шу графада Қкга ҚҚс тўлови 
бўйича имтиёз қўлланилганлиги акс эттирилган.
бкнинг 99-моддасига кўра товарлар ва транспорт воситала
-
рини олиб ўтувчи шахс ёки божхона брокери декларант бўлиши 
мумкин. декларант, у божхона чегараси орқали товарлар ва 
транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахс ёки божхона брокери 
бўлишидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
барча вазифаларни бажаради ва тўлиқ жавобгар бўлади.
бундай ҳолда ишни кўришда хўжалик суди томонидан декла
-
рант вакиллари «RAXMAT» Мп, «KLIN-KAA» МЧжни низо
-
нинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган 
учинчи шахслар сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш ма
-
саласи муҳокама қилинмаган.
бундан ташқари, қайд этилган низони кўришда Ўзбекистон 
Республикаси олий хўжалик суди пленумининг 2004 йил 23 июл
-
даги «назорат қилувчи органлар фаолиятини тартибга солишга 
оид қонун ҳужжатларини амалиётда қўллашнинг айрим масала
-


417
лари ҳақида»ги 116-сонли қарори (олий хўжалик суди пленуми
-
нинг 2007 йил 28 декабрдаги 176-сонли қарори билан ўз кучини 
йўқотган) нинг 9-банди талаблари асосида бюджетга асоссиз ун
-
дирилган пул маблағларини қайтариш ва етказилган зарарларни 
давлат органларидан ундириб олиш ҳақида даъво тақдим этилган
-
да, хпкнинг 42-моддасига асосан хўжалик судлари ишда ишти
-
рок этувчи шахсларнинг илтимослари ёки ўз ташаббуслари билан 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёхуд унинг жойларда
-
ги ҳудудий органларини низонинг предметига нисбатан мустақил 
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб 
қилиш масаласини ҳал этмаган.
олий хўжалик суди Раёсатининг 2007 йил 30 августдаги 
қарори билан иш бўйича қабул қилинган суд қарорлари бекор 
қилиниб, иш янгидан биринчи инстанцияда кўриш учун юборил
-
ган.
ишни янгидан кўришда хўжалик суди технологик хом ашё
-
ларга божхона божи бўйича имтиёз қўллаш ҳақидаги даъво та
-
лабини хўжалик судига тааллуқлилигига ҳуқуқий баҳо берили
-
ши, «RAXMAT» Мп, «KLIN-KAA» МЧжни ҳамда Ўзбекистон 
Респуб ликаси Молия вазирлиги ёхуд унинг жойлардаги ҳудудий 
органларини низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан 
арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишда иштирок этиш
-
га жалб қилиш масаласини муҳокама қилиб, иш бўйича йиғилган 
далиллар асосида қонуний тўхтамга келиши лозимлиги тўғрисида 
кўрсатма берилган.
ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди ажрим би
-
лан «RAXMAT» Мп, «KLIN-KAA» МЧжни ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги самарқанд вилоят ҳудудий 
бошқармасини низонинг предметига мустақил талаблар билан арз 
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилиб, самарқанд вилоят божхона бошқармасидан 
25 070 812,52 сўм ундирилган. апелляция инстанцияси судининг 
қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
олий хўжалик суди Раёсатининг қарорида даъво талабида ик
-
кита талаб бўлганлиги ва шундан олиб келинаётган технологик 
хом ашёларга божхона божи бўйича имтиёз қўллаш ҳақидаги даъ
-
во талаби муҳокама қилинмаганлиги баён этилган.


418
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида имтиёз 
қўллаш масаласидаги даъво талаби муҳокама этилиб, даъвонинг 
шу қисми бўйича иш юритишни тугатиш лозимлиги эътироф 
этилган бўлса-да, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида имтиёз 
қўллаш юзасидан иш юритишни тугатиш кўрсатилмаган ва ушбу 
ҳолат апелляция инстанцияси судининг эътиборидан четда қолган. 
биринчи ва апелляция инстанцияси судлари Раёсат топшириғини 
қисман бажармаган, яъни ҳар бир даъво талабининг хўжалик су
-
дига тааллуқлилигини ўрганмаган.
шу сабабли, кассация инстанцияси судининг қарори билан 
суд қарорлари ўзгартирилиб, «ARFA-EхPROD» Қк даъвосининг 
имтиёз қўллаш тўғрисидаги талаби юзасидан иш юритиш туга
-
тилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish