Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet276/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг 
2009 йил 27 августдаги 90-сонли қарори
билан тасдиқланган)
3.4. 2008 ЙИЛ вА 2009 ЙИЛНИНг БИРИНчИ ЯРИМ ЙИЛЛИгИ 
МОБАЙНИДА КЕЛИШУв БИТИМИНИ ТАСДИқЛАШ 
БИЛАН БОғЛИқ СУД АМАЛИЁТИ
1. ХПК 1-моддасининг иккинчи қисмига кўра, хўжалик су-
дига мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.
даъвогар «наманганйўллойиҳа институти» МЧж хўжалик 
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «йўл 
хўжалиги пудрат таъмирлаш – фойдаланиш» корхонасидан 
19 911 400 сўм ундиришни сўраган.
суднинг 2008 йил январдаги ажрими билан тарафлар ўртасида 
тузилган келишув битими тасдиқланган ва иш юритиш тугатилган.
тарафлар ўртасида тузилган келишув битимининг 2.2-бандида 
«жавобгар ишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан суднинг 
юқори инстанцияларига шикоят қилмайди» деган мазмунда маж
-
бурият юклатилган.
келишув битимини тасдиқлашда унинг мазкур банди жавоб-
гарнинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини чеклашга қаратил-
ганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаган.
2. Тарафларнинг келишув битими бошқа шахсларнинг 
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини 


419
бузса, хўжалик суди келишув битимини тасдиқламайди ва 
ишни мазмунан кўради.
даъвогар «Муборак Мкк–62» МЧж жавобгарлар Қашқадарё 
вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси ва бухоро вилоят 
олот туман 188-сон МлМк оаждан 24 090 527 сўм асосий қарз 
ва 12 045 203 сўм пеня ундиришни сўраган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, томонлар ўртасида Муборак 
шаҳрида 720 ўринли касб-ҳунар коллежини қуриб фойдаланишга 
топшириш тўғрисида уч томонлама шартнома имзоланган.
шартномага кўра, бош пудратчи бухоро вилоят олот ту
-
ман 188-сон МлМк оаж билан ёрдамчи пудратчи «Муборак 
Мкк–62» МЧж 130 000 000 сўмлик қурилиш ишларини бажариши 
ва буюртмачи Қашқадарё вилоят ҳокимлиги инжиниринг компа
-
ниясига топшириши белгиланган. буюртмачи эса ишларни қабул 
қилиб олиши ва қурилиш якунлангунга қадар 95 % тўловларни 
ойма-ой ёрдамчи пудратчининг ҳисоб рақамига ўтказиб бориши 
ҳамда коллеж қурилиши якунланиб, давлат комиссияси томони
-
дан қабул қилиб олингач, қолган 5 % тўловни 90 кун ичида тўлаб 
бериши белгиланган. бироқ қурилиш ишлари ўз вақтида топши
-
рилган бўлса-да, буюртмачи томонидан тўловлар тўлиқ тўлаб бе
-
рилмаслиги оқибатида 24 090 527 сўм қарздорлик вужудга келган. 
узоқ муддат асосий қарзни тўлаб бермаганлиги учун даъвогар жа
-
вобгарлардан 12 045 203 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Мазкур хўжалик иши бўйича даъвогар «Муборак Мкк–62» 
МЧж ва жавобгар Қашқадарё вилоят ҳокимлиги инжиниринг 
компанияси ўртасида келишув битими тузилган. ушбу келишув 
битими суднинг ажрими билан тасдиқланган.
аммо тарафлар томонидан келишув битимини тузишда 188-
сон МлМк оажнинг манфаатлари мавжудлиги ҳисобга олинма
-
ган. суд эса, келишув битимини тузишда 188-сон МлМк оаж
-
нинг иштирок этмаганлигига эътибор бермасдан, уни тасдиқлаган 
ҳамда даъво талабининг унга нисбатан қисмига ҳуқуқий баҳо бер
-
маган.
келишув битимининг мазмунидан кўринишича, даъвогар «Му
-
борак Мкк–62» МЧжнинг ҳисоб рақамига жавобгар Қашқадарё 
вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси ҳисоб рақамидан 
24 090 527 сўм ўтказилиши белгиланган. ушбу тўлаб берилган 
пул суммаси кейинчалик жавобгар Қашқадарё вилоят ҳокимлиги 


420
инжиниринг компанияси ва 188-сон МлМк оаж ўртасида ўзаро 
ҳисоб-китоб қилиниши кўрсатилган. лекин, келишув битимининг 
шарти сифатида кўрсатилган жавобгарлар ўртасида ўзаро ҳисоб-
китоб қилиниши масаласи кейинчалик келишмовчилик келтириб 
чиқариши мумкинлигига эътибор қилинмаган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish