Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet267/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

4. Очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, 
бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин 
бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум 
бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан 
кейингина маълум бўлган ҳолатлар янги очилган ҳолатлар 
деб ҳисобланади. Агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул 
қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжа-
тини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос 
бўла олмайди.


398
даъвогар «шофиркон пахта тозалаш» аж жавобгар «Қорақир» 
Фхдан контрактация шартномаси бўйича давлатга етказиб берил
-
маган пахта хом ашёси харид қийматининг 25 фоиз миқдорида 
445 375 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси суднинг 
2007 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган.
жавобгар «Қорақир» Фхнинг хўжаликка қарашли ерлар
-
да захнинг кўтарилиши ва кучли шўрланиш натижасида ғўза 
кўчатлари қуриб қолганлиги пахта ҳосилининг унумдорлигига 
катта зарар етказганлиги, бу ҳақда туман қишлоқ ва сув хўжалиги 
бўлимининг бошлиғи ва мутахассислари томонидан далолат
-
нома ҳам тузилганлигини қайд этиб, 2008 йил 3 январда бирин
-
чи инстанция судига тақдим этган ишни янги очилган ҳолатлар 
бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси суднинг 2008 йил 29 
январдаги ажрими билан қаноатлантирилган ва суднинг 2007 йил 
8 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони қисман 
қаноатлантириш, 89 075 сўм жарима ундириш тўғрисида янги ҳал 
қилув қарори қабул қилинган.
Ваҳоланки, биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нор
-
масини нотўғри қўллаб, хпк 204-моддасининг иккинчи қисмида 
суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришнинг 
асосларига тўғри келмайдиган аризасини асоссиз равишда 
қаноатлантирган. Фхга қарашли ерларда захнинг кўтарилиши, 
кучли шўрланиш оқибатида ғўза кўчатларининг қуриб қолиб, 
пахта хом ашёси етказиб бериш контрактация шартномаси маж
-
буриятларининг бажарилмаганлиги аризачига маълум бўлган ва 
булар янги очилган ҳолат ҳисобланмайди.
олий хўжалик суди пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 
«хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги 
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси 
хпкнинг қўлланилиши ҳақида»ги 111-сон қарорининг 4-бандида, 
янги очилган ҳолатлар деганда очилган фактик ҳолатлар асли
-
да мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга 
олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган 
ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул 
қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатлар тушунилиши 
тўғрисида тушунтириш берилган.
олий хўжалик суди пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-
сон қарори 4-бандининг 3,4-қисмларида, янги очилган ҳолатлар 


399
мавжуд бўлмасдан, ишни кассация ёки назорат тартибида кўриб 
чиқиш асослари мавжуд бўлган ҳолатда ишни янги очилган 
ҳолатлар бўйича қайта кўриш мумкин эмаслиги, бундай ҳолларда 
хўжалик суди кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд эмаслигига 
асосланиб, ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни 
рад этиши лозимлиги, суд ҳужжати қабул қилингандан кейин ву
-
жудга келган янги ҳолатлар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича 
қайта кўриб чиқиш учун эмас, балки янги даъво билан мурожаат 
этиш учун асос бўлиши мумкинлиги тўғрисида судларга тушун
-
тиришлар берилган. Қайд этилганларга асосан суд ҳужжатини 
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза 
қаноатлантирилмасдан рад этилиши лозим эди.
Қайд этилганларга кўра, мазкур суд ажрими ва ҳал қилув 
қарори устидан даъвогарнинг кассация шикояти ва вилоят про
-
курорининг кассация протести кассация инстанцияси судининг 
қарори билан қаноатлантирилган ва суд ажрими ҳамда янги қабул 
қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, суднинг биринчи 
қабул қилган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish