Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг 
2012 йил 26 январдаги 4-сонли қарори
билан тасдиқланган)


331
2.13. ДАвЛАТ ОРгАНЛАРИ вА ФУқАРОЛАР ЎзИНИ ЎзИ 
БОШқАРИШ ОРгАНЛАРИНИНг ҳУжжАТЛАРИНИ 
ҳАқИқИЙ эМАС ДЕБ ТОПИШ ТЎғРИСИДАгИ ИШЛАРНИ 
КЎРИШ СУД АМАЛИЁТИ (2009–2011 йиллар)
1. Тадбиркорлик субъектининг фаолияти Назорат қилувчи 
органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кен-
гашининг рухсати олинмасдан, қўзғатилган жиноят ишига 
асосан текширилганлиги давлат солиқ хизмати органининг 
қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмайди.
«Gazovik BSA» хиЧк хўжалик судига мурожаат қилиб, на
-
манган шаҳар дсининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишни 
сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ариза 
қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори бекор қилиниб, аризани қаноатлантириш рад этилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан апелляция ин
-
станцияси судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Қўзғатилган жиноят иши бўйича наманган вилоят 
ииб тбнинг «Ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўғрисида»ги қарори 
ҳамда наманган шаҳар дсбнинг буйруғига асосан «Gazovik BSA» 
хиЧкда солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан текши
-
риш ўтказилган.
текшириш далолатномасида корхона 2010 йилнинг етти ойи 
давомида 55 та фуқаронинг автомашинасига турли ҳажмдаги газ 
баллонларини ўрнатиб, 68 890 000 сўмлик хизмат кўрсатганлиги, 
ушбу сумманинг 20 000 сўми банк муассасасига топширилиб, 
қолган 68 870 000 сўми банкка топширилмасдан, корхона хазина
-
сига кирим қилинмасдан, ҳисоботларда акс эттирилмаганлиги ва 
нкМга кирим қилинмаганлиги қайд этилган.
текшириш ҳужжатлари асосида наманган шаҳар дси томони
-
дан солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ва жавобгарлик
-
ка тортиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор билан «Gazovik BSA» хиЧкга скнинг 114-
моддасига асосан 68 870 000 сўм, 119-моддасининг биринчи 
қисмига асосан 1 356 450 сўм молиявий жарима ҳисобланган ва 
корхонага ушбу жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия этилган.


332
«Gazovik BSA» хиЧк ушбу қарордан норози бўлиб, уни 
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига 
мурожаат қилган.
даъвогар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар иш
-
даги ҳужжатлар, жумладан текшириш далолатномаси, корхона 
раҳбарининг тушунтириш хати, жиноят ишлари бўйича наман
-
ган туман судининг ажрими билан тўлиқ тасдиқланган бўлса-да, 
биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантирган. шунинг учун 
апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, 
даъвони рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
даъвогар апелляция инстанцияси судининг қароридан норо
-
зи бўлиб кассация шикояти билан ҳам мурожаат қилган. унда 
даъвогар текшириш назорат қилувчи органлар фаолиятини 
мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши рухсатисиз ўтказилган-
лигини важ сифатида келтирган.
«хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томони
-
дан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонун 9-моддасининг биринчи 
қисми ва «тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари 
тўғрисида»ги Қонун 39-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра 
прокуратура, ички ишлар ва Мхх органлари томонидан тадбир
-
корлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текширувлардан 
ўтказиш учун қўзғатилган жиноят иши асос бўлади.
бундан ташқари, даъвогар текширувчилар томонидан текши
-
риш учун асос бўлган ҳужжатлар ва текшириш далолатномаси 
корхона раҳбарига топширилмаганлиги, текшириш ҳақидаги ёзув 
текширишларни рўйхатга олиш китобида қайд этилмаганлиги 
тўғрисида важлар келтирган.
бироқ, текшириш далолатномасида корхона раҳбарига текши
-
риш учун асос бўлган ҳужжатлардан нусха берилганлиги ва тек
-
шириш ҳақидаги ёзув текширишларни рўйхатга олиш китобида 
қайд этилганлиги кўрсатилган. шунингдек текшириш далолат
-
номасига корхона раҳбари «далолатнома ва унга илова қилинган 
ҳужжатларни ўқиб чиқиб, имзо қўйдим ва бир нусха олдим» деб 
имзо қўйган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси 
суди апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз 
қолдиришни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish