Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Алкоголли маҳсулотларни кирим қилмасдан сақлаган-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. Алкоголли маҳсулотларни кирим қилмасдан сақлаган-
лик алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш 
қоидаларини бузиш эмас, балки Солиқ кодексининг 114-
моддасига асосан тушумни яшириш ҳисобланади.
Фарғона шаҳар дси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Farg‘ona 
Nabijon savdo» хкга нисбатан скнинг 114-моддасига асосан 653 900 
сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам иш ҳақининг 
ўттиз баравари 1 492 050 сўмдан эллик баравари 2 486 750 сўмгача, 
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2007 йил 16 мартдаги 
пҚ–605-сонли Қарорига асосан энг кам иш ҳақининг икки юз бара
-
вари 9 947 000 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан 
«Farg‘ona Nabijon savdo» хкга скнинг 114-моддасига асосан 
653 900 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам иш 
ҳақининг ўттиз баравари 1 492 050 сўм, Ўзбекистон Республикаси 
президентининг 2007 йил 16 мартдаги пҚ–605-сонли Қарорига 
асосан энг кам иш ҳақининг икки юз баравари 9 947 000 сўм мо
-
лиявий санкция қўлланилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
дсҚ бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат 
қилиш бош бошқармаси Фарғона вилоят бўлимининг буйруғига 
асосан «Farg‘ona Nabijon savdo» хкга қарашли савдо шохобчасида 
қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
текширишда сотувчи томонидан 6 000 сўм савдо пули учун 
мижозга касса чеки берилмаганлиги, шунингдек шохобчада 
643 900 сўмлик кирим қилинмаган алкоголли маҳсулотлар мав
-
жудлиги аниқланган.
Фарғона шаҳар дсининг текшириш натижалари юзасидан 
ҳисобланган молиявий санкцияни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги 
қарори жамият томонидан бажарилмагач, аризачи жавобгарга 


326
скнинг 114 ва 119-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
президентининг 2007 йил 16 мартдаги пҚ–605-сонли Қарорига 
асосан молиявий санкция қўллашни сўраган.
биринчи инстанция суди скнинг 114 ва 119-моддалари би
-
лан санкция қўллаш талабларини асосли қаноатлантирган. бироқ 
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2007 йил 16 мартдаги 
пҚ–605-сонли Қарорига асосан 9 947 000 сўм молиявий санкция 
асоссиз қўлланилган.
Фарғона шаҳар дси хк 643 900 сўмлик алкоголли маҳсу-
лотларни кирим қилмасдан сақлаганлиги учун унга нисбатан 
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2007 йил 16 мартдаги 
пҚ–605-сонли Қарорига асосан санкция қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2007 йил 16 март
-
даги пҚ–605-сонли Қарори билан тасдиқланган алкоголли 
маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларида алкоголли 
маҳсулотларни кирим қилмасдан сақлаганлик учун жарима бел
-
гиланмаган, яъни алкоголли маҳсулотларни кирим қилмасдан 
сақлаганлик алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш 
қоидаларини бузиш эмас, балки скнинг 114-моддасига асосан 
тушумни яшириш ҳисобланади. хкга айнан шу солиққа оид 
ҳуқуқбузарлик учун скнинг 114-моддасига асосан 643 900 сўм 
молиявий санкция қўлланилган.
апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо 
бермасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди биринчи 
инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанция
-
си судининг хкга қўлланилган 9 947 000 сўм молиявий санкция 
қисмини бекор қилиб, ушбу талабни қаноатлантиришни рад этган 
ва суд қарорларининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish