Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Агар юридик шахслар томонидан уларнинг ёқилғи би-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. Агар юридик шахслар томонидан уларнинг ёқилғи би-
лан ишлайдиган қурилмаларида газ қонун ҳужжатларига 
мувофиқ тасдиқланган меъёрлардан ортиқча исроф қилинса, 
нооқилона сарфланган газ қийматининг 50 фоизи миқдорида 
жарима ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
Ўздавнефтгазинспекция хўжалик судига мурожаат қилиб, 
«Sirdaryo IES» оажга 682 000 000 сўм молиявий санкция 
қўллашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз 
қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгашининг режа-жадвали, Ўздавнефтгазинспекция 
сирдарё вилоят бўлимининг буйруқлари ва текшириш дастурига 
асосан «Sirdaryo IES» оажнинг нефть маҳсулотлари ва табиий 
газдан самарали фойдаланиши юзасидан текшириш ўтказилган.


330
текширишда «Sirdaryo IES» оаж томонидан 1 364 000 000 
сўмлик табиий газ меъёридан ортиқча ишлатилганлиги 
аниқланган. текшириш натижалари юзасидан далолатнома рас
-
мийлаштирилган. текширувчилар томонидан текшириш ўтказиш 
қоидалари бузилмаган.
Ўздавнефтгазинспекциянинг молиявий жаримани ихтиёрий 
тўлаш ҳақидаги қарори «Sirdaryo IES» оаж томонидан бажарил
-
магач, Ўздавнефтгазинспекция судга мурожаат қилиб, оажга 
нисбатан молиявий санкция қўллашни сўраган. биринчи инстан
-
ция суди арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этган.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2006 йил 29 декабр-
даги Ф–2646-сонли Фармойиши билан тасдиқланган 2007 йилда 
электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансига 
кўра «Sirdaryo IES» оаж 2007 йилнинг II чорагида 373,5 г/кВт.
соат, 2007 йилнинг III чорагида эса 376,5 г/кВт.соат ёқилғи сарф
-
лаши лозим бўлган. аммо оаж 2007 йилнинг II чорагида 1 кВт.
соат электр энергияси учун 379,6 г, яъни белгиланган меъёрдан 
6,1 г ортиқча, III чорагида 1 кВт.соат электр энергияси учун 382,5 
г, яъни белгиланган меъёрдан 6,0 г ортиқча ёқилғи сарфлаган. 
натижада жамият томонидан 2007 йилнинг II ва III чораклари
-
да 26 745 100 м
3
, жами 1 364 000 000 сўмлик табиий газ меъёридан 
ортиқча ишлатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 
йил 9 мартдаги 124-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёқилғи-
энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик 
учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида»ги низом 1.2-
бўлимининг «д» бандига мувофиқ ёқилғи билан ишлайдиган 
қурилмаларда газнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган 
меъёрларидан ортиқча исроф қилиниши текшириш пайтидан ол
-
динги 12 ойда нооқилона сарфланган газ қийматининг 50 фоизи 
миқдорида ишлатувчилардан ундириб олинади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси 
суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, арз қилинган талабни 
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish