Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Монополияга қарши орган томонидан жавобгарга кўр-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

8. Монополияга қарши орган томонидан жавобгарга кўр-
сатма юборилмасдан жаримани ихтиёрий тўлаш учун муддат 
берилмаслиги аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўлади.
Монополияга қарши орган хўжалик судига ариза билан муро
-
жаат қилиб, «оби хаёт лтд» МЧжга нисбатан 1 669 200 сўм мо
-
лиявий санкция қўллашни ва ундиришни сўраган.
аризада жавобгар томонидан «товар бозорларида монополис-
тик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари 
бузилганлиги, жумладан монополияга қарши қонун ҳужжатларини 
бузилишларини тугатиш тўғрисидаги кўрсатмаси бажарилмаган
-
лиги ҳамда Монополияга қарши органга нотўғри маълумотлар 
тақдим этилганлиги сабабли жавобгарга нисбатан жарима қўллаш 
тўғрисида махсус комиссия томонидан қарор қабул қилинганлиги 
баён этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 
йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган «Моно
-
полияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, ис
-
теъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фао
-
лияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб 
чиқиш тартиби тўғрисида»ги низом 32-бандининг 3-кичик хат
-
бошисига кўра, комиссиянинг қарорида қонун ҳужжатлари бу
-
зилганлиги факти аниқлангани тўғрисидаги хулоса, мазкур қонун 
бузилиши учун назарда тутилган молиявий санкциялар миқдори, 
молиявий санкцияларни ихтиёрий равишда тўлаш муддати ва тар
-
тиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.
Махсус комиссиянинг қарорида фақатгина жавобгар томони
-
дан қонун бузилганлиги эътироф этилиб, жарима қўллаш учун 
хўжалик судига ариза киритиш белгиланган бўлиб, жаримани их
-
тиёрий равишда тўлаш муддати ва тартиби тўғрисидаги тушунти
-
ришлар кўрсатилмаган.
Юқорида қайд этилган низомнинг 24-бандида комиссия то
-
монидан қабул қилинган қарор ишни кўриб чиқиш тугаллангач, 


266
дарҳол маълум қилиниши, бунда унинг фақат кўрсатма қисми 
маълум қилиниши, матни эса ишга қўшиб қўйилиши, 34-бандида 
эса комиссиянинг ажрими, қарори ва кўрсатмаси топширилга
-
ни тўғрисидаги билдиришнома билан буюртмали хат орқали 
жўнатилиши ёхуд қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги 
ишни кўриб чиқиш қатнашчиларига ёки уларнинг вакилларига 
тилхат бўйича тақдим этилиши белгиланган.
шунингдек, мазкур низомнинг 36-бандига кўра, агар қонун 
ҳужжатларини бузган шахс белгиланган муддат мобайнида ўзи со
-
дир этган қонун ҳужжатлари бузилгани учун қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий ра
-
вишда тўламаса, Монополияга қарши орган тегишли молиявий 
санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади.
биринчи инстанция суди аризани кўрмасдан қолдириш 
ҳақида ажрим чиқаришда Монополияга қарши орган томонидан 
низом талабларига (судгача низони ҳал қилиш тартибига) риоя 
қилинмаганлигига, жавобгарга кўрсатмани юбормаганлигига ва 
жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаш учун тегишли муд
-
дат бермаганлигига асосланган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish