267
2.7.
ХЎжАЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН ЎзБЕКИСТОН
РЕСПУБ ЛИ КАСИ вАзИРЛАР МАҳКАМАСИНИНг
1999 ЙИЛ 3 ИюЛДАгИ 327-СОН қАРОРИ БИЛАН
ТАСДИқ ЛАНгАН «МОЛИЯ-ХЎжАЛИК ФАОЛИЯТИНИ
АМАЛгА ОШИРМАЁТгАН вА қОНУНчИЛИКДА
БЕЛгИЛАН гАН МУДДАТЛАРДА ЎзЛАРИНИНг
УСТАв жАМғАРМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРМАгАН
КОРХОНАЛАРНИ ТУгАТИШ ТАРТИБИ ТЎғРИСИДА»гИ
НИзОМгА АСОСАН КОРХОНАЛАРНИ ТУгАТИШ
ҳАқИДАгИ АРИзАЛАРНИНг КЎРИБ чИқИЛИШИгА
ДОИР СУД АМАЛИЁТИ
1. Низомнинг 3.1-банди учинчи қисмига асосан хўжалик
суди томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул
қилинган тақдирда, тугатиш жараёни унинг топшириғига
кўра махсус комиссия томонидан амалга оширилиши белги-
ланганлиги боис суднинг корхонани тугатиш тўғрисидаги
ҳал қилув қарорида тугатиш ишларини олиб бориш туман
ҳокимлиги қошидаги махсус комиссия зиммасига юклатили-
ши лозим.
Ромитан туман ҳокимлиги ҳузуридаги тугатиш комиссияси
хўжалик судига даъво
аризаси билан мурожаат этиб, «зилола-
заРина» хк тугатишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
қаноатлантирилиб, корхонани тугатиш Ромитан туман ҳокимлиги
зиммасига юклатилган ҳамда корхонадан туман ҳокимлигига 7000
сўм почта харажатлари ундирилган.
ишдаги ҳужжатларга кўра, Ромитан туман ҳокимлиги туга
-
тиш комиссияси раиси а. Ражабов
томонидан жавобгарни туга
-
тиш ҳақида даъво аризаси берилган.
суд томонидан фақат рўйхатдан ўтказувчи орган корхонани
тугатиш тўғрисидаги даъво аризаси бериш ҳуқуқига эга эканлиги,
даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари
жавобгарга
юборилганлиги, рўйхатдан ўтказувчи орган томони
-
дан фаолият кўрсатмаётган корхонанининг
муассисига корхона
-
ни ихтиёрий тугатиш ҳақида ёзма таклиф юборганлиги ҳолатлари
ўрганилмасдан, даъво аризаси иш юритиш учун қабул қилинган
ва кўриб чиқилган.
Ромитан туман ҳокимининг ўринбосари томонидан тасдиқ-
ланган йиғилиш баёнига асосан қонунчиликда белгиланган ўз
268
устав жамғармасини шакллантирмаганлиги сабабли корхона фао
-
лиятини бундан кейин давом эттириши мақсадга мувофиқ эмас
деб топилган. суд томонидан махсус комиссия қарорининг белги
-
ланган тартибда тасдиқланган нусхаси талаб қилиб олинмаган ва
ўрганилмаган.
Ромитан туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъект
-
ларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан корхона муас
-
сисига ихтиёрий тугатиш ҳақидаги ёзма таклиф юборилганлиги
-
ни тасдиқловчи далиллар ишда мавжуд эмас.
низом 3.1-бандининг учинчи қисмида хўжалик
суди томони
-
дан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда
тугатиш жараёни унинг топшириғига кўра махсус комиссия томо
-
нидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлса-да, суднинг ҳал
қилув қарори билан корхонани тугатиш туман ҳокимлиги зимма
-
сига юклатилган.
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки)
қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғар-
маларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғриси даги
ишлар бўйича аризачи ва жавобгар суд чиқимлари ҳамда давлат
божи тўлашдан озод қилинган бўлса-да, суднинг ҳал қилув қарори
билан корхонадан туман ҳокимлиги фойдасига 7000 сўм почта ха
-
ражатлари ундирилган.
Қайд этилганларга кўра, кассация
инстанцияси суди томони
-
дан ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда иш биринчи инстан
-
ция судига янгидан кўриш учун юборилган.
Do'stlaringiz bilan baham: