Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


СK 96-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

3. СK 96-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ 
текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик 
қилинган ёхуд давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахс-


245
ларининг солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун 
фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектини сақлаш билан 
боғлиқ ҳудудлар, бинолар, шу жумладан жойларни кўздан ке-
чириш учун кириши рад этилган, шунингдек солиқ ҳисоботи 
тақдим этилмаган ҳолларда давлат солиқ хизмати органи 
солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича опе-
рацияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга 
мурожаат қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси олий суди пленуми ва олий 
хўжалик суди пленумининг «тадбиркорлик субъектларини 
ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эр
-
кинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масала
-
лар тўғрисида» 2006 йил 22 декабрдаги 12/149-сонли қарорининг 
15.1-бандига кўра, давлат органлари банклардаги ҳисобварақлари 
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат 
қилиш ҳуқуқига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда 
эгадир.
бироқ Ҳамза туман дси хўжалик судига мурожаат қилиб, 
«шамс-брок» МЧж олти ой мобайнида молия-хўжалик фаолия
-
тини амалга оширмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори 
билан тасдиқланган «Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошир
-
маётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг 
устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш 
тартиби тўғрисида»ги низомнинг 2.1-бандига асосан банклар
-
даги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни 
сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз 
қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур низомнинг 2.1-бандида солиқ тўловчининг банклар
-
даги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш 
тўғрисида асослар келтирилмаган.
низомнинг 2.1-бандига кўра савдо ва савдо-воситачи корхо
-
налар томонидан уч ой мобайнида, бошқа хўжалик юритувчи 
субъектлар – юридик шахслар томонидан эса – олти ой мобайнида 
банк ҳисоб рақамлари бўйича пул операцияларини ўтказган ҳолда 
молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган ҳолларда тижо
-


246
рат банклари уч кун муддатда у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ 
хизмати органига ахборот тақдим этиши белгиланган. жавобгар
-
га хизмат кўрсатувчи банк юқоридаги низом талабларидан келиб 
чиқиб дсига 19-устунли ахборот тақдим этган. дсига тақдим 
этилган ахборотга асосан корхонани тугатиш ишлари бошлаб 
юборилган.
шунингдек судга тақдим этилган аризалар ва дси вакиллари
-
нинг тушунтиришларига кўра, МЧжнинг мансабдор шахсларига 
нисбатан жиноят иши қўзғатилган. дси жиноят иши якунига ет
-
гунига қадар МЧжнинг ҳисоб рақамига банд солиниши лозимли
-
ги ҳақидаги важларни ҳам келтирган.
ск 96-моддасининг иккинчи қисмида ва «давлат солиқ 
хизмати тўғрисида»ги Қонун 5-моддасининг 8-бандида солиқ 
тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 
тўхтатиб туриш учун асослар кўрсатилган.
суд дси томонидан келтирилган важларни «шамс-брок» 
МЧжнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар
-
ни тўхтатиб туриш учун асос бўлмайди деб ҳисоблаб, аризани 
қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish