Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Агар суғурта қилдирувчи суғурта шартномаси тузи-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

8. Агар суғурта қилдирувчи суғурта шартномаси тузи-
лаётганда, суғурталовчига суғурта ҳодисаси содир бўлиши 
мумкинлиги тўғрисида тўлиқ маълумот бермаган бўлиб, 
суғурта ҳодисаси рўй бериши эҳтимоли ўтиб кетган бўлса, 
суғурталовчи шартномани ҳақиқий эмас деб топишни талаб 
қила олмайди.
даъвогар «Мадад» суғурта компанияси «Марварид» Фхга нис
-
батан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2010 
йил 11 январда тузилган суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб 
топишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «Мадад» суғурта компания
-
си ва «Марварид» Фх ўртасида 2010 йил 11 январда суғурта шарт-
номаси тузилган. унга кўра, суғурта компанияси Фхга тегишли 
бўлган дарё ёқасида жойлашган 10 га майдондаги полиз экинла
-
рига суғурта ҳодисаси натижасида зиён етганда, суғурта полисида 
белгиланган сумма миқдорида суғурта товонини тўлаб беришни, 
Фх эса суғурта мукофотини шартномада кўрсатилган муддатлар
-
да тўлаш мажбуриятини олган.
Фх суғурта шартномаси тузилаётган вақтда Фхга тегишли ер 
майдонларидаги экинлар 3 йилдан буён сув тошқинидан жиддий 
зиён кўраётганлиги ҳақида суғурталовчига маълум қилмаган. 
шу сабабли суғурта компанияси 2010 йил 2 июлда судга муро
-
жаат қилиб, 2010 йил 11 январда тузилган суғурта шартномасини 
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Фк 931-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига кўра, 
суғурта шартномаси тузилаётганда суғурта қилдирувчи ўзига 
маълум бўлиб, суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини ва унинг 
юз бериши туфайли кутилажак зарар миқдори (суғурта хав
-


149
фи)ни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни 
суғурталовчига хабар қилиши шарт.
агар суғурта шартномаси тузилганидан кейин, ушбу модда
-
нинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар тўғрисида суғурта 
қилдирувчи суғурталовчига била туриб ёлғон маълумот берган
-
лиги аниқланса, суғурталовчи шартномани ҳақиқий эмас деб 
топишни ва ушбу кодекс 123-моддасининг иккинчи қисмида 
назарда тутилган оқибатлар қўлланилишини талаб қилишга 
ҳақли.
биринчи инстанция суди Фк 931-моддасининг мазкур норма
-
ларига асосан даъвони қаноатлантириб, томонлар ўртасида 2010 
йил 11 январда тузилган суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб 
топган.
аммо биринчи инстанция суди Фхга тегишли ер майдонлари 
3 йилдан буён март-май ойларида дарё суви кўтариладиган вақтда 
сув остида қолганлигига эътибор бермаган. даъвогар даъво ари
-
заси билан мурожаат қилган вақтда (2010 йил 2 июлда) дарё суви 
сатҳининг кўтарилиш хавфи йўқолган давр бўлган.
Фк 931-моддасининг бешинчи қисмига асосан агар суғурта 
қилдирувчи айтиб қўймаган ҳолатлар ўтиб кетган бўлса, суғур-
таловчи шартномани ҳақиқий эмас деб топишни талаб қила ол-
майди.
шу боис апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция 
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш 
ҳақида янги қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish