9. Суғурта шартномасида суғурта мукофотини бўлиб-
бўлиб тўлаш белгиланган бўлиб, суғурта ҳодисаси тўлаш
муддати ўтказиб юборилган навбатдаги суғурта мукофоти
тўланишидан олдин юз берган бўлса, суд низони ҳал қилишда
суғурта товонини суғурта мукофотининг суғурталовчига
тўланган қисмига мутаносиб суммада чеклашга ва муддати
ўтказиб юборилган суғурта бадали суммасини ҳисобга олишга
ҳақли.
даъвогар
«Мурод» хк хўжалик судига мурожаат қилиб, жа
-
вобгар «кафолат» суғурта компаниясидан 100 000 000 сўм суғурта
товони ундиришни сўраган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «кафолат» суғурта компа-
ния си ва «Мурод» хк ўртасида 2012 йил 12 февралда суғурта
150
шартномаси тузилган. унга кўра, суғурта компанияси хкга
қарашли маъмурий бино, гаражлар ва бошқа 2400 квадрат метр
майдондаги қурилиши тугалланмаган кўчмас мулкка суғурта
ҳодисаси натижасида зиён етганда, 100 000 000 сўмгача миқдорида
суғурта пулини тўлаб беришни, хк эса 5 000 000 сўм суғурта
мукофотини шартномада кўрсатилган муддатларда бўлиб-бўлиб
тўлаш мажбуриятини олган.
шартномада хк суғурта мукофотини 4 босқичда, яъни 2012
йил 15 февралда, 1 мартда, 15 мартда ва 30 мартда 1 250 000
сўмдан тўлаб бериши белгиланган.
хк суғурталовчига 2012 йил 15 февралда шартномада белги
-
ланган 1 250 000 сўм суғурта мукофотининг бир қисмини тўлаб
берган, 1 ва 15 мартдаги суғурта мукофотлари эса тўланмаган.
суғурта шартномасида сув тошқини, довул, бўрон ва бошқа
табиий офатлар суғурта ҳодисаси сифатида кўрсатилган.
2012 йил 20 мартда суғурта объектидан унча узоқда бўлмаган
канал суви сатҳининг меъёридан анча баландга кўтарилиши на
-
тижасида сув тошқини бўлиб, суғурта объектига жиддий зиён ет
-
ган. бу ҳақда суғурта компанияси ва хк вакиллари ҳамда бошқа
мутасадди ташкилотлар мутахассислари иштирокида далолатно
-
ма расмийлаштирилган. шу сабабли хк судга мурожаат қилиб,
суғурта компаниясидан 100 000 000 сўм суғурта товонини унди
-
ришни сўраган.
суд Фк 942-моддасининг бешинчи қисмига таянган ҳолда
даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида хулосага келган. Фк
942-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар суғурта ҳодисаси
тўлаш муддати ўтказиб юборилган навбатдаги суғурта бада
-
ли тўланишидан олдин юз берган бўлса, суғурталовчи мулкий
суғурта шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта
товони ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пули
миқдорини суғурта мукофотининг ўзига тўланган қисмига мута
-
носиб суммада чеклашга ва муддати ўтказиб юборилган суғурта
бадали суммасини ҳисобга олишга ҳақли.
шу боис суд даъвони қисман қаноатлантириб, суғурта тово
-
нини суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига тўланган
суғурта мукофоти миқдорига мутаносиб суммада ва белгиланган
муддатларда тўланмаган суғурта мукофоти суммасини ҳисобга
олган ҳолда 22 500 000 сўм ундиришни лозим топган.
151
Do'stlaringiz bilan baham: |