Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

4.
 
Суғурта қилдирувчи суғурта мукофотини тўлиқ тўла-
маганда, суғурталовчи суддан тўланмаган суғурта мукофоти-
ни ундиришни талаб қилишга эмас, балки суғурта ҳодисаси 
содир бўлганда суғурта қилдирувчига суғурта товонини 
суғурта мукофотининг тўланган қисмига мувофиқ ҳолда 
тўлашга ҳақли.
кредитор «капитал суғурта» оаж хўжалик судига мурожаат 
қилиб, қарздор «Ўктам» хкдан 7 155 847 сўм ундириш тўғрисида 
суд буйруғи беришни сўраган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «капитал суғурта» оаж бу
-
хоро вилоят филиали ва «Ўктам» хк ўртасида 2010 йил 27 март
-
да транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини 
суғурта қилиш шартномаси тузилган. унга кўра, суғурталовчи 
(«капитал суғурта» оаж бухоро вилоят филиали) суғурта 
қилдирувчи («Ўктам» хк)га тегишли автотранспорт воситалари 
(3 та) билан боғлиқ суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта пу
-
лини тўлаш, суғурта қилдирувчи эса, ушбу автотранспорт восита
-
лари учун суғурта мукофотини тўлаш мажбуриятини олган.
суғурта мукофотининг қиймати суғурта қийматининг 1 фои
-
зини, яъни 11 500 000 сўмни ташкил қилган ва ушбу сумма шарт-
номада белгиланган муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш назарда ту
-
тилган
.
бироқ қарздор шартнома шартларини тўлиқ бажармаган ва 
шартномада белгиланган муддатларда суғурта мукофотининг 
7 155 847 сўм қисмини тўламаган. Қарздорнинг шартнома шартла
-
рини бажармаганлиги томонлар ўртасида тузилган солиштириш 
далолатномасида ўз аксини топган.
шу боис кредитор хўжалик судига мурожаат қилиб, 
қарздордан шартномага асосан тўланмаган 7 155 847 сўмни унди
-
риш тўғрисида суд буйруғи беришни сўраган.
биринчи инстанция суди кредиторнинг аризаси ва унга илова 
қилинган ҳужжатларга асосан суд буйруғи берган.
Қарздор судга ариза билан мурожаат қилиб, узрли сабабларга 
кўра кредиторнинг талабига қарши ўз вақтида эътироз билдириш 


143
имкониятига эга бўлмаганлигини билдириб, суд буйруғини бекор 
қилишни сўраган.
Фк 942-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, агар суғурта 
шартномасида суғурта мукофотини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда 
тутилган бўлса, шартномада навбатдаги суғурта бадалларини бел
-
гиланган муддатларда тўламаслик оқибатлари кўрсатиб қўйилиши 
мумкин.
Фк 942-моддасининг бешинчи қисмига биноан, агар суғурта 
ҳодисаси тўлаш муддати ўтказиб юборилган навбатдаги суғурта 
бадали тўланишидан олдин юз берган бўлса, суғурталовчи мул
-
кий суғурта шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта 
товони ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пули 
миқдорини суғурта мукофотининг ўзига тўланган қисмига мута
-
носиб суммада чеклашга ва муддати ўтказиб юборилган суғурта 
бадали суммасини ҳисобга олишга ҳақли.
тарафлар ўртасида тузилган
 
суғурта шартномаси 11-бўли-
мининг 1-бандида суғурта қилдирувчи суғурта мукофоти пули
-
ни тўлиқ тўламаганда, суғурта қилдирувчининг жавобгарлиги 
тўланган суғурта мукофоти қисмига мувофиқ ҳолда белгиланиши 
кўрсатилган.
шартнома мазмунидан кўриниб турибдики, агар суғурта 
ҳодисаси содир бўлса, суғурталовчи суғурта қилдирувчига 
суғурта товонини суғурта мукофотининг тўланган қисмига 
мувофиқ ҳолда тўлайди.
бундан кўриниб турибдики,
 
суғурта қилдирувчи суғурта му
-
кофотини тўлиқ тўламаганда, суғурталовчи тўланмаган суғурта 
мукофотини ундиришни талаб қилишга эмас, балки суғурта 
ҳодисаси содир бўлганда, суғурта қилдирувчига суғурта товонини 
суғурта мукофотининг тўланган қисмига мувофиқ ҳолда тўлашга 
ҳақли бўлади
.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд, суғурта шартномаси 
бўйича вақтида тўланмаган суғурта мукофоти дебитор қарздорлик 
бўлиб ҳисобланмаслиги ва бундай талаб хпк 103-моддасида на
-
зарда тутилмаганлиги сабабли, қарздорнинг аризасига асосан суд 
буйруғини бекор қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish