О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит


 Қайси модда баланс активининг II бўлимида кўрсатилган?



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

4. Қайси модда баланс активининг II бўлимида кўрсатилган? 
129 
160 


балансдан ташқари счётда ҳисобга олинади. Ижарага олинган асосий воситаларни 
текширишда, уларнинг баланс ҳисоби юритилиши аниқланади. Шартнома шартлари 
ўрганилади. 
Аудитор жисмоний ва маънавий эскириши, фалокатлар, табиий офатлар, фойдаланиш 
техник бузилишлари ва бошқа сабаблар оқибатида яроқсиз ҳолга келган асосий воситаларни 
ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ операцияларни ялпи текширади. Текшириш ишлари 
амалиётда ўзлаштириб олиш мақсадида янги буюмларни эскиларига алмаштириб олиш 
ҳоллари учраб туради. Аудитор бундай ҳолларда тугатиш далолатномалари маълумотларини 
(АВ-4 сон шакл) техник ҳужжатлар маълумотлари (паспорт, фойдаланиш қўлланмалари ва 
бошқалар) инвентарь дафтарлардаги маълумотлар (АВ-6, 7, 8, 9 сон шакл) билан таққослаш, 
шунингдек, мазкур объект ишдан чиққунга қадар ҳисобда бажарилган ёзувларни ўрганиш 
йўли билан аниқлаши мумкин. 
Яроқсиз ҳолга келган бинолар, иншоотлар, машиналар, асбоб-ускуналар ва бошқа 
воситаларни ҳисобдан чиқариш тартиби ҳақидаги Намунавий йўриқномага мувофиқ асосий 
воситаларни ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи корхонанинг ўзига берилган.
Асосий воситаларнинг яроқсизлигини, уларни тиклаш учун тузатиб бўлмаслиги ва 
самарасизлиги билан боғлиқ зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан корхоналарда 
раҳбарнинг буйруғи билан бош мухандис ёки жавобгарлик юкланган шахслардан
шунингдек, жамоа ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда доимий комиссия тузилиши 
керак. 
Бу комиссия томонидан тузилган асосий воситаларни тугатиш ҳақидаги 
далолатномаларда (АВ-4 сон шакл) ҳисобдан чиқариш сабаблари батафсил баён қилиниши 
ҳисобдан чиқарилаётган объектни тузатиш ёки тиклашдан мақсад, чиққан мол-мулкни 
тугатишдан олинган материаллар кўрсатилиши керак. 
Аудитор 
фалокатлар 
оқибатида 
асосий 
воситаларни 
ҳисобдан 
чиқариш 
далолатномасини текширишда фалокат тўғрисида далолатнома нусхаси мавжудлигини, 
шунингдек, фалокатни келиб чиқарган сабаблар ҳақидаги ёзма тушунтириш, айбдор 
шахсларга нисбатан кўрилган чораларни назорат қилиши керак. 
Аудитор объектлар корхона раҳбари кўриб чиқмаган ва тасдиқламаган далолатномалар 
билан ҳисобдан чиқарилганлигини текширади. 
Асосий воситаларга амортизация меъёрлари билан белгиланадиган фойдаланишнинг 
бутун муддат давомида ишлатиш, уларни ҳисобдан чиқариш тўғрилигининг асосий мезони 
ҳисобланади. 
Аудитор асосий воситаларнинг нотўғри ва муддатдан илгари ҳисобдан чиқариши 
далилларини, зарарлар суммасининг ва айбдор шахсларни аниқлаш зарур. Шундан сўнг 
асосий воситаларни тугатиш операцияларнинг ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини 
текширади. 
Асосий воситаларни ҳисобга олиниши, уларнинг ҳолати, ҳаракати ва улардан 
фойдаланиш самарадорлигини текшириш натижалари бўйича оралиқ далолатномаларини 
тузади. 
Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларнинг чиқими қуйидаги ёзувлар билан акс 
эттирилиши мумкин: 
Тўлов асосида асосий воситаларни сотиш билан боғлиқ операциялар бошланғич 
қийматига: 
Дебет-Асосий воситани ҳисобдан чиқариш 
Кредит-Асосий восита 
бир вақтда эскириш суммасига: 
Дебет-Асосий воситанинг эскириши 
Кредит- Асосий воситани ҳисобдан чиқариш
келиб тушган тушум ёки қўйилган счёт суммасига: 
Дебет-Ҳисоб-китоб рақами 
Кредит- Асосий воситани ҳисобдан чиқариш 
сотишдан олинган тушумдан ҚҚС ҳисобланганда: 
Дебет- Асосий воситани ҳисобдан чиқариш 
Кредит-Бюджет билан ҳисоб-китоб сотишдан кўрилган молиявий натижа аниқланганда: 
Дебет-Маъмурий харажатлар
Кредит-Асосий воситани ҳисобдан чиқариш (кўрилган зарарга) 
1.брак маҳсулотни тузатиш учун цехга берилди 
2.тайёр маҳсулот кўргазмага берилди 
3.тайёр маҳсулот яримфабрикат сифатида қабул қилинди 
4.тўғри жавоб йўқ 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish