1-савол бўйича дарс мақсади:
Талабаларда корхона харажатлари таркиби ҳамда
маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари таркиби тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.
Корхона харажатлари таркибини айтиб бера олади.
1.2.
Маҳсулот ишлаб чиқариш таркибини таҳлил қилиб бера олади.
1-савол баёни.
Корхона харажатлари таркиби, маҳсулот ишлаб чиқариш
харажатлари таркиби ва уларни таҳлил қилиш.
Иқтисодий таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири-бевосита корхона ишлаб чиқариш
фаолиятининг юқори самарадорлигини таъминлашнинг, фойда олишни қарор топтиришнинг
дастаги сифатида қаралишидир. Бу эса, албатта, кўп жиҳатдан корхона харажатлари, ички ва
ташқи сарфларига боғлиқдир.
Ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил этишда уларни камайтириш йўналишларини
белгилаш биринчи ўринга қўйилади. Бу борада ишлаб чиқариш харажатларини режа ва
ўтган йилларга нисбатан маҳсулот ҳажмига таъсир этмаган ҳолда ўсиб кетиши сабаблари
ўрганилади.
Корхонада нафақат ишлаб чиқариш харажатлари, балки ишлаб чиқаришдан ташқари
харажатларни ҳам тўғри бошқаришга муҳим аҳамият берилади. Маҳсулот ишлаб
чиқаришнинг критик ҳажм даражасини аниқлаш ва унда ўзгарувчан ҳамда ўзгармас
харажатларни тўғри белгилаш масалалари ҳам таҳлилнинг муҳим жиҳатидир. Маҳсулот
ишлаб чиқаришнинг критик ҳажм даражаси ишлаб чиқариш харажатларини маҳсулот
ҳажмининг ўзгаришига мувофиқ меъёрланиши билан белгиланади.
Корхона харажатлари деганда
– тадбиркорлик фаолияти ва бизнесни йўлга қўйишда
мақсадли ҳаракатни бошқаришда юзага чиқувчи сарфларга айтилади. Корхона жами
14-жадвал
Харажатларнинг омилли таҳлили
Харажат моддалари
Режа
Ҳақиқатда
Фарқи
сумма
%
сумма
%
сумма
%
1
Хом-ашё харажатлари
12500
64,3
15400
64,5
+2900
+0,2
2
Ёғилғи
500
2,6
560
2,3
+60
-0,3
3
Электр қуввати
210
1.0
235
1,0
+25
-
4
Иш ва хизматлар
1500
7,8
1650
6,9
+150
-0,9
5
Иш ҳақи харажатлари
4200
21,6
5405
22,7
+85
+0,1
6
Амортизация
харажатлари
540
2,7
625
2,6
+85
+0,1
7
Бошқа харажатлар
19450
100
23875
100
4425
*
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш
таннархи режага нисбатан 4425 минг сўмга ортган. Ишлаб чиқариш харажатлари таркибида
асосий улушни хом ашё ва иш ҳақи ташкил этган. Қиймат ифодасида барча харажат
моддалари бўйича ўсишни кўриш мумкин. Лекин нисбий кўрсаткичлар бўйича ёғилғи, иш ва
хизматлар бўйича камайиш кузатилган.
Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг калькуляцияси ишлаб чиқариш ва технологик
жараёнларнинг хусусиятига боғлиқ. Саноат корхоналарида калькуляция моддалари
таркибининг деярлик бир хилда бўлиши таннархи умумий ҳажмда ва услубда ўрганиш
имконини беради. Бундай таҳлил бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулот бирлигига
белгиланадиган нархни аниқлашда фойда ва рентабелликни оширишда муҳим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |