ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
532
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
обеспечения между теоретическими и практическими знаниями внутрипредметной
преемственности.
Ключевые слова: метод, знание, навык, обучение технологии, деятельность,
проводник, электричество.
Annotation: In this article presented methodical aspects of increase of efficiency of teaching
physics in the higher technical
educational institutions, and also considered didactic conditions of
using of modular technologies in educational process for ensuring intra subject continuity.
Key words: method, knowledge, skill, training of technology, activity, conductor, electricity.
Узвийлик ёки изчиллик тамойилининг мазмуни ва маъносини яққол тасаввур қилиш
учун унинг методологик асосини билиш зарур,
бунинг учун, унинг фалсафий моҳиятини
тушуниб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Фалсафа тарихида узвийликка диалектик
ёндашиш Гегель томонидан амалга оширилган. У инкорни инкор қонунини топиш
жараёнида, инкор қилиш, эскини бутунлай йўқ қилиш эмас, янгида эскининг муҳим
элементлари сақланиб қолади, бу сақланиб қолган элементлар кейинги ривожланишнинг
асосини ташкил қилади [1].
Диалектик материализмнинг асосчилари Гегель
диалектикасини ижодий
ривожлантириб, узвийликни табиат ва жамиятнинг ривожланишидаги объектив қонуният
сифатида қараб, материя чексиз ривожланишининг зарурий намоён бўлиши деб айтишган.
Жумладан, Г.Н. Исаенко узвийликни фалсафий категория сифатида қараб, қуйидагича
таърифлаган: “узвийлик ҳар қандай ривожланиш жараёнига тааллуқли фалсафий категория
бўлиб, айрим белгиларни янги шароитга мос ўзгаришини кўрсатади, ривожланаётган
объектнинг янги босқичида унга тўғри келмайдиган эскирган белгилар ташлаб юборилади”
[2].
А.В. Тимофеева, узвийликни, инкорни инкор қонунини намоён бўлиши
сифатида
қараб, “ривожланишдаги узвийлик ўзини эски билан боғланишда намоён қилади”, “инкор
қилинаётган эскининг керакли элеементларини сақлаб қолиш-бу умумий жараён” бўлиб, у,
табиатда, жамиятда ва тафаккурда мавжуд [3].
Э.А. Баллер узвийликни тўлақонли фалсафий категория сифатида қараб, қуйидагича
таърифлаган: “узвийлик-борлиқдаги, билишдаги ривожланишнинг турли босқичлари
орасидаги боғланишдан иборат бўлиб, ўзининг моҳиятига кўра айрим элементларнинг
сақланиб қолишини ифодалайди. Ҳозиргини ўтмиш ва келажак билан боғлаб, узвийлик
яхлитнинг турғунлигини таъминлайди” [4].
Шундай қилиб, фалсафада ривожланишдаги узвийлик яққол ва аниқ тушунилади,
яъни узвийлик моддий объектни тушунтиришдаги янгида эскининг айрим муҳим
элементларини сақланиб қолишини кўрсатади.
Узвийлик тамойилини ўқув жараёнида қўллаш учун қуйидагиларни асос қилиб
олиш мумкин.
1.
Узвийлик тушунчаси табиат, жамият ва тафаккурдаги объектив мавжуд бўлган
ривожланишни акс эттириб, ривожланишдаги боғланишларни ҳамда боғланишларнинг ўзини
ҳам ривожланишини тавсифлайди. Дидактика ўқитиш ва таълимнинг назарияси бўлганидан,
у, мазкур жараёнларнинг ривожланишини тавсифлаши керак. Демак, узвийлик унга ҳам
тааллуқлидир, яъни у дидактик тушунчадир.
2. Узвийлик фалсафий категория бўлгани учун, у, бошқа категориялар билан ҳам
боғлиқ. Дидактик тадқиқотлар учун узвийлик ва умумлаштириш, узвийлик ва предметлараро
боғланиш, узвийлик ва тизимлилик тушунчаларининг ўзаро боғланишларини таҳлил қилиш,
ҳам қизиқарли, ҳам муҳимдир.
3. Ривожланиш миқдорий ва сифат жиҳатларига эга бўлгани учун, билишдаги
узвийлик ва умумлаштириш тушунчалари орасидаги боғланишга асосланиб, узвийлик