ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
52
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
восприятия на слух, разговорной речи, чтения, а также для совершенствования изучения и
усиления письменности
.
Annotation: This article is devoted to the development of students' language skills through
distance learning. A number of online sites have been recommended by the author of the article for
listening comprehension,
speaking, reading and reinforcement of writing.
Калит сўзлар: мақсад, мазмун, ахборот,
коммуникация, компьютер, инновацион,
вазифа, метод,
технология , масофавий таълим, нутқ фаолияти турлари.
Ключевые слова: цель, значение, информация, коммуникация, компьютер,
инновационный, задача, метод, технология, дистанционное обучение,
виды речевой
деятельности.
Key words: aim, content, information, communication, computer, innovation, task, method,
technology, distance learning, language skills.
Бугунги
кунда
таълим
жараёнида
замонавий
ахборот-коммуникация
технологияларидан ва масофавий таълимдан фойдаланиш долзарб масалалардан бирига
айланди. Айниқса, тил таълими тизимига масофавий таълим методи ўқитишнинг алоҳида
шакли сифатида жадаллик билан кириб келмоқда. Масофавий ўқитиш усули ўқитувчи-
педагог ва ўқувчи – талабалар учун ҳам қатор қулайликларга эгалиги билан алоҳида ажралиб
туради. Масофавий таълим методида ўқитиш ўқув ахборот-ресурс марказлари,
интернет,
почта алоқалари орқали амалга оширилади. Масофавий таълим (лотинча “distanstiya” –
масофадан фойдаланиш) ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги тўғридан-тўғри, шахсий алоқасиз
“масофадан ўқитиш” имконини яратиб берувчи замонавий ахборот ва телекоммуникацион
технологиялардан фойдаланиш бўлиб, унга кўра таълим жараёни янги ахборот
технологиялари, мултимедиа тизими ёрдамида ташкил этилади.
Республикамизда масофавий таълимни ташкил этиш борасида бир қанча изчил
ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Масофавий таълимнинг ҳуқуқий ва меъёрий
асосларини
яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари,
жумладан ”Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонун, Республикамиз Президентининг
“Компьютерлаштиришни
янада
ривожлантириш
ва
ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг
“Компьютерлаштиришни
янада
ривожлантириш
ва
ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Масофавий таълимнинг моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси олий ўқув юртлари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш тўғрисида
2011-2016 йилларга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди, Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 27 мартдаги «Олий таълим муассасаларида
масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида»ги 233-сон буйруғи билан жорий йилнинг 1
апрелидан бошлаб талабалар учун масофавий таълимни жорий этилиши белгиланган ва
ушбу дастур асосида таълим муассасаларида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Масофавий таълим дунёнинг айрим ривожланган хорижий мамлакатларида, яъни
Англия, Испания, Хитой, Америка, Канада,
Хиндистон, Германия, Исроил, Индонезия ва
Европаларда кенг жорий этилган. Масофавий таълим бўйича республикамизда С.С.Ғуломов,
У.Ш. Бегимқулов, А.А. Абдуқодиров, Н.Тойлоқов, А.Х.Пардаев, Р.Х.Ҳамдамов,
О.Д.Рахимов, Қ.О.Мустафаев, Н.И.Зоировлар илмий-тадқиқот ишларини олиб борганлар.
Масофавий ўқитиш бу, махсус психологик-педагогик ва ахборот коммуникацион
технологиялар муҳитида, бир-биридан узокда бўлган қатнашчиларнинг билвосита алоқасига
асосланган ҳолда билим, малака, кўникма ҳамда уларни эгаллаш
усулларини узатиш ва
уларни ўзлаштириш жараёнидир [1,7-бет]. Масофали ўқитиш (distant education) - ўқув
жараёнининг мақсади, мазмуни, услублари, ўқитиш воситалари ва Интернет технологияси
ёрдамида тингловчи ва ўқитувчилар масофадан туриб интерфаол мулоқот қилиш жараёнидир