ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
53
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
[2, 27-бет]. А.А.Абдуқодировнинг фикрича “……масофали ўқитишнинг асосий мақсади –
тингловчининг қаерда яшашларидан қатьий назар, жаҳондаги ихтиёрий таълим муассасасида
ўқиш имкониятини яратиш, таьлим муассасаларидаги профессор-ўқитувчиларининг
салоҳиятларидан фойдаланган ҳолда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг узлуксиз
таълим олишларини таъминлаш ва таълимнинг турли шаклларини бир – бирига
яқинлаштиришдан иборат” [3,14-бет]. Дарвоқеа, масофавий таълим бу ўқитувчи ва талаба
бир-бири билан масофа орқали турли хил информацион ва инновацион тахнологиялардан
фойдалана оладиган таълим туридан демакдир.
Масофавий таълим ўз ривожланиш даврида қуйидаги даврларни босиб ўтган:
1. Битта технологиядан фойдаланиш ва талаба билан ўқитувчи ўртасида бевосита
ўзаро алоқа йўқ, бундай технологияга сиртқи таълим шакли мисол бўла олади, яъни ўзаро
ёзишма орқали таълим олиш.
2. Турли хил технологияларни интеграциялашуви орқали. Бир томонлама ахборотлар
оқимига ва талабанинг мустақил ўқишига кўпроқ эътибор бериш, очиқ университетлар.
3. Икки томонлама коммуникацион технологиядан кенг фойдаланишга асосланган
ўқитувчи талаба ва талабалар бир-бири билан алоқадаги таълим, Интернет асосидаги
масофавий таълим тизими [2, 25-бет].
Талабаларда инглиз тилини ўқитишда масофавий таълим Internet, Google classroom,
MOODLE, ZOOM, Видеоконференция, Вебинар, telegram, e-mail орқали амалга
оширилмоқда.Университетимиз сайтида жорий қилинган MOODLE тизимида профессор-
ўқитувчилар томонидан масофавий таълим жараёни жорий этилган.Унда фан кесими бўйича
меъёрий ҳужжатлар, ўқув режа, ишчи ўқув дастури, ўқув услубий мажмуалар, ўқув
материаллари жойлаштирилган. Мустақил таълим кўникмаларини ривожлантириш учун ҳам
машқ ва топшириқлар ўқитувчилар томонидан берилган. Топшириқлар профессор-
ўқитувчилар томонидан мунтазам текширилиб, таҳлил қилиниб баҳоланиб келинмоқда.
Нутқ фаолияти турларини ҳам масофавий таълим орқали ташкил этиш яхши самара
беради. Унда талабалар тинглаб тушуниш, ўқиш, гапириш ва ёзишни ривожлантиришга доир
вазифалар бажаришлари орқали уларда кўникма ва малака ривожлантирилади. Жумладан,
талабаларда тинглаб тушуниш ва гапиришни ривожлантиришга қуйидаги онлайн
сайтларидан кенг фойдаланиш самарали натижа беради.
Listen and Watch http://learnenglish.britishcouncil.org/en/listen-and-watch
The BBC Newshttp://www.bbc.co.uk/news/video_and_audio/
Breaking News English http://www.breakingnewsenglish.com/
Monthly News Digest Online http://www.englishclub.com/listening/news.htm
Daily ESL (www.dailyesl.com)
EZSlang (www.ezslang.com/ )
Video Jughttp://www.videojug.com/
Ellohttp://www.elllo.org/
Randall’s ESL Cyber Listening Lab (www.esl-lab.com)
ESL Listening: Podcastshttp://iteslj.org/links/ESL/Listening/Podcasts/
Талабаларда ўқиш ва ёзишни ривожлантиришда эса қуйидаги онлайн сайтларини
тадбиы этиш ижобий натижани беради:
www.teachingenglish.org.uk
www.onestopenglish.com
www.businessenglishonline.net
www.elgazette.com
www.teachertrainingvideos.com
http://www.learnenglish.org.uk
www.educationuk.org
Do'stlaringiz bilan baham: |