ИМПЛИЦИТЛИКНИНГ ПРАГМАЛИНГВИСТИК ВА КОГНИТИВ
ОМИЛЛАРИ
Гаффаров А.А. – ўқиувчи, СДАҚИ, Ўзбекистон
Аннотация: Когнитив лингвистикада тилнинг ва лисоний ҳодисаларнинг когнитив
таҳлилидаги ёндашувлар, шунингдек, бадиий матнда имплицит ифодаланган фикр, унинг
ифодаланиш турлари ва воситалари.
Таянч сўзлар: когнитив тушунчаси; эксперенциал ёндашув; ажратиб фарқлаш
назарияси; концентриация назарияси; имплицитлик; концепт; пресуппозиция; презумпция.
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
48
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Аннотация: Подходы в когнитивном анализе языка и языковых явлений в
когнитивной лингвистике, а также идея неявного выражения в художественном тексте, виды
и способы его выражения.
Ключевые слова: когнитивная концепция; экспериментальный подход; теория
дифференцирования; теория концентрации; имплицит; концепция; пресуппозиция;
презумпция.
Annatation: Approaches in the cognitive analysis of language and linguistic phenomena in
cognitive linguistics, as well as the idea of implicit expression in the literary text, the types and
means of its expression.
Keywords: cognitive concept; experimental approach; differentiation theory; theory of
concentration; implicitity; concept; presupposition; presumption.
Когниция (cognition) атамаси умумий билимлар эгаллаш жараёни ва бу билимлардан
чиқариладиган натижавий хулосани англатади [5, 18-27-б.]. Ўтган асрнинг 70 йилларида
“Когнитив тадқиқот” дейилганида идрок қилиш жараёнида инсон томонидан тўпланилган
ахборотларни қуллаш жараёни тушунилар ва тафаккур муаммоларининг кўплаб жиҳатлари
мана шу янги ёндашув доирасида амалга оширилиб келинган эди. Бундай ёндашув тафаккур
(идрок қилиш) ментал (ички) тасаввурлар (репрезентациялар) орқали амалга оширилади
деган фундаментал ғояга асосланади.
Когнитив лингвистика, олимларнинг таъкидлашича умумий когнитив йўналишдаги
фанларнинг бир тармоғи бўлиб билимларни тизимли репрезентация қилиш ҳамда турли
ахборот каналларидан келадиган ахборотларни қайта ишлаш жараёнини тадқиқ қиладиган
фандир [5, 18-27-б.].
Когнитив ёндашувнинг ўзига хос томонларидан бири бу тилнинг умумий ҳолати
билан боғлиқ бўлган нафақат хотира, балки инсоннинг физиологик, психологик,
психофизиологик хусусиятлари, балки фикрнинг ижтимоий контекстдаги ўрни, ўзаро
муносабатга киришув воситалари ва бу жараёнида қўллайдиган барча билим турлари ва
фаолият натижаларини тушунилишидир. Когнитив лингвистикада тилнинг ва лисоний
ҳодисаларнинг когнитив таҳлилида учта асосий ёндашувни кўрсатиш мумкин:
1) Экспериенциал ёндашув (experiential view). Бу ёндашув нафақат назарий
билимларни балки кундалик турмуш тажрибаси орқали эгалланган билимларни ҳам ўз ичига
олиб, мантиқий хулоса чиқариш қоидаларига, атроф муҳит билан муносабатга киришув
жараёнида тўпланган тажрибаларга ҳам асосланади;
2) Ажратиб фарқлаб олиш назарияси (prominence view) фикрдаги ёки жумладаги
танлаб олинган тушунчани, ахборотни қандай идрок қилиш масалалари билан шуғулланади.
Муайян вазиятни баён қилишда одатда биз субъект функциясини шу вазиятда бирор сабаб
билан бошқалардан ажралиб турувчи белгиси билан қизиқарли туюлган бирорта предмет ёки
шахсга боғлаб тасаввур қиламиз;
3) Концентриация назарияси диққатни жамлаш назарияси (attentional view)
ҳисобланиб, бундай назариянинг асосини инсон ўз фикрини ифодалашда предмет ёки
шахснинг қандай сифатлари, белгилари унинг диққат эътиборини тортишлиги ташкил
қилади.
Инсоннинг лисоний воситалардан фойдаланиш қобилияти когнитив ёндашувда унинг
диққати, тасаввури, фарази, муаммони ечишдаги қобилиятлари каби сифатлари билан боғлаб
ўрганилади. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича бизни ўраб турган атроф-муҳит рангли
шакллардан ташкил топган, унинг айрим фрагментлари алоҳида ажралиб туришлиги
лисоний воситаларда ўз аксини топади [1, 94-б.].
Муайян бир тил ичида ҳосил бўладиган имплицитлик назарда тутилган тагмаънони
шу тилга хос бўлган вазият белгиларининг семантик-синтактик конструкциялари орқали
ифодалаб бўлмаслиги орқали вужудга келадиган имплицитликни кўзда тутади. Бундай
Do'stlaringiz bilan baham: |