ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
45
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Quyidagi didaktik materiallardan foydalaniladi: suratlar, jadvallar, abak (sanoq asbobi),
o‘yinchoqlar, cho‘tlar, cho‘plar, qo‘lda yasalgan qog‘oz buyumlar, sxemalar, sanoq materiallari va
geometrik shakllar solingan qutichalar va boshqa narsalar.
Boshlang`ich sinf matematika darslarida qo‘llaniladigan o‘yinlar nomi: “Sanayver”, “Ko‘rganni
eslab qol”, “Biz kamayib qoldik”, “Kim ketdi (takrorlash)”, “Nima oz”, “Turgan o‘rnini top”
shunga o‘hshash o‘yinlardan foydalanish mumkin.
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ЎҚИШ КЎНИКМАСИНИ АКТ
АСОСИДА ҚЎЛЛАШ ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИНГ ОМИЛИ
Байназарова Ш.У. – ўқитувчи, Бўка тумани 1-мактаб, Тошкент в., Ўзбекистон.
Аннотация: Ушбу мақолада бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш кўникмасини АКТ
асосида қўллаш ва унинг дарс жараёнидаги самарали томонлари ҳақидаги маълумотлар
билан бойитилган.
Калит сўзлар: мултиьмедиа иловалари , аннимацион материал , тафаккур , тасаввур ,
мантиқий фикрлаш , дидактик ўйин , мантиқий фикрлаш , замонавий педагог.
Аннотация: Эта статья обогащена информацией о применении навыков чтение на
основе ИКТ у учителей начальных классов и их эффективных аспектах в учебном процессе.
Ключевые слова : мультимедийные приложения , анимированный материал,
мышление, воображение, логическое мышление, современный педагог.
Annatation: Thist article is enriched with information on the application of ICT-based
reading skills in primary school teachers and its effective aspects in the teaching process.
Keywords :multimedia applications , animated material , thinking, imagination , logical
thinking , modern pedagogue.
Бошланғич синф ўқитувчиси Давлат таълим стандартлари бўйича болаларнинг
мантиқий тафаккур қила олиш салоҳиятини, ақлий ривожланишини, дунёқарашини,
коммуникатив саводхонлигини, таянч ва фанга оид компетенцияларини ва ўз-ўзини англаш
салоҳиятини шакллантиришга, эркин фикрлай олиш, ўзгалар фикрини англаш, ўз фикрини
оғзаки ва ёзма равишда равон баён қила олиш кўникмаларини эгаллашларига эришиши
лозим. Шу боисдан ҳам бошланғич синфлар ўқув жараёнидаги бир хилликга барҳам бериш
дарс жараёнини турли туманлигини , ранг- баранглигини таъминлаш мақсадида илғор
педагогик ва инновацион технологияларини кенг жорий этишга мўлжалланган ўқув-методик
қўлланмаларни яратиш ва тадбиқ қилиш давр талабидир. Шу билан бирга дарс жараёнида
махсус тайёрлаган мультимедиали иловалардан, видеолавҳалардан, турли анимацион
материаллардан фойдаланиб ўқув жараёни ташкил қилинганда, ўқувчиларнинг амалий
тафаккур ва тасаввурларини шакллантиришда мавзуга бўлган қизиқишларини орттиради ва
тез тушуниб олишларига имконият яратади. Шунингдек, дарс давомида ўқувчилар чарчаб
қолмаслиги ва зерикмасликлари учун мусиқали дам олиш дақиқалари ҳам ташкил
этилиши мақсадга мувофиқдир. Худди шундай, бошланғич синфларда математика
дарсларида дидактик ўйин ва бошқотирмалардан фойдаланиш ўқувчиларнинг мантиқий
фикрлаш ва ҳозиржавоблик қобилиятларини янада ривожлантиради.
Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида ўқув жараёнини
ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда шакллантириш ўқитувчидан
ўқувчига ўқитувчининг иштирокисиз мустақил тарзда амалга ошириш учун зарур бўлган
элементларни, дидактик материалларни бериш (ўқув масалаларини қўйиш, амалий
предметли мазмунини аниқлаш, ҳар битта алоҳида амалларнинг бажарилиши бўйича
намуналарни кўрсатиб бериш, ҳар бир ҳаракат ва амалларнинг бажарилишини назорат қилиб
Do'stlaringiz bilan baham: |