Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
43 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
ҳислатларга эга бўлса, иззат ва ҳурматга сазовор бўлади” [3; 92-95-б.]. Бундай тавсифлар 
Форобий, Беруний, Румий, Кошифий, А.Авлоний асарларида ҳам кенг учрайди. Мазкур 
манбаларни ўқиш, ўрганиш орқали ўқувчиларда нафақат альтруистик мотивларни, балки 
миллий ғурур, ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини ҳам шакллантириш мумкин. 
Альтруизм мотивларига асосланган хулқ ғоялари жадид адабиёти қарашларида ҳам акс 
этган. Жумладан, А.Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романидаги Юсуфбек хожи образини 
олсак. Асар муаллифининг ўзи Юсуфбек хожига “... халқ, эл-юрт манфаатини ўйлайдиган 
фидойи шахс” [6; 5-б.], деб таъриф беради. Мазкур образ орқали А.Қодирий миллатнинг 
бирдамлиги, Ватаннинг яхлитлиги учун курашишни ҳаётининг маъноси деб билган; 
қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик, маҳаллийчилик қилиб ўзаро низолашиб юрган 
майдакашларни катта ишларга ундаб, агар вазият шу ҳолда давом этса; миллатнинг хароб 
бўлишини, юрт тупроғининг босқинчилар оёғи остида хор бўлишини башорат қилган буюк 
сиймони тасвирлаб беради. Бу “миллат фидойисининг” хулқ-атвори негизида альтруистик 
мотивлар яширинганлиги яққол кўзга ташланади. Чунки, мазкур образнинг ахлоқий 
дунёқарашида шахсий манфаатларданда юқорироқ қадриятлар устун эканлигини кўришимиз 
мумкин. 
Яна бир семивли ёзувчимиз Ўткир Ҳошимовнинг “Урушнинг сўнгги қурбони” 
ҳикоясини олсак. Ҳикоя ўқувчиларда урушнинг нафақат фронт майдонларида, балки ҳар бир 
қишлоқда, ҳар бир хонадонда кечгани, уруш қурбонлари эса ҳар бир оилада топилгани 
ҳақида тасаввурларни шакллантиради [5; 160-б.]. Шу билан бир қаторда асар қаҳрамони 
Шоикром урушга бормаган бўлса-да, унинг даҳшатини, аччиғини ўз уйида туриб тотишига 
тўғри келганлиги баён қилинган. Оиласи корига яраб турган биргина сигири ўғирлаб 
кетилган, укаси оғир бетоб бўлиб тўшакка михланиб ётибди, бу ҳам етмагандек, 
болаларининг сўнгги ризқи – ҳовли четидаги бир ҳовуч қулупнайга ҳам ўғри оралаган. 
Етишмовчилик ва худбинона ҳарактери Шоикромни қалтис қарор қабул қилишга мажбур 
қилади. Шоикромнинг худбинлиги аянчли ҳолатни келтириб чиқаради. Асар қахрамонинг 
аянчли тақдири орқали ўқувчиларда ўз муаммоларига ўралиб яшаш оқибатида атрофидаги 
яқинларининг ҳолидан хабар олмаслик, уларга ёрдам бермаслик қандай натижаларга олиб 
келиши тарғиб қилинади. Адиб ҳикоядаги воқеалар сюжети орқали ўқувчиларни 
ҳудбинликдан қочиб, альтруист бўлишга, яқинларига ҳимматли бўлишга ундайди. 
Умуман олганда юқоридаги фикрлар асосида хулоса қиладиган бўлсак: 
- Ўқувчилардаги китобхонлик маданияти уларнинг маънавий дунёқариши, ахлоқий 
онгининг ошишига хизмат қилади; 
- Шарқ алломалари асарлари, афсоналардаги футувват илми негизида альтруистик 
мотивларнинг намоён бўлишини кузатишимиз мумкин; 
- Альтруизм ўзгаларга беғараз ёрдам кўрсатишга асосланган миллий хусусиятлардан 
биридир; 
- Мактабларда мураббийлик соатларида баддий асар мутоаласини тарғиб қилиш орқали 
ўқувчиларда альтруистик хулқ мотивларини шакллантириш мумкин. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати: 
1. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт 
тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Т.: Ўзбекистон 2017. Б.48.
2. Кравченко С. Предвосхишение. Том 2. Словарь с коментариями. М.: ЛитРес, 2018. 
465 с. 
3. Навоий А.«Маҳбуб ул-қулуб» Асарлар 15 томли. - Т.: Адабиёт ва санъат 
нашриёти. 1966, 13-том. - 92-95 б. 
4. Психология фанидан изоҳли луғат / М.Г.Давлетшин таҳрири остида -Т.: ТДПУ. 
1992, - 6 б. 
5. Хошимов Ў. “Урушнинг сўнгги қурбони” ҳикоя. – Т.: Зиё нашри. 2019.160 б.
6. Қодирий А. “Ўткан кунлар” роман. – Т.: Шарқ нашриёти. 2014. 400 б 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish