Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet459/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   455   456   457   458   459   460   461   462   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
411 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ГИМНАСТИКА ВОСИТАЛАРИДАН 
ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ 
 
Раупов О.К. – доц. , Қурбанов А.А – катта ўқитувчи, СамДУ,Ўзбекистон. 
Гимнастика жисмонан камол топишда саломатликни мустаҳкамлашга ҳар томонлама 
ёрдам берадиган махсус жисмоний машклар системаси. Гимнастика билаб мунтазам 
шуғуланилганда юрак-томир ва нафас системалари фаолияти, таянч ҳаракат апарати 
мустаҳкамланади, моддалар алмашуви кучаяди, турли жисмоний юкламаларга мослашуви 
механизми такомилашади. 
Ўзбекистонда жисмоний тарбия восита ва услубларининг ягона тизими яратилган. 
Мазкур воситаларнинг энг оммавийларидан бири бўлган гимнастика бу тизимда ҳақли 
равишда муҳим ўрин тутади. Гимнастика машғулотлари - «ёш авлодни болалик чоғидан 
бошлаб жисмоний жиҳатдан соғлом қилиб тарбиялашни, уларда жисмоний ва маънавий 
кучларни гармоник тарзда ривожлантиришни таъминлаш» вазифасини ҳал қилишга ёрдам 
беради. 
Гимнастика киши саломатлигини мустаҳкамлаш, уни ҳар томонлама жисмонан 
тарбиялаш ва ҳаракат қобилиятларини, кучи, чаққонлиги, ҳаракат тезкорлиги, чидамлилиги 
ва бошқа хусусиятларини такомиллаштириш учун ишлатадиган махсус танланган жисмоний 
машқлар, услубий усулларининг тизими хисобланади. Қуйидагилар унинг асосий 
вазифаларидир: 
1. Инсон 
организми 
шакл 
ва 
функтсияларини 
кишиларнинг 
жисмоний 
қобилиятларини ҳар томонлама такомиллаштиришга, саломатлигини мустаҳкамлашга, узоқ 
йилар давомида фаолият кўрсатиб яшашларини таъминлашга юналтирилган малакаларини 
ривожлантиради;
2. Мухим кўникма ва малакаларини (шу жумладан, амалий ва спорт кўникмаларини) 
шакллантириш ва махсус билимлар билан қуроллантириш; 
3. Аҳлоқий, иродавий ва эстетик хислатларни тарбиялаш. Кўп асрлик тажриба ва 
жисмоний тарбия соҳасидаги замонавий фан ютуқлари асосида яратилган гимнастика 
Ўзбекистонда янада ривож топди ва кенг тадбиқ этиладиган бўлди; 
4. Айниқса болалар ва ўсмирларни жисмоний шакллантиришда гимнастиканинг 
аҳамияти катта. Гимнастиканинг хилма-хил восита ва услублари ёрдамида бошланғич 
жисмоний тарбия вазифалари мувафақиятлироқ ҳал қилинади, болалар ва ўсмирларда 
жисмоний ҳамда ҳаракат қобилиятларини ривожлантириш учун асос яратилади, уларнинг 
фуксионал ва кўникиш имкониятларини анча кенгайтиради. 
Гимнастиканинг турларини асосан уч гуруҳга бўлинади: 
1. 
Соғломлаштирувчи турлар: асосий, гигиеник ва атлетик гимнастика; 
2. 
Спортга доир турлар: спорт гимнастикаси, бадий гимнастика (хотин-қизлар), 
акробатика; 
3. 
Таянч (амалий) турлар: ишлаб чиқариш, спорт-амалий, касбий-амалий, ҳарбий-
амалий ва даво гимнастикалар. 
Гимнастиканинг жуда катта гигиена-соғломлаштириш аҳамияти бор. Қадимги 
дунёнинг атоқли мутафаккирларидан бири Плутарх гимнастиканинг соғломлаштириш 
аҳамиятига баҳо бериб: «Гимнастика медицинанинг шифобахш қисмидир»-деган эди. Жаҳон 
фанининг атоқли арбоблари бўлган рус олимлари И.М. Сеченов, И.П. Павлов, И.Н. 
Мечников, П.Ф. Лесгафт, В.В. Гориневскийлар жисмоний машқларга, жумладан, гимнастика 
машқларига катта аҳамият бериб, бу машқлар ҳаётий фаолияти ва ишчанлик қобилиятини 
оширишда, шунингдек соғломлашда фаол дам олишда қўланилади. Гимнастика билан 
ҳамма-болалар-у катталар, кексалар-у ёшлар, яхши тайёргарлик кўрганлар-у энди 
бошловчилар, соғлом кишилар-у ва, ҳатто бетоб кишилар-шуғулланишлари мумкин. 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   455   456   457   458   459   460   461   462   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish