ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
303
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
технологии и предпринимательства Текст. : дис. . канд. пед. наук: 13.00.08 / Е.В. Хлопотова.
Челябинск, 2005. - 183 с
МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ҚИСҚА
МУДДАТЛИ КУРСЛАРДА ШАКЛЛАНТИРИШ
Низамова Ш.И. – катта ўқитувчи, А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ, Ўзбекистон.
Аннотация: Ушбу мақолада таълим тизимини ислоҳ қилиш билан таълим
хизматлари бозорини шакллантириш, таълим муассасаларининг иқтисодий мустақиллигини
кенгайтириш, менежерларнинг масъулиятини кучайтириш, уларнинг касбий малакасини
ошириш масалалари ва мактаб директори касбий фаолиятининг иқтисодий жиҳатини
назарий таҳлил қилиш орқали иқтисодий компетентликни қисқа муддатли курсларда
шакллантиришга тўхталади.
Калит сўзлар:касбий компетентлик, иқтисодий компетентлик, иқтисодий
компетентликни шакллантириш даражаси, бюджет, солиқ қонунчилигини; молиявий ва
моддий ресурс.
Аннотация: Эта статья освещает способы преобразования структуры образования и
формирование торговли образовательных услуг, расширение экономической независимости
образовательных учреждений, усиление ответственности менеджеров, вопросы повышения
их профессиональной квалификации и формирование у директоров школ экономической
компетентности при помощи теоретического анализа их экономической грамотности в
профессиональной деятельности за краткосрочные курсы.
Ключевые слова: профессиональная компетентность, степень формирования
экономической компетентности, бюджет, налоговое законодательство, финансовые и
материальные ресурсы.
Annotation: This article covers ways to transform the structure of education and the
formation of trade in educational services, expanding the economic independence of educational
institutions, strengthening the responsibility of managers, improving their professional skills and the
formation of economic competence in school principals by theoretical analysis of their economic
literacy in professional activities for short courses.
Keywords: professional competence, degree of economic competence formation, budget,
tax legislation, financial and material resources.
Жамиятнинг бозор иқтисодиётига ўтиши ва таълим соҳасидаги қабул қилинаётган
ислоҳатлар, таълим соҳасидаги раҳбар мутахассисларни тайёрлашга бўлган талабни оширди.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълимини
бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5538-
сон Фармони, 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини
жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3931-сон Қарорида ва 2019 йил 29 апрелдаги ПФ -
5712-сон Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепсиясида акс этган. Бугунги кунда таълим муассасаси раҳбарининг касбий фаолиятида
иқтисодий масалаларни ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга. Таълим тизимини ислоҳ қилиш билан
таълим хизматлари бозорини шакллантиради, таълим муассасаларининг иқтисодий
мустақиллигини кенгайтирди, бу эса менежерларнинг бу масъулиятини кучайтирди ва
уларнинг касбий малакасини ошириш заруриятига бўлган талаб оширишига олиб келади.
Ўтган даврларни кузатар эканмиз ҳозирги мактаб директорларининг фаолияти
билан мустақилликкача бўлган даврдаги мактаб директорлари ва бундан 15-20 йил илгари
мактаб директорлари фаолиятининг мазмуни бир-биридан анча фарқ қилади.
Самарали таълим натижаларига эришиш учун, мактаб директоридан муассасада
Do'stlaringiz bilan baham: |