Ключевые
слова:
профессиональная
компетентность,
экономическая
компетентность, методы исследования, метод исторического анализа, метод теоретического
сравнения, наблюдательно-анализирующий метод, метод контент-анализ.
Annotation: This article deals with the introduction of investments in the field of science
and education, extensive innovations, the development of intellectual abilities of the country and the
solution of economic and social issues. It also considers the professional competence of the school
principal, the advantage of his professional management activities, high abilities, personal activity,
experience, his ability to be an example as a leader and achieving his goal with a high degree of
professional intelligence. The role of modern methods in improving economic competence is
highlighted.
Keywords: professional competence, economic competence, research methods, historical
analysis method, theoretical comparison method, observational analysis method, content analysis
method.
Ўзбекистон
Республикасини
янада
ривожлантириш
бўйича
Ҳаракатлар
стратегиясида узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш йўлини давом эттириш,
сифатли таълим хизматларига имкониятларни ошириш, меҳнат бозорининг замонавий
эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда олий таълим
муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш устувор вазифа этиб
белгиланди. 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли “Олий маълумотли мутахассислар
тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада
кенгайтириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги[3] қарорга асосан иқтисодий ривожланишнинг
инновацион йўналтирилганлиги, технологик янгиланишнинг ўсиб бораётган заруриятини
инновацион фаолиятда ташкил қилиш тамойиллари ва таркибий-ташкилий ўзаро алоқаларга
аниқ ва мос келишнинг заруратини кўрсатади.
Бугунги
кунда
мамлакатимизда
инновацияга
йўналтирилган
иқтисодиётни
ривожлантириш йўлини босиб ўтаётган бир вақтда таълим тизимида ҳам бир қатор
ислоҳотлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таълим соҳасига
алоҳида эътибор билан ёндашгани, таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш сиёсати
давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши деб белгилангани мамлакатимизнинг
иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги муваффақиятларининг кафолати бўлиши шубҳасиз[1].
Таълим ва фан соҳасига инвестицияларни йўналтириш, кенг қамровли ва чуқур
ислоҳотлар ўтказиш, мамлакат интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш иқтисодий ва
ижтимоий масалаларни ҳал этишнинг муҳим гарови ҳисобланади.[2] Ривожланган
давлатларнинг тажрибасини таълим тизимига жорий этган ҳолда таълимга йўналтирилаётган
маблағларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, битта синфдаги ўқувчи сонининг
меъёрдан ортиб кетмаслигини таъминлаш ва ўқувчиларга сифатли транспорт хизматини
йўлга қўйиш мақсадида таълим олувчиларга транспорт хизматини
кўрсатиш учун енгил автомашиналар ва мактаб автобуслари фаолиятини босқичма-босқич
жорий этиш таклиф этилмоқда[2].
Мактаб директорининг касбий компетентлиги – бу шахсий – касбий интеграллашган
сифати – раҳбарнинг реал ҳолатларда вужудга келадиган типик касбий муаммоларни ҳал
этиши, касбий-бошқарув фаолиятининг устунлиги ва объектив тарзда масалаларни зудлик
Do'stlaringiz bilan baham: |