Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

1.Ташхисий вазифалар:
- алоҳида функционал тизимларнинг шаклланиш муддатлари турлича эканини 
ҳисобга олган ҳолда боланинг психофизик ҳолатини муттасил ва ҳар томонлама ўрганиб 
бориш; 
- тиббий ва ижтимоий ҳавф-хатарлар омилларининг бола ривожланишига 
таъсирини баҳолаш; 
- боланинг индивидуал таълимдаги ҳолатларин истиқболини аввалдан белгилаш;
2.Крекцион – ривожлантирувчи вазифалар

Камчиликнинг иш ва ўрнини тўлдириш, болани ижтимоий атроф муҳитда 
мослашувига эришиш; 
3.Таълимий вазифалар: - болаларнинг ижтимоий тажрибани ўзлаштириш 
усулларига ўргатиш, уларнинг билиш фаоллигини ривожлантириш, ҳар бир ёш учун хос 
бўлган болалар фаолиятининг барча турларини шакллантириш; 
4.Тарбиявий вазифалар: ижтимоий муҳитга мослаштириш, боланинг оилада 
мустақиллигини ошириш, мактабгача ёшдаги боланинг фаолияти ва аҳлоқида маънавий-
аҳлоқий мезонларни таркиб топтириш, шунингдек болада ижобий инсоний 
фазилатларни тарбиялаш. 
Хулоса ўрнида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин: 
1. Индивидуал ривожлантириш дастури (ИРД) бола ривожининг барча асосий 
соҳаларини қамраб олиши керак яъни нутқий, когнитив, ижтимоий-иқтисодий, мотор ва 
ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, шунингдек даволаш ва тиббий реабилитация. 
2.Мутахассис бола психикасидаги ижобий нуқталарга, унинг кучли томонларига 
таянмоғи лозим, фақат шундагина ривожланишни самарадорлигига эришимиз мумкин.
ИРД турли таълим муддати учун тузилиши мумкин. Бу муддат боланинг 
ривожланишида орқада қолганлик даражаси (камчилик тузилиши)га, ҳамда ота-онанинг 
интилиши ва билимига боғлиқ бўлади. Одатда ИРД дастури бўйича ўқитиш цикли ярим 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
239 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
йилдан бир йилгача бўлган муддатни ташкил қилади. Бироқ ушбу муддат оралиғида 
заруратга кўра ИРД га тегишли ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.  
Дастур тиббий-ижтимоий марказларнинг логопедлари, дефектологлари, тиббий-
педагогик маслаҳатхоналар, реабилитация марказлари ҳамда оила марказлари, эрта ёрдам 
кўрсатиш хизматлари ва мактабгача таълим муассасаларида кичик ёшдаги болалар 
гуруҳлари психологлари учун, шунингдек кичкинтойларнинг ота-оналари учун 
мўлжалланган. Хулоса қилиб айтганда, дастур зарур бўлган индивидуал коррекцион-
ривожлантирувчи, соғломлаштирувчи ва реабилитация қилувчи чора-тадбирлар мажмуасини 
тўлақонли амалга ошириш мақсадида, ўз вақтида тўғри ташхис қўйиш ҳамда болалар 
ривожланишидаги камчиликларни иложи борича эртароқ аниқлашга интилган барча 
мутахассислар учун хизмат қилиши мумкин. 
Адабиётлар 
1. Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингНогиронлиги бўлган шахсларни давлат 
томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сонли Фармонинг 3-боб,31-банди. 
2. АюповаМ.Ю. Логопедия. Ўзбекистон файласуфлар миллий жамияти нашриёти.-Т.: 
2011 
3. Виготский Л.С. К психологии и педагогике детской дефективности//Выготский Л.С. 
Проблемы дефектологии. – М.: Просвещение, 1995. – С. 19–40
4. Д.Б.Эльконин Детская психология: учеб.пособие для студ. высш. учеб. Заведений М.: 
Издательский центр «Академия», 2007. — 384 с... [Источник: 
http://psychlib.ru/mgppu/Edp-
2007/Edp-001.htm#$p1

5. Назарова Н.М. Специальная педагогика // Раздел II «Специальное образование лиц с 
особыми образовательными потребностями»: Аcadema, - 2000. – С. 112.
6. Муминова Л.Р. Нутқ товушларни мустахкамлаш ва оғзақи нутқни ривождлантириш 
машқлари учун дидактик материал Т., 2014 
7. Муминова Л.Р. Нуткида огир нуксони булган болалар билан таълим тарбия ва 
коррекцион иш тизими. Ташкент 2011. 
8. Хамидова М.П., Аюпова М.Ю. Мактабгача тарбия махсус методикаси. Ўзбекистон 
файласуфлар миллий жамияти нашриёти.-Т.:2009 
9. Шомахмудова Р. Фарзандингизга ўзингиз ёрдам бера оласиз // Bola va zamon.– 
Тошкент, 2006. – № 1. – Б. 45. 

Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish