Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
237 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
Ривожланишда орқада қолишнинг умумий ва махсус қонуниятларини тадқиқ этиш 
ва очиб бериш, коррекцион ишнинг самарадорлигини ошириш ҳамда психологик-
педагогик 
ташхислаш 
жараёнининг 
сифатини 
ошириш 
имконини 
беради. 
Л.С.Виготскийнинг фикрича, ногирон бола бу «нормал ривожланаётган ўз тенгдошларига 
нисбатан фақатгина ривожланишда орқада қолган болагина эмас, балки ривожланиши 
бошқачароқ бўлган бола ҳамдир» [3]. Алоҳида ёндашувни талаб қилувчи ҳар бир боланинг 
бетакрор ва ўзига хос психикаси коррекцион таъсир кўрсатишнинг ҳам индивидуал 
ёндашишни талаб қилади. Боланинг таълим ва тарбиясини қандай ўзига хос йўллар билан 
олиб боришни билиш педагог учун айниқса муҳимдир. Махсус таълимга мухтож бўлган 
болаларга бу каби ижодий ёндашувнинг илк таъсири замонавий чет эл концепцияларида ўз 
аксини топди. Бу концепцияларга кўра коррекцион ёрдам индивидуал дастурлар бўйича 
олиб борилиши лозим. 
Сўнгги йилларда чет элдан бизга кириб келаётган тамойиллардан яна бири бу 
командали баҳолаш тамойилидир. Унга кўра ҳар бир болага якка тартиб ёндашувида бир 
неча соҳа мутахассислари (психоневролог, психолог, дефектолог, логопед, педагог, тор 
соҳа мутахассислар командаси) нинг биргаликда чиқарган хулосасига таяниш талаб 
қилинади [ 4].
Махсус таълим ва тарбияга мухтож бўлган болага ёндашув ундаги мавжуд 
камчиликлардан эмас, балки сақланиб қолган имкониятлар ва функциялардан келиб 
чиқиб, ҳамда уларга таянган ҳолда коррекцион вазифаларни амалга ошириш лозим. 
Бундай ёндашув махсус таълим амалиётида шахсга йўналтирилган коррекцион- 
ривожлантирувчи дастурларни тузиш ва уларни кенг қўлланилиши давр талабидир. 
Л.В. Виготский бола ривожланишида педагогик ва ижтимоий чораларнинг 
устиворлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. «Инсоният эртами-кечми кўрликни ҳам, 
карликни ҳам, ақли заифликни ҳам енгиб ўтар. Аммо жамият бу камчиликларни тиббий 
ва биологик томондан кўра, ижтимоий ва педагогик томондан анча аввалроқ енгади» 
[3]
70-йиллардан бошлаб бутун дунёда ривожланишда орқада қолган болаларга 
нисбатан илк таъсир кўрсатиш дастурлари қўлланилди, чунки бундай таъсир қанча эрта 
кўрсатила бошласа, унинг педагогик ва ижтимоий-мослашув самараси шунча юқори 
бўлади. Бола психологик ривожланишининг асосий шарти унинг катталар билан 
мулоқотидир. Чунки боланинг психик ривожланиш фаолиятининг тарихан ишлаб 
чиқилган шакл ва усулларини ўзлаштириб бориш йўли билан амалга ошади. Бу 
ривожланиш ижтимоий-тарихий қонуниятлар таъсирига бўйсунади. Жамиятнинг 
тараққиёт даражаси бола ривожланишининг мазмуни ва болаликнинг давомийлигини 
белгилайди. 
Психик ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи куч бу таълимдир. Ривожланиш ва 
таълим бу ҳар хил жараёнлардир. Ривожланиш жараёни ўз-ўзини ҳаракатлантирувчи ички 
қонуниятларга эга. Таълим эса болада инсон учун тарихан тегишли бўлган хусуситяларни 
ривожлантириш жараёнида билим ва таълим олишга бўлган ижтимоий заруратдир. Таълим 
ва ривожланиш бир нарса эмас. Таълим бола ривожланишидаги ички имкониятларни 
аниқлайди ва юзага чиқаради. 
Ҳеч бир функция бошқаларидан ажралган ҳолда ривожланмайди. Унинг ривожи 
бола ёшига ва унинг яшаш муҳитига боғлиқ. Масалан, боланинг илк ёшида онгининг 
марказида идрок этиш, мактабгача ёшида хотира, мактаб ёшида эса тафаккур туради. 
Бошқа психик жараёнлар ҳар бир ёшда киши онгида етакчилик қилган функция 
таъсирида ривожланади.
70-йилларда Россияда ҳам «ривожлантирувчи таълим» концепцияси шаклланди. 
Унинг асосчилари Д.Б.Эльконин [4] ва В.В.Давыдовлар эди. Ушбу назарияга мувофиқ 
таълим субъектлари психик хусусиятларнинг шаклланганлиги ва ривожланиш суръати 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish