Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet266/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

ЭАТРни яратиш босқичлари. 
ЭАТРларни яратиш бўйича режа-жадвалини ишлаб чиқиш, ишчи гуруҳ аъзолари 
тасдиқланади; 
Тасдиқланган ишчи гуруҳ томонидан ЭАТРни яратиш ишланмасида кўрсатилган ўқув 
фани (предмет) бўйича ДТС, ўқув дастури, амалдаги дарсликлар ва методик қўлланмалар 
мақсадга йўналтирилган ҳолда таҳлил қилиб чиқиш;
Таҳлиллар асосида, ДТС ва ўқув дастурида кўзда тутилган билим, кўникма ва 
малакаларнинг асосий элементлари (шунингдек, ўзга манбалардан бошқа фойдали дидактик 
ва методик материаллар) танлаб олинади (яратилиши ва тажриба-синов майдонларида пилот 
режимида синовдан ўтказилиши белгиланган техник топшириқ, сценарий, материалларини 
шакллантиришда фойдаланиш учун) 
Яратиладиган ЭАТРнинг техник параметрларига қўйиладиган талабларни ишлаб 
чиқишда қуйидагиларни таъминловчи шартлар кўзда тутилиши ва ифодаланиши лозим: 

ЭАТРнинг талаб этилган муҳит, тармоқли режимда бошқа нашрлар ва ресурслар 
билан мос равишда нормал ишлай олиш имконияти; 

Замонавий мультимедиа воситалари ва телекоммуникация технологияларидан 
фойдаланиш корректлилиги; 

Ишончлилик, иш қобилиятининг барқарорлиги, гетерогенлиги, нуқсонларга 
чидамлилиги; 

Рухсат этилмаган ҳаракатлардан ҳимоянинг мавжудлиги ва сифати

Инсталляция ва деинсталляция жараёнининг соддалиги, ишончлилиги ва 
тўлиқлиги; 

Зарур хотира ҳажми; 

ЭАТРга йўлдош техник комплектининг етарлилиги (зарур тизим дастурларининг 
мавжудлиги, шрифтлар ва б.); 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
234 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 

Инсталляторнинг бошқа дастурий таъминот воситалари билан уйғун ҳолда 
ишлашлиги; 

ЭАТРнинг кўрсатиб ўтилган барча функциялари ва имкониятларининг ишчи 
холатдалиги; 

ЭАТРнинг бир вақтда бошқа воситалар билан ишлашидаги мослашувчанлик; 

Фойдаланувчининг мурожаатига нисбатан жавобнинг тезкорлиги. 

ЭАТРнинг ўқувчилар ёш хусусиятлари ва компьютер техникасидан фойдаланиш 
бўйича санитария нормаларига мувофиқлиги; 

Эстетик безакларнинг ЭАТРнинг функционал вазифаларига мослиги; 

Ўқув муҳитидаги график ва тасвирий элементларнинг тартиблилиги ва 
маънодорлиги, ЭАТРнинг вазифалари ва мўлжалланганлигига ранглар уйғунлиги 
мувофиқлиги (тавсия ўрнида). 
ЭАТРни яратиш бўйича ишчи гуруҳ (муаллифлар жамоаси) таркибига қўйиладиган 
асосий талаблар:
ЭАТРни яратиш бўйича ишчи гуруҳ (муаллифлар жамоаси) таркиби турли 
мутахассислардан иборат бўлган ҳолда қуйидаги таркибда шакллантирилади (таркиб 
ишланма қамровига қараб кенгайтирилиши мумкин): 
1. АКТ менежер – гуруҳ раҳбари; 
2. Методист (фан предмети бўйича эксперт) – фан ўқитувчиси;
3. Дастурчи – 3D аниматор; 
4. Дизайнер – безатувчи;
5. Видео-аудио муҳандис (талаб бўйича жалб этилади). 
Амалдаги дарслик, ўқув-методик қўлланма, луғат, маълумотнома, энциклопедия ва 
ҳ.к.лар асосида ЭАТРни яратиш учун уларни яратган муаллифлар жамоаси вакиллари ишчи 
гуруҳи таркибига жалб этилади. 
Ишчи гуруҳ раҳбари – АКТ менежер АКТ соҳаси бўйича мутахассис, лойиҳани 
бошқариш қобилиятига эга, техник топшириқномани шакллантира оладиган амалий ва 
назарий билимларни ўзида мужассамлаштирган бўлиши зарур. АКТ-менежери қуйидаги 
асосий вазифаларни бажаради: 

Жамоа фикрини акс эттирган ишланма лойиҳасини ишлаб чиқиш; 

Юртимиздаги ва халқаро тажрибаларни ўрганиш, ресурс яратиш стратегиясини 
ишлаб белгилаш; 

Вазифаларни тақсимлаш; 

Вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш; 

Ҳисобот ва ахборотлар тайёрлаш; 

Тажриба-синов ишлари учун талаб этилган ҳужжатларни шакллантириш ва 
хулосалар олиш; 
Гуруҳга методисти – фан бўйича эксперт билимларини шакллантириш учун малакали 
ўқитувчилардан танлаб олиниши мақсадга мувофиқ. Техник топшириғини ишлаб чиқиш. 
Тажриба-синов майдонларидаги олий тоифали ўқитувчилар асосий таянч мутахассислар 
сифатида қаралади. ЭАТР яратилиши бўйича ҳужжатлар тўпламини юритиш. 
Дастурчи – 3D аниматор – техник топшириқда тасдиқланган илова ишлаб чиқишнинг 
дастурий ечимларини амалга ошириш, 3D технологияларида анимация яратиш, дастурий 
таъминотда кўрсатилган камчиликларни тузатиш, дастурий платформага ишлаб чиқилган 
материалларни киритиш ва умумлаштириш ишларини амалга оширади. 
Дизайнер безатувчи ЭАТР ишланмасига зарур бўладиган статик ва динамик 
характердаги тасвирларни (безак расмлари ва анимациялар) ишлаб чиқади, кўрсатилган 
камчиликларни бартараф этади.



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish