ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
142
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Маҳсулот кейинги босқичга ўтади (4.9. жараёнлар назорати), яъни текшириш ва
тестдан ўтказиш (талаблар 4.10 ва 4.12), шунингдек, сақлаш ва қадоқлаш, етказиб бериш
(4.15). Ундан кейин сифатсиз маҳсулотларни чиқариб ташлаш (4.13) ва тузатувчи-
профилактик ҳаракатлар (4.14) амалга оширилади. Ниҳоят, агар зарур бўлса хизмат
ташкиллаштирилади (4.19).
Еттита сифатни қўллаб қувватловчи элементлар гуруҳи орасида сифат менежменти
тизимининг барча элементларида назарда тутилган элементлар биринчи навбатда
4.1.Бошқариш жавобгарлигини ўз ичига олади. Керакли ҳужжатлар ва ресурслари ушбу
стандартнинг 4.2, 4.5 ва 4.16-бандларига таалуқлидир. Маҳсулотнинг идентификацияланиши
ва харакатининг кузатуви 4.8-банда маҳсулотнинг доимий сифат айланиши давомида
қўлланилади.
Ниҳоят, сифат тизимини такомиллаштириш учун 4.17- сифатни текшириш ва 4.20-
статистик услубиёти ишлаб чиқилган ва амалга оширилган.[3, 99-112 б]
Мазкур мезонларни жамланган ҳолда бешта асосий тамойил киритилган:
• сифатни бошқариш тизими;
• бошқарувнинг масъулияти;
• ресурсларни бошқариш;
• маҳсулот реализацияси жараёнлари;
• баҳолаш, таҳлил ва такомиллаштириш.[6, 93-б]
Халқаро ИСО меъёрлари концептуал ва турли фаолиятларга тегишли. Таълим
соҳасидаги фаолиятга татбиқ этилиши бўйича турли фикр-мулоҳазалар мавжуд. Кўпгина
мутахассислар ИСО стандартлари Олий таълим тизимида сифатни бошқариш тизими учун
методологик асос бўлиб хизмат қилишига ишонишади. Агар таълим муассасасининг таълим
сифатини самарали бошқариш имконияти бўлса:
халқаро стандартларга асосланган сифат менежменти модели амалга оширилиши;
ахборот ва маълумотнома тизими, маълумотлар базалари ва сифат кўрсаткичлари
номенклатураси томонидан қўллаб-қувватланадиган университетнинг таълим фаолиятини
мониторинг қилиш механизми шаклланиши;
таълим сифатини бошқариш мақсадлари ва вазифаларини амалга оширишда
жамоанинг ташкилий бирлигига йўналтирилган инновацион ва таълимий муҳит яратилиши
шарт.[5, 22-б]
Сифатни бошқариш, мустақил бошқарув йўналиши сифатида ИСО 9000 халқаро
стандартларининг пайдо бўлиши билан пайдо бўлди. Ушбу стандартлар Олий таълим учун
ҳам сифат талабларни тартибга солиб турди. Уларнинг асосий афзаллиги, умумий ва барча
турдаги фаолият турларига амал қилиш принципидир.
ИСО халқаро стандарти (ИСО 9000) барча жараёнлар ва фаолиятлар мониторинги ва
ҳужжатлаштирилган самарали сифат менежменти тизимини таърифлайди. Юқорилардан
келиб чиқиб, сифатни бошқариш асосида ИСО 9000да ИСО стандартига мувофиқ саккизта
принцип белгиланган (2-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: