www.ziyouz.com кутубхонаси
101
Сўнгра ҳамроҳларига қараб:
— Йўқ, кетиб қолибди, — дея пичирлади.
Бир дунё меҳнат чекилди, шунча тер тўкилди, энди ишни битириш навбати келганида
бутун режаси барбод бўлиб чиқди.
— Бекорга чарчаганимиз қолди.
— Нимага энди бекорга бўларкан? Тошни тепаларидан ташлаб юборайлик, ҳеч бўлмаса
бир нечтасини ўлдирамиз.
Амр ҳамроҳларига ўқрайиб қаради.
—Ақлинг жойидами ўзи?
—Нима қилибди ақлимга?
— Биз шунча азиятни Муҳаммадни ўлдириш учун чекдик, дуч келган одамни ўлдириш
учун эмас. Ҳозир бу тошни юмалатиб пастдагиларни эзиб ташлармиз, лекин бошимизга бало
орттирган бўламиз.
— Шериклари кутиб турганига қараганда, қайтиб келиши ҳам мумкин, — деб қолди
биттаси.
— Қани, кутайликчи.
Ҳаяжон ичида кута бошлашди. Анчагача пойлашди, лекин вақтлари бекорга кетди, холос.
Индамай ўринларидан туриб кетган Расулуллоҳ (с.а.в.) бошқа қайтиб келмадилар. Роса йўл
қараб ўтирган ҳамроҳлари, нихоят, ўринларидан туришди, у ёқбу ёқни қидирган бўлишди.
Ўткинчилардан сўроқлашди. Бир одам:
— Мен уни Мадина йўлида кўрдим, — деди.
Ажабланарли иш... Инсониятга адаб дарси бериш, аҳлоқнинг энг олий намуналарини шахсан
яшаб кўрсатиш бу зотнинг вазифалари эмасмиди? Қандай қилиб индамай кетиш мумкин? Бирга
келишган, кўнгиллари бир, имонлари бир бўлган дўстларига бир оғиз «Мен кетяпман», деб
қўймасдан кетиб қолишларини қандай тушунса бўлади?
Бу ишда, албатта, бир ҳикмат бўлиши лозим! Ҳозирча булар билмаётган қандайдир гап
бор? «Оллоҳнинг расули бир ишни қилса, унда мутлақо бир ҳикмат бўлади», деган тушунча
остида Мадина йўли тутилди. Саҳобалар гап нимадалигидан хабарсиз эдилар.
Бани Назир яҳудийларидан бир нечтаси ўлжасини Қўлдан чиқарган овчидай анграйиб
қолишди. Саллом ибн Мишкам уларга қараб: «Мен сизларга нима девдим?!» дейишдан
тўхтамас эди.
Саҳобалар икки соат юриб, Мадинага етиб келишди ва Набийлар султонини (с.а.в.) шу
ерда кўриб, кўнгиллари тинчиди.
* * *
Энди Бани Назир яҳудийларининг пайтавасига қурт тушган, юраклари ғулғуладан
такапука эди. Ибн Сурийа кўпларнинг ичини кемираётган андишани тилга келтирди:
— Бу ердан кетиб қолиши тасодиф эмас, албатта, хабардор қилинган бўлиши керак.
Шубҳасиз, шундай. Энди бу ёғига нима қилиш ҳақида бош қотирайлик. Мендан сўрасаларинг,
хозирдан сезиб турибман, ашкрлдашқолларингизии йиғиштириб, юртингиздан кувиласизлар.
Кучларинг етса, ўзларингни ҳимоя қилинглар. Лекин қутулишларинг учун энг мақбул бўлган
битта йўл бор.
— Қандай йўл экан у?
— Унинг динини қабул қилиб, ватанда қолиш. Бу йўл Мусо иайғамбарни ҳам мамнун
этадиган, унинг ризосига сабаб бўладиган энг тўғри йўлдир!
—Биз бундай қилолмаймиз.
—Ҳозиргача қаерда эдинг?
— Бу аклингни ўзингга сақлаб кўй, эй Ибн Сурийа. Ибн Сурийа бу эътирозларга
қониқарли жавоб беришдан ожиз эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |