www.ziyouz.com кутубхонаси
102
— Мен билганимни айтдим, холос.
— Сен ўша билганингни ҳам ичингда сақла, тушундингми!
Эртаси Муҳаммад ибн Маслама Бани Назирга келиб, уни Расулуллоҳ (с.а.в.) юборганини
айтди, пайғамбар ҳаётига қасд қилганларининг жазоси сифатида ўн кун ичида юртларини
ташлаб чиқиб кетишлари кераклигини маълум қилди ва сўзини бундай тугатди:
— Истаган хар нарсангизни олиб кетишингиз мумкин. Лекин ўн кундан кейин бу ерда
қолган бирон киши қўлга тушадиган бўлса, бошидан жудо қилинади.
Бу хабар Бани Назир яҳудийларини даҳшатга солди. Қовоқлар осилиб, кўзларда ёш
айланди, гуноҳкор бошлар эгилди.
Қасд қилганлар паст бўлган эди.
Бир жойга тўпланиб вазиятни муҳокама қила бошлашди. Ёлғиз ўзлари мусулмонларга бас
кела олмасликларини билишарди. Олдинлари бир-бирларига душман бўлган Авс ва Ҳазраж
кабилалари эса, Маккадан келган пайғамбарнинг (с.а.в.) саъйҳаракати билан бирлашиб,
қонқардошга айланган. Қолаверса, энди уларнинг сафига маккалик муҳожирлар ҳам келиб
қўшилган. Хуллас, Мадина мусулмонларига қаршилик кўрсатиш ақлсизликдан бошқа нарса
эмаслиги яҳудийларга аён эди.
Йиғилиш кўпга чўзилмади. Қандай қарорга келишгани уларнинг бурушган юзларидан
шундоқ кўриниб турарди. Кўп ўтмай, кўчада ўйнаб юрган болаларнинг бир-бирларига:
«Юртимизни ташлаб кетар эканмиз», деган гаплари қулоққа чалиниб қолди.
Кетишга тайёргарлик бошланди. Олиб кетиладиган нарсаларни ҳисоблашга киришилди.
Одамларнинг руҳи чўкиб, кўнгли синиб, бири қовоғидан қор ёғиб дардини айтса, бирови
бошларига бу кунни солганларга лаънат ўқирди. Баъзилар мадиналик пайғамбарни айбласа,
бошқалар Ҳуйайй ибн Аҳтоб билан шерикларини айбдор деб билар эди.
Сафар тадориги билан овора бўлган Назир яҳудийлари бу пайтда Мадинада ўтказилаётган
бир йиғилишдан хабарсиз эдилар. Мажлисда чордона қуриб ўтириб олган Ибн Салул одамларни
ватанларидан ҳайдаш нотўғри экани ҳақида оғиз тўлдириб ваъз ўқир эди.
— Малак хабар берган эмиш: «Улар ҳаётингга қасд қилмоқчи бўлдилар», деган эмиш...
Ким кўрибди уни?..
Ибн Салул писанда қилиб ғўлдирар, ўзини бечораларнинг ҳимоячиси қилиб кўрсатар эди.
— Мендан сўрасаларинг, бу бечораларга ёрдам берайлик, дейман. Уларга хабар
юборинглар, юртларида қолаверишсин. Керак бўлса, биз ёрдам берамиз. Қурайза ва Ғатафон
яҳудийлари ҳам кўмаклашишади. Шунда биз унинг ўзини қўрқитган ҳамда бечоралар
юртларини ташлаб кетишига йўл қўймаган бўламиз.
Бу ган Ибн Салулни ўраб ўтирган мунофиқларга ҳам маъқул тушди. Оқшом тушиши билан
туяли бир киши Бани Назир кабиласи томонга йўл олди. Унга Мадинада мунофиқлар
маъқуллаган хабарни етказиш вазифаси топширилган эди. Хабарчи Бани Назир аҳолисини
жасоратли бўлишга ва мадиналиклардан қўрқмасликка чақириши, уларга далда бериши керак
эди.
Ҳуйайй ибн Аҳтоб ясриблик дўстини уйида меҳмон қилди. Ибн Салулдан келган хабарни
хурсанд бўлиб эшитди. Ичига ёруғлик кирди.
— Модомики бундай кунда ёрдамга келадиган дўстларимиз бор экан, биз ҳеч қаерга
кетмаймиз, шу ерда қоламиз. Оталаримиздан ёдгор бўлган тупроқни тарк этиш ниятида
эмасмиз, — деди у.
Ҳуйайй меҳмонини кузатиб туриб, Ибн Салулга салом етказишни тайинлагач, уйига
кирди.
— Хақиқат бор эканку! — деди ўзига ўзи ва чуқур нафас олди.
Эртасига халқ орасида «кетмас эканмиз, юртимизда қолар эканмиз», деган гап яшин
тезлигида таркалди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |