Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
97
парчапарча қил. Биттасиниям омон қўйма!.. — деб дуо қилди. 
Унинг баддуоси халқнинг овозини кесди. Қаттиқ ҳаяжонга, ҳатто қўркувга тушишди. 
Баддуодан ёғиладиган балодан омон қолиш учун, одатларига кўра, ҳамма бирданига ерга узала 
тушиб ётиб олди. Ҳатто Абу Суфён олдида тик турган ва ерга ётиш эсига келмаган ўғлини 
белига бир тепиб, юзтубан ерга ёткизган эди. 
Кейин Хубайб ушбу шеърни ўқий бошлади: 
Мен мусулмон ҳолда ўлсам, бас. 
Бошқасига қилмайман ғам.
Жонсиз қолган менинг вужудим
Қай томонга тушса, бари бир, 
Парвойимга келмайди асло... 
Уни ортиқ гапиртираверишдан фойда йўқ эди. Болаларни унинг устига гижгижлашди. 
Болалар найзаларини наридан-бери суқишар, жонига озор беришар эди. Бундан мақсад, 
Ҳубайбни қийнаш бўлса, иккинчи томондан, болаларга «қасосимизни олдик» дегиздириш эди. 
Ниҳоят, Майсара исмли бир киши у ердаги болалардан энг кичигига найзани ушлатди. 
Ҳубайбнинг кўксига санчди, учи орқасидан чиқди. Аччиқ бир фарёд аралаш калимайи шаҳодат 
эшитилди. Хириллаган овоз «Муҳаммад Оллоҳнинг расулидир» деяётган эди. Охирги нафасини 
шу муборак сўз билан бериш орзуйида яшаган эди. Энг охирги сўзи имоннинг бир жумла 
ҳолидаги ифодаси бўлмиш шу муборак сўз бўлди. 
Энди навбат Зайд ибн Дасиннага келди. Унга ҳам динидан қайтиш таклиф қилинди, рад 
этди. Абу Суфён унга яқин келди: 
— Ҳозир сен фарзандларинг ёнида ўтирсанг, сенинг ўрнингда бу ерда Муҳаммаднинг 
бўйнини узсак бўлмасмиди? Шунақа бир орзуйинг йўқми, эй Зайд? — деб сўради. 
— Қўй бу гапларингни, эй Абу Суфён... Шу онда у зотнинг оёқларига бир тикан киришига 
ҳам кўнглим рози бўлмайди. 
Абу Суфён «бундай садоқатга ақл ишонмайди» деган маънода бошини қимирлатди. Ахир, 
ўлим бўсағасида одам аввало ўзини ўйлаши лозим эмасмиди?! Бу ерга тўпланганларнинг бир 
қисми бунақа ҳолатда кўп нарсаларни фидо қилиб юбориши тайин. 
Ниҳоят, Зайд ҳам Сафвон ибн Умаййанинг қули Нистос санчган найза билан шаҳид 
этилди. 
Маросим ниҳоясига етиб, одамлар тарқала бошлади. Маккага қайтишаркан, ҳамма бу 
ҳаяжонли саҳнадан баҳс этар, хоссатан, Хубайбнинг баддуоси ҳақида гапирар эди. Баддуо 
қилинган пайтда кимнинг ётиб олганию кимнинг қоя орқасида сақланмоқчи бўлганини эслаб 
кетишди. Бундан буён Хубайбнинг ўлим олдидан қилган баддуоси уйларда, мажлисларда энг 
кўп тилга олинадиган мавзу бўлажак... 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish