Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
109
«мискинларнинг онаси» бўлган ва пайғамбарининг хос омонати ўлароқ даргоҳига келган 
Ҳазрати Зайнабни Зоти Аҳадийатига лойиқ илоҳий икромларига буркаши шубҳасиз эди. 
Пайғамбарнинг хотини эканини ҳам ҳали тўла англаб улгурмасидан дунёдан кетиш алами 
ўрнини, иншаоллоҳ, бу ёқда кўражаги сўнгсиз иззат-икромлар босиб кетажак. («Ал-Исоба», 
4/315).  
 
БИР БЕМОР ЗИЁРАТИ 
Умму Соиб касал бўлиб қолди. У тўшакда ётиб ҳам дирдир титрарди. Баъзан иситманинг 
зўридан ўзини қўярга жой тополмасди. 
Унинг беморлигини эшитган Расулуллоҳ (с.а.в.) бир неча дўстлари билан зиёратига 
келдилар. 
— Оллоҳ шифо берсин, эй Умму Соиб... Нима бўляпти? Безгак тутяптими? — деб 
марҳамат қилдилар. 
Хотин бўғиқ овоз билан жавоб берди: 
— Хуммага чалиндим шекилли. Худо олсин бунақа касалликни. 
Касалликни сўкма, эй Умму Соиб! Чунки, ўчоққа тушган ва ёнган темирнинг зангини олов 
қандай тозаласа, касаллик ҳам инсоннинг гуноҳларини шундай тозалаб кеткизади ( Муслим, 
4/1993.) 
Ҳазрати Зайнаб аввалроқ Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг хотини бўлган ва Уҳуд жангидан 
кейин тўртинчи йил охирларида яна турмушга чиқиб, бешинчи йили вафот этган, деган ривоят 
ҳам бор. Умму Салама онамизнинг: «Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) мени вафот этган Зайнаб бинти 
Хузайманинг хонасига кўчириб ўтдилар», мазмунидаги ривоятлари тўғри бўлса, биз бу ерда 
берган тарих тўғри бўлади ва унда Ҳазрати Зайнаб онамиз Жаноби Расулуллоҳдан (с.а.в.) олдин 
Убайда ибн Ҳорнснинт никохида бўлгани антлашилади. Маълумки, Убайда Бадр жангида илк 
ўртага чиккал уч кишидан бири эди.
* * * 
Беморлиги сабабли ибодатини тўлиқ адо этолмаганидан кўнгли чўккан Умму Соиб 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) зиёратларидан кейин бир оз ўзига келгандек бўлди, қолаверса, касаллик 
ҳам Оллоҳнинг бир раҳмати эканини у билиб олди. 
Зиёратга бирга келганлар Расули акрамнинг (с.а.в.): «Мўминнинг оёғига азият бериб бир 
тикан кирса ёки бундан ҳам оғирроқ мусибат келса, Оллоҳ таоло уни бир даража юксалтиради 
ёки бир хатосини ўчиради», деганларини эшитишди. 
Дарҳақиқат, бу зиёрат Умму Соиб учун Оллоҳ таолонинг бир раҳмати ва эҳсони бўлди. 
Унинг Ҳақ таоло ҳузурида бир қиймати бор эканки, Оллоҳ оламларга рахмат бўлган 
найғамбарини зиёратга юборибди! 
Бу зиёрат мўминларга Расули акрамнинг (с.а.в.) ушбу муборак сўзларини эслатган эди: 
— Қиёмат кунида Оллоҳ таоло бандаси билан бундай саволжавоб қилади: 
«Эй Одам боласи, хаста бўлдим, мени зиёрат қилмадинг!»
«Эй Парвардигорим, мен Сени қандай зиёрат қиламан. Сен Роббул Оламинсан!»
«Фалон бандам касал бўлганида, унинг зиёратига бормадинг. Уни зиёрат килганингда, 
унинг ёнида Мени ва Менинг ризоимни топишингни билмадингми?.. Ва, эй Одам боласи, 
сендан корнимни тўйдиришни сўрадим, тўйдирмадинг!»
«Эй Парвардигорим! Мен Сени қандай тўйдираман? Сен Роббул Оламинсан!»
«Фалон қулим сендан қорнини тўйдиришингни сўради, тўйдирмадинг. Унинг қорнини 
тўйдирганингда, берган таоминг эвазига Мендан мукофот олишингни билмас эдингми?.. Ва, эй 
Одам боласи, сендан сув сўрадим, менга сув бермадинг!..»


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
110
«Эй Парвардигорим, Сен Оламларнинг Раббисан! Мен қандай қилиб Сенга сув бера 
оламан?»
«Фалон бандам сендан сув сўради, унга сув бермадинг. Сув берганингда, мукофотини 
Менинг ҳузуримда олишингни билмасмидинг?» Бу хусусда Расули акрам (с.а.в.) яна бундай 
марҳамат қилдилар: 
— Ким бир хастани зиёрат қилса, жаннат хурфаларига эришади. 
—Жаннат хурфалари нима дегани, ё Набийаллоҳ? 
—У жаннатда терилган мевалардир. (Муслим, 4/1989.) 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish