Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
107
Қучоқларига олдилар. Кўзларидан ёшлар оқа бошлади. Саъд ибн Убода чидаб туролмади:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, сиз ҳам йиғлайсизми? Ахир, сиз Оллоҳнинг
пайғамбарисиз?! — деди.
Набиййи акрам (с.а.в.) бундай жавоб қилдилар:
— Бу ҳолат Оллоҳнинг бир раҳматидир, бандаларининг қалбига солгандир. Оллоҳ
таоло
фақат шафқатли бандаларига шафқат кўрсатади.
Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) аввалроқ қизларидан айрилган эдилар, кетидан набиралари ҳам
вафот этганини кўриб, юракбағирлари доғланди.
* * *
Қурайза яҳудийларидан бирининг уйида хизматкор бўлган Салмон, ниҳоят, Ислом динини
қабул этиб, орзуйига етишди. Имкон топди дегунча дарҳол Расули акрамнинг ҳузурларига
чопар, ёнларида соатлаб ўтириб, оркаларида намоз ўқигач, кўнгли таскин топиб, ишига қайтар
эди. Ҳар гал қайтишида оиласидан айрилиб, сафарга кетаётган, бир неча кунлик озиғини олиб
олган одамнинг ҳолига тушарди. Расулуллоҳни кўрмаган ёки хузурларига бора олмаган кунлари
вақтини у зотнинг хаёллари билан, у кишидан эшитган тотли сўзлар ёди билан ўтказар,
маънавий биргаликни давом эттиришга ҳаракат килар эди. Ишлаб турган онида ҳануз ёнбошида
Расулуллоҳ жанобимиз ўтиргандек бир ҳолатга тушар, кечқурун ётаётганида эса, битта хонада
уйқуга бораётгандек, «Оллоҳ роҳатли уйқу берсин, эй Салмон!» дегудек ёнгинасида ҳис этарди
жанобини. Бу шундай бир айрилиқ эдики, бу айрилиқ ичида биргалик энг гўзал маъноси билан
давом этар эди.
Бир куни у яна зиёратга келганида Расули акрам унга хўжайини билан учрашиб, озодлик
сўрашини маслаҳат бердилар.
Салмон хўжайини билан гаплашди. Хўжайини рози бўлди:
— Эвазига менга уч юзта хурмо кўчати кўкартириб берасан. Устига яна қирқ уқка олтин
ҳам берасан, — деди.
Салмонга бу таклиф оғир эди. Қирқ уққа олтин тўрт юз дирҳам дегани бўлиб, уни топиш
осон иш эмасди. Лекин, бошқа томондан, Жаноби Пайғамбар унга бу йўлни тавсия этганлар.
Салмон бўлиб ўтган савдони Расулуллоҳга (с.а.в.) бориб айтди. Бу хабар унинг дўстларини
мамнун қилди. Кўчатларни қисқа фурсатда топиш мумкин эди. Масжиддагилар ҳар битталари
учбештадан ниҳол таклиф этишди ва тезда уч юзта хурмо кўчати қилинди. Расулуллоҳ (с.а.в.)
Салмонга:
— Қани энди кўчатлар учун уч юзта чуқур қазгинда, кейин менга хабар бер, — дедилар.
Салмон кетди.
Кучли одам эмасми, иш уни қўрқита олмасди.
Бирпасда айтилган
чукурларни қазиб бўлди. Жой тайёр бўлганини эшитиб, Расулуллоҳ (с.а.в.)
шериклари билан
йўлга чиқдилар. Келиб хурмо кўчатларининг ҳар бирини кўллари билан экиб чиқдилар.
Энди ниҳолларнинг
тутиб кетиши кутилади, чунки яҳудийлар уларнинг кўкарганини,
мевага кирганини ўз кўзлари билан кўришлари керак эди.
Do'stlaringiz bilan baham: