Мавзу: Тарбия инсонни комилликка элтувчи илм сифатида Режа: Тарбиянинг моҳияти, мақсади ва вазифалари



Download 107,53 Kb.
bet9/9
Sana15.04.2022
Hajmi107,53 Kb.
#554512
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5381898148522235697

Суқротнинг қарашлари (Мил. авв. 469-399 йй.). Софистлар фалсафасининг йирик вакили. Унинг асосий дидактик ютуғини майевтика (“доялик санъати”) деб аташ мумкин. Бу устознинг ўз ўрнида қўллаган саволлар орқали шогирдни ҳақиқат англашга етаклайдиган диалектик баҳсдир.
Суқротнинг педагогик мулоҳазаларининг моҳияти яшашдан асосий мақсад, бу маънавий мукаммалликка интилиш тўғрисидаги тезис ташкил этади. Инсон бахтга, энг аввало, шахсий ва ижтимоий борлиқ ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиши орқали эришади. Агар киши шахсий манфаатини устун қўйса ёки ўз яқин кишиларининг манфаатларига қарама-қарши қўйса, маънавий низо келиб чиқади. Унинг жамият билан келишмовчиликлари бошланади.
Инсон табиатига кўра эзгуликка интилувчи мавжудот эканлиги ғоясини ишлаб чиқди. Одамлардаги табиий мойилликка асосий эътибор қаратиб, улардаги иқтидорни намоён қилишнинг энг тўғри йўли бу ўзини-ўзи англашига имконият яратиш зарурлигини таъкидлади: “Ўзини билган киши, ўзи учун нима фойдали эканлигини билади, нимага қодир, нимага қодир эмаслигини аниқ тушунади”.
Инсоннинг табиий иқтидорини намаён қилишида таълим олиш ҳуқуқини таъминланишига катта эътибор қаратди. Педагогик фаолиятини ҳаётидан қимматлироқ деб билди. Ундан ҳаётини сақлаб қолиш учун ўқитувчилик фаолиятидан воз кечиши талаб қилинганида, заҳар ичиб ҳаётига нуқта қўйишни афзал кўрди.
Суқрот шогирдларига таълим бериш учун жой танламаган. Машғулотларни кўчаларда, ҳиёбонларда шогирдлари билан сайр қилиб олиб борган. Ҳақиқатни англашнинг методи сифатида диалектикани танлаган мутафаккирлардан бири эди. Суқрот шогирдларига тўғри жавобга йўналтирувчи саволлар бериб, шогирдларини ҳақиқатни ўзлари ташқи ёрдамсиз мустақил аниқлаганлиги тўғрисида тасаввур шаклланган. У устознинг асосий вазифаси шогирдининг рухий кучларини уйғотиш, деб билган. Ана шундай “доялик”да у устознинг асосий мақсадини кўрди. Унинг суҳбатлари шогирдининг онгида ҳақиқатни “ўз-ўзидан пайдо бўлишига” ёрдам беришга қаратилган эди.
Демокритнинг (Мил. авв. 460-370 йй.) тарбия тўғрисидаги қарашлари. Файласуф тарбияга катта эътибор қаратган. Кишига яхши тарбия берилса, учта неъмат соҳибига айланади: “яхши фикрлаш, яхши гапириш, яхши бажариш”. Файласуфнинг фикрига кўра, тарбиячи инсонни шакллантирса ва ҳулқини ўзгартирса ҳам, унинг орқали табиат таъсир кўрсатади, чунки инсон унинг бир зарраси – “микрокосмос”дир. Ота-оналар болаларини тарбиялашга жиддий эътибор беришлари зарур. Фарзандини ўқитиш учун пул сарфламаган ота-она, уни жаҳолатга маҳкум этади.
Таълимда берилган билимнинг миқодри муҳим эмас, ўқувчиларни фикрлашга ўргатиш муҳимдир. “Ўқитувчилик касби оғир иш деб билган Демокрит ўқув жараёнида ёшларни яхши ўқишлари учун турли усуллардан фойдаланиш, шу жумладан мажбурлаш усулини қўллаш ҳам табиий холат деб ҳисоблади. Бироқ педагоглик касбида натижага эришиш учун фақат мажбурлаш усулидан фойдаланиш тўғри эмас. Тарбияланувчида номалум воқеа ва ҳодиаларни ўрганишга қизиқишини шакллантириш ва бу жараёнда бурч ва масъулиятни англаш рухида тарбиялаш зарур.
Афлотуннинг (мил. авв. 427-348 йй.) тарбия тўғрисидаги қарашлари. Мутафаккурнинг файласий таълимотида тарбияга алоҳида эътибор берди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра тарбия тўғрисидаги қарашларни кенг қамровли дастур деб бахолаш мумкин. Унда биринчилар қаторида тарбия билан ижтимоий тузум ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлиги ғоясини илгари сурди.
Унинг Афинада асос солган Академияси минг йилдан кўпроқ фаолият олиб борган. Педагогика соҳасидаги мулоҳазалари инсон ва дунё ҳақидаги фалсафий қарашларидан келиб чиққан. Ердаги ҳаёт инсоннинг “абадий мавжудлик” сари интилишларининг ўткинчи бир босқичдир. Бу ҳаёт инсонни “ҳақиқий борлиқ”қа қуйилиб кетиши учун тайёргарликдир. Одамларнинг билимларни эгаллаши ғоялар дунёсини эслашдан жараёнидир. Инсон ундан чиққан ва унга қайтади.
Тарбия инсон ҳаётининг энг муҳитм пойдевори. Бу жараённи ҳар бир кишининг болалик давридан бошлаш керак. Тарбия болани ғоялар дунёсига босқичма-босқич кўтарилишини таминлайди. Демак тарбияни кекса ёшдаги устознинг зиммасига юклаш зарур, у ғоялар дунёси остонасида туради. Фақат шу билан устоз ва шогирд ўртасида мустаҳкам маънавий алоқа ўрнатилади (кейинчалик бундай муносабатлар “платоник севги” номи билан машҳур бўлган).
Жамият ёшларни кенг қамровли тарбиялаш учун шарт-шароит яратиши керак. Унинг “Давлат” рисоласида кенг қамровли тарбия идеали ва дастури муаммоси масаласида Афина педагогик анъаналарини ривожлантирди. Унинг фикрича, “тана учун гимнастика, рух учун мусиқа” зарур. “Қонунлар” рисоласида педагогик қарашларини ривожлантирди. Таълимнинг ижтимоий фукциясига алоҳида эътибор қаратади. Унинг орқали “одилона бўйсунадиган ёки ҳукмронлик қила оладиган комил фуқарони тарбиялаш”мумкинлигини таъкидлади.
“Қонунлар” асарида баён қилинган идеал жамиятда, таълим ишлари раҳбари давлатнинг биринчи шахси ҳисобланади. Давлат бўлажак оналарга соғлом турмуш тарзига амал қилишлари учун ғамхўрлик кўрсатади. У ялпи мажбурий таълим тамойилини (камида уч йиллик) таклиф қилади: “Кексалар ҳам, ёшлар ҳам ўз имкониятлари даражасида таълим олишлари керак”. Дастурида Афина ва Спарта таълим тизимининг ютуқларини бирлаштиришга ҳаракат қилиб кўрди. Таълимда жисмоний тарбияга алоҳида эътибор беришни таклиф этди.
Афлотун тарбияга оид рисолалар қолдирмаган бўлса ҳам, уни ҳақли равишда таълим ва тарбия соҳасида атоқли мутафаккир деб ҳисоблаш мумкин.
Арасту (мил. авв. 384-322 йй.). Устозни жамиятда энг юқори даражага кўтарган мутафаккир. Афинада “Ликей” (Ликейлик Аппалон илоҳи шарафига аталган мактаб) мактабини яратди. Ўқувчилари билан ўтказган суҳбатлари конспетлари асосида асарлар ёзган. Тарбияни санъат даражасига кўтарди. Унинг асосий мақсади кишида табиат бера олмаган фазилатларни шакллантиришдан иборат деб ҳисоблаган.
Унинг қарашларига кўра инсон жисмида ўсимлик рухи (у озуқага муҳтож ва чиришга маҳкум), ҳайвон рухи (туйғулар, сезгилар), ақл рухи — поклик, жисмсизлик, унверсаллик ва боқийлик ҳусусиятларига эга рухлар мавжуд. Бинобарин, тарбия масаласида биринчи ўринга нариги дунёда абадий роҳат- фароғатга эришишга интилишни қўймаган. Инсондаги рухларнинг ҳар учтасини ҳам бирдек ғамхўрлик қилишга чақирган.
Файласуфнинг “Политика” асарида тарбия ва таълим ҳақидаги тизимли қарашлари баён этилган. Тарбияда ижтимоий ва биологик детерминантлар (бир ҳил таркибга эга жумла) ўртасидаги муносабатларда мавжуд азалий муаммоларни ўрганиб, муроса йўлини танлади. У, бир томондан, “яхши ота-онадан фақат яхши насл бўлиши мумкин”лигини эътироф этади, иккинчи томондан, “табиат бунга интилади, лекин кўпинча эриша олмайди”, деган хулосага келди.
Жамият ва давлат томонидан олиб бориладиган тарбиянинг аҳамиятига асосий эътибор қаратди. 7 ёшга тўлгунга қадар болага ота раҳбарлигида анъанавий тарбия берилади. Бироқ, оила тарбияси давлат амалдорлари - педономлар томонидан назорат қилиниши керак. Ота-оналарнинг бола тарбиясини қулларга топшириб, бу ишга умуман аралашмасликлари ҳато. Болага дастлабки таълим 5 ёшдан 7 ёшгача оилада бериш керак.
Ўғил болалар 7 ёшга тўлганидан кейин, ўқишни давлатнинг бошланғич мактабларида давом эттирадилар. Уларнинг ўқув дастурига грамматика, гимнастика, мусиқа ва расм фанлари киритилиши таклиф этилди.
Мактаб ўқувчиси тарбиясини “танага ғамхўрлик қилиш”дан бошлаш, сўнгра “тана тарбияси рух тарбиясига баракали таъсир кўрсатиши”ганлиги сабабли “рухга ғамхўрлик” қилиш лкерак. Аристотел спарталикларнинг бола тарбиясида оғир ва шафқатсиз жисмоний машқлардан фойдаланиш анъанасини кескин қоралади, бундай тарбия усули болаларни “ёввойи ҳайвонлар”га айлантиришини қайд этди. Гимнастика кишида “ёввойи ҳайвонни эмас нафосат”ни шакллантиришга қаратилган. Бола қалбида нафосатни тарбиялашда мусиқа алоҳида аҳамиятга эга деб ҳисоблди.
Хулоса қилишб айтганда, тарбия масаласи қадимдан инсониятни ўйлантириб келган муаммолардан бири бўлиб, уни ташкил этишда катта ютуқларга эришилган.


1 Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатнома //Халқ сўзи. 2021 йил 25 январ.

2 Қаранг: Abdulla Sher Axloqshunoslik. Darslik. – T., – B 312.

Download 107,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish