28- расм. ферромагнит металлар магнит киритувчанлигининг ташқи майдон кучланганлигига қараб ўзгариш эгри чизири.
29- расм. Ферромагнит металларнинг магнитланиш эгри чизиғи: 1-гистерезис сиртмоғи; 2 – бирламчи эгри чизиғи
Ташқи магнит майдони кучланганлиги билан ферромагнит металлдаги магнит индукцияси орасида маълум боғланиш бор. Ана шундай боғланиш диаграммаси 29- расмда тасвирланган.
29- расмдаги диаграммадан яққол кўриниб турибдики, ташқи майдоннинг кучланганлиги нолдан НН гача ортган сари ферромагнит металлдаги майдоннинг кучланганлиги ОЬ эгри чизиғи бўйлаб кўтарилади. Ташқи майдон олингандан кейин металлнинг магнитланганлиги сақланиб қолади ва, шунинг учун, металлдаги магнит майдонининг кучланганлиги нолга тенг бўлмайди, аммо Ьв чизиғи бўйлаб, Вr гача пасаяди. Ферромагнит металлдаги майдон кучланганлигининг бу қиймати қолдиқ магнит индукцияси деб аталади.
Ферромагнит металлни магнитсизлантириш учун у тескари ишорали магнит майдонига киритилиши керак тескари (минус) ишорали ташқи майдоннинг кучланганлиги орта борса, металлдаги қолдиқ магнит индукцияси ве чизиғи бўйлаб камая боради ва тескари ишорали майдоннинг кучланганлиги НС қийматга етганда ноль бўлиб қолади. Тескари ишорали майдоннинг ана шу кучланганлиги коэрцитив куч деб аталади. қолдиқ магнит индукцияси (Вr) ва коэрцитив куч (Нс) ферромагнит металларнинг магнит хоссаларини акс эттиради.
Юмшатилган пўлатнинг магнит хоссалари шу пўлат таркибидаги углерод миқдорига борлиқ бўлади. Юмшатилган пўлат магнит хоссаларининг шу пўлат таркибидаги углерод миқдорига қараб ўзгаришини кўрсатувчи эгри чизиқлар 30- расмда тасвирланган.
30- расм. Юмшатилган пўлат магнит хоссаларининг шу пўлат таркибидаги углерод миқдорига қараб ўзгариши.
30- расмдаги эгри чизиқлардан кўриниб турибдики, пулат таркибидаги углерод миқдори ортиб борган сари пўлатнинг магнит киритувчанлиги тез пасаяди, қолдиқ магнит индукцияси секинроқ пасаяди, коэрцитив куч эса кўтарилади. Бинобарин, доимий магнитлар учун кўп углеродли пўлатлар, ўзак, трансформатор ва генераторлар учун эса кам углеродли пулатлар ишлатилиши керак.
Металл ва қотишмаларнинг электр хоссалари. Металларнинг электр хоссаларини уларнинг солиштирма электр қаршилиги характерлайди. Узунлиги 1 м ва кундаланг кесим юзи 1 мм2 бўлган симнинг қаршилиги унинг солиштирма электр қаршилиги деб аталади ва р* билан белгиланади. Солиштирма электр қаршилик қуйидаги формуладан топилади.
р = s oм · м (106 ом · мм 2/ м)
бу ерда р — солиштирма электр қаршилиги, ом-м ҳисобида;
— электр қаршилиги, ом ҳисобида;
s — ўтказгичнинг кўндаланг кесим юзи, м2 ҳисобида.
Техникада электр ва радиотехника материалларининг солиштирма царшилиги, кўпинча, ом·мм2/м билан ўлчанади (1 ом·мм2/м = 10-8 ом•мм) - Металл ва қотишмаларнинг электр хоссаларини характерлаш учун, кўпинча, солиштирма электр қаршиликка тескари катталикдан, яъни дан фойдаланилади. Бу катталик солиштирма ўтказувчанлик ёки солиштирма электр ўтказувчанлик деб аталади.
Техникада ишлатиладиган металл ва қотишмаларнинг электр хоссалари хар хил бўлади. Масалан, электр симлари электр ўтказувчанлиги мумкин қадар катта бўлган металлардан, реостат ва бошқалар эса солиштирма электр қаршилиги имкони борича катта бўлган металлардан тайёрланади. Қаттиқ эритмалар ҳосил қилувчи металлар қотишмаларининг солиштирма электр қаршилиги катта бўлади. Аммо реостат каби асбоблар тайёрлаш учун ишлатиладиган қотишманинг солиштирма қаршилиги катта бўлишининг ўзигина кифоя қилмайдн, бундай қотишма қизиганда ўзининг электр қаршилигини сақлаб қола оладиган бўлиши ҳам керак. Металларнинг юқори температуралардаги солиштирма электр қаршилиги температурага борлиқ бўлиб, қуйидаги формуладан топилади
p t = pO (1 + α t)
бу ерда p t — металлнинг t температурадаги солиштирма қаршилиги;
pO — унинг 0°С даги солиштирма қаршилиги;
α — температура коэффициенти;
t — температура.
Кўпчилик тоза металлар учун α нинг қиймати 4 • 10-3 га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |