4- §. ДИФФУЗИОН ЛЕГИРЛАШ
Пўлат ёки чуяндан ясалган деталларнинг сиртқи қатламйни хар хил металл ва ьйеталлоидларга (металлмасларга), масалан, хром, алюминий молибден, вольфрам, кремний, олтингугурт ва бошқаларга туйин тйриш процесси диффузион легирлаш деб аталади.
Деталнинг сйртқи қатлами хромга туйинтирилса, бу процесс диффузирн хромлаш деб, алюминийга туйинтирилса, диффузион алюминийлаш деб, бир вақтнинг узида хам хромга, хам вольфрамга туйинтирилса, диффузион хром-вольфрамлаш деб аталади ва хоказо.
Диффузион легирлашнинг турт турини, яъни диффузион алюминийлаш, диффузион хромлаш, диффузион кремнийлаш ва диффузион олтингугуртлаш процессларини куриб чиқиш билан чегараланамий.
Диффузион алюминийлаш. Диффузион алюминийлашдан кузда тутиладиган мақсад пўлат ёки чуяндан ясалган деталларнинг оловбардошлик (юқори температурада оксидланмаслик) хоссасини оширишдан иборат деталларнинг сиртқи қатлами қаттиқ мухитда, суюқ мухитда ва газ мухитда диффузион алюминийланиши мумкин.
Қаттиқ мухитда диффузиона люминийлаш. Бу усулнинг мохияти шундан иборатки, диффузион алюминийланадиган деталлар алюминийловчи аралашма солинган яшикларга ёки реторталарга жойланиб, маълум температурагача циздирилади. Алюминийловчи аралашма сифатида алюминий ёки ферроалюминий кукуни билан аммоний хлорид (NH4CI) аралашмаси ишлатилади. Алюминий ёки ферроалюминий кукуни қиздирилганда қовушиб қолмаслиги учун, баъзан, бу аралашмага алюминий оксид (А1203) ёки каолин (А1203 • 2Si02 • 2Н20 ) кукуни қушилади.
Каттиқ мухитда диффузион алюминийлаш учун ишлатиладиган аралашмалар таркиби 20- жадвалда курсатилган.
20- ж а д в а л
Қаттиқ мухитда диффузион алюминийлаш учун
ишлатиладиган аралашмаларнинг таркиби
Аралашма таркибий кисмларининг номи
|
Таркибий цисмларнинг миадо-
ри орирлик жицатидан % хи-
собида
|
Ферроалюминий.................. . . . . . . .
Алюминий оксид (А120 3) ёки каолин (А120 3 • 2SiOa.
' -2Н20 ) ...................... . . . . . ..................
Аммоний хлорид (NH4CI2) .......................... ... .
|
60
39,0—39,5
1,0—0,5
|
Ферроалюминий ...................................................
Аммоний хлорид (NH4CI) ................................. ...
|
60
39,0—39,5
1,0—0,5
|
Алюминий ................. . ..................................
Алюминий оксид (А1о03) ёки каолин (A l2D3-2Si02.
• 2Н20 ) . . . ' . ............................................
Аммоний хлорид (NH4CI)
|
50
49,0—49,5
1,0—0,5
|
Диффузион алюминийланиши керак булган деталлар кам углеродли пўлат ёки нихром яшикларга солинган аралашма ичига жойланади. Деталларни жойлаш тартиби худди қаттиқ мухитда цементитлашдаги каби булади, аммо бунда газларнинг чициб кетиши учун яшик қопқоғига кичикроқ бир тешик уйилган булади. Аралашмага жойланган деталлар 950— 1050 °С гача қиздирилиб, шу температурада 4—12 соат тутиб турилади. Бунда деталнинг 0,1 дан 1,0 мм гача қалинликдаги сиртқи қатлами алюминийланиб қолади. Бу усулда диффузион алюминийлаш техникаси худди қаттиқ мухитда цементитлашдаги кабидир.
Алюминийланадиган деталь диффузион қатламининг қалинлигига температуранинг хамда вақтнинг таъсирини курсатувчи эгри чизиқлар 212 ва 213- расмларда тасвирланган.
Баъзи деталларни қаттиқ мухитда диффузион алюминийлаш режимлари 21-жадвалда келтирилган.
21- ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |