М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси



Download 1,12 Mb.
bet150/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

3- §. КОНСТРУКЦИОН ПЎЛАТЛАР

Конструкцион пўлатларнинг механик хоссалари. Конструкцион пулатлардан саноатнинг турли сохаларида ишлатиладиган машиналарнинг хилма-хил деталлари тайёрланади, бундай деталларнинг ишлаш шароити эса турлича булади, шунинг учун конструкцион пўлатларнинг механик хоссалари юқори булиши керак. Углеродли оддий пўлат бу талабларни тула қондира олмайди. Шу сабабли машиналарнинг мухим деталлари


легирланган пўлатлардан ясалади, чунки легирловчи элементлар пўлатнинг тобланиш чуқурлигини оширади ва, бинобарин, деталнинг бутун кесими буйича механик хоссаларини яхшилайди.
Пўлатнинг механик хоссаларига легирловчи элементларнинг қандай таъсир этшини куриб чиқайлик.
Турлича легирланган пўлатлардан олинган намуналарни хар қайси пўлат учун оптимал булган температурагача циздириб, сунгра тоблагандан кейин, бир хил температурада бушатиб, уларнинг механик хоссаларини бир-бирига солиштириб курсак, легирловчи элементларнинг турлича таъсир этганлигини курамиз. Бушатиш вақтида мартенситнинг парчаланиш процессини қийинлаштирувчи элементлар, масалан, молибден, вольфрам, ванадий, кремний ва бошқалар билан легирланган пўлат намуналарининг пухталиги таркибида бундай элементлар кам ёки бутунлай булмаган намуналарникига цараганда юқори, плаетиклиги ва қовушоқлиги эса паст булади. Молибден, вольфрам, ванадий, титан, цирконий, алюминий ва бошқалар билан легирланган пўлатларнинг надауналари тоблангандан кейин уларнинг доналари анча майда булади, чунки бу элементлар аустенит доналарининг йириклашувини қийинлаш-тиради, майда донали пўлатнинг қовушоқлиги эса юқори булади. Агар эвтектоидгача булган махсус пўлатни таркибида худди шунча миқдор перлит булган оддий (углеродли) пўлат билан солиштириб курсак, махсус пўлатнинг пухталиги углеродли пўлатникидан анча юқори эканлигини курамиз. Бунинг сабаби шуки, махсус пўлатдаги феррит тоза феррит булмай, балки легирланган ферритдир.
Бинобарин, легирловчи элементлар пўлатнинг механик хоссаларини оширади. Пўлат қанчалик кўп легирланган булса, унинг пухталиги шунча юқори, қовушоқлиги билан пластиклиги эса шунча паст бўлади.
Шуни хам айтиб утиш керакки, пўлатнинг механик хоссалари бушатиш температурасига хам боғлиқдир бушатиш температурасининг пасайиши пўлатнинг механик хоссаларига легирловчи элементларнинг ортишидаги каби таъсир этади.
Пўлатни тоблаш ва, шундан кейин, етарли даражада юқори (500—- 6бО°С) температурада бушатиб, сорбит структура хосил қилиш процессии пўлатни яхигилаш деб, бундай термик ишланган пўлат эса яхщиланган пўлат деб аталади. Легирланганлик даражаси турлича. булган пулатларнинг бушатилиш температурасини ўзгартириш йули билан уларнинг пухталигини бир хил цилиш мумкин. Демак, хар хил пўлатдан олинган намуналар тобланиб, уларнинг бутун кесими буйича мартенсит структура хосил қилингандан кейин, бушатиш температуралари щу намуналарнинг пухталиги бир хил буладиган цилиб танланса, майда донали бушатилган мартенситнинг механик хоссалари, пўлатнинг таркибидан қаттъи назар, бир хил булади.
Энди конструкцион пўлатларнинг қандай синфларга булинишй билан танишиб чиқайлик.
Конструкцион пўлатлар таркибидаги углерод миқдорига кура, икки синфга:| кам (0,1—0,5%) углеродли, яъни цементитланадиган пўлатларга ва уртача (0,3— 0,45%) углеродли—яхшиланадиган пўлатларга булинади.
Цементитланадиган конструкцион пўлатлар. Деталлар цементитлангандан ва тобланиб, паст температурада бушатргандан кейин деталнинг сиртқи қатлами қаттиқ, ички қатлами (узаги) эса қовушоқ були: ши учун бундай деталлар; юқорида айтиб утилганидек, кам углеродли пўлатлардан тайёрланади.
Углеродли пўлатларнинк тобланувчанлиги кучсиз булганлиги учун, бундай пўлатлардан ясалган деталлар цементитланиб, сунгра тобланганда уларнинг цементитланган сиртқи қатламларигина етарли даражада қаттиқ булади. Легирланган пўлатлардан ясалган деталлар тобланиб, сунгра паст температурада бўшатилгандан кейинги улар ички қатламининг пухталиги пўлат таркибидаги легирловчи элементлар миқдорига боғлиқ, яъни легирловчи элементлар миқдори цанча куп булса, ички қатламнинг пухталиги шунча юқори булади. Айтилганларга мувофиқ, цементитланадиган конструкцион пўлатларни уч группага: углеродли пўлатлар, кам легирланган пўлатлар ва нисбатан купроқ легирланган пўлатларга булиш мумкин. Углеродли пўлатлар цементитланиб, сУнгра тобланганда уларнинг узаги пухталанмайди, кам легирланган пўлатларнинг ўзаги сал пухталанади, нисбатан купроц легирланган пўлатларнинг узаги эса анча пухталанади. Учинчи группа пўлатлари жумласига таркибидаги легирловчи элементлар миқдори нисбатан кам, аммо углерод миқдори купроқ булган пўлатлар хам киради.
23- жадвалда баъзи конструкцион пўлатларнинг, шу жумладан пухталиги юқори конструкцион пўлатлар: 20ХГР, 18ХГТ, ЗОХГТ^ 12ХНЗА, 12Х2Н4А, 18Х2Н4ВА ва 20Х2Н4ВА пўлатларининг хам химиявий таркиби, 24-жадвалда эса механик хоссалари курсатилган.

24- ж а д в а л





Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish