М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси



Download 1,12 Mb.
bet152/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

а — кам углеродли пулат; б — Ўртача углеродли пўлат.

қутиси шестернялари, бирламчи вали ва бошқа деталлари ясалади.


Xром-ванадийли пўлатлар . Хром-ванадийли пўлатлардан 15ХФ маркали пўлатда озроц миқдор ванадий булганлигидан у ута қизишга унча сезгир эмас, шунинг учун бундай пўлатдан ясалган деталлар цементитлангандан кейин майда донали структурасини сақлаб қолади. i5XO пўлатининг яхши хусусиятларидан яна бири шуки, ундан ясалган деталлар сувда тобланганда дарзлар хосил булмайди.
Xром-марганец-титанли пўлатлар. Бундай пўлатлар ичида 18ХГТ маркали пўлатнинг яхши хусусиятларидан бири шуки, ундан ясалган деталлар цементитланиб, сунгра тоблангандан кейин уларнинг механик хоссалари юқори булади, металл кёсиш станокларида осон ишланади ва, шунинг учун, цементитланадиган мураккаб шаклли мухим деталлар тайёрлаш учун ишлатилади. 18ХГТ маркали пўлат асли майда донали булганлиги учун ута қизишга унча сезгир эмас. 18ХГТ маркали пўлатдан ясалган деталларни термик ишлаш цикли анча қисқадир, яъни улар цементитланади, камида 825°С температурагача шамоллатилади ва шундан кейин мойда бевосита тобланиб, паст (180—200°С) температурада бушатилади. Цемёнтитланиш температурасидан 825°С гача шамоллатилганда деталнинг ўзагида троостит-сорбит структура хосил булади. Агар деталь 825°С дан паст температурагача шамоллатилса, феррит хам хосил булиб, узагининг механик хоссаларййи пасайтиради. 18ХГТ пўлатидан ясалган деталларни цементитлаш температурасидан 825°С гача шамоллатиб, бевосита тоблаш мукминлигига яна бир сабаб шуки, бунда пўлатнинг майда донали структураси сақланиб қолиш билан бирга, оз (масалан, 12Х2Н4А маркали пўлатдагидан анча кам) миқдорда колдиц аустенит хосил булади, шунинг учун хам деталь сиртининг қаттиқлиги анча юқори, Роквелл буйича 58—64 булади, 18ХГТ пўлатидан тайёрланган деталлар. бевосита тобланганда улар унча тоб ташламайди, 18ХГТ маркали пўлатнинг яхши томонларидан бири ана шундадир. 18ХГТ пўлатининг сиртқи қатлами углеродга хром-никелли пўлатлардан кура интенсивроц туйинади. Бу маркали пўлатнинг тобланиш чуқурлиги хромли пўлатларнинг тобланиш чуқурлиги билан хром-никелли пўлатларнинг тобланиш чуқурлиги орасида туради, 18ХГТ пўлатидан деталлар тайёрлашда унинг ана iny хусусиятини хисобга олиш керак.
18ХГТ пўлатидан металл кесиш станокларининг шестернялари, кулачокли муфталарй, втулкалари, сирпаниш подшипнигида ишлайдиган шпинделлари, червяклари, оправкалари ва бошқа деталлари, автомобилларнинг эса узатмалар цутиси шестернялари, бирламчи вали ва бошқа деталлари тайёрланади. 18ХГТ пўлатининг шестернялар тайёрлашда кенг куламда ишлатилишига сабаб шуки, шестерня тиши кесимининг қаттиқлик нормаси Роквелл буйича 30—45 га тенг, бу нормани эса 18ХГТ пўлатининг тобланиш чуцурлиги бемалол таъминлай олади. Бундан ташқари, 18ХГТ пўлатини металл кесиш станокларида ишлаш осон булиб, ишланган юзаси жуда тоза чиқади.
Хром-никель-вольфрамли ва хром-никель-молибденли пўлатлар . Бу пўлатлардан 18Х2Н4ВА билан 18Х2Н4МА ни куриб, чиқамиз. 18Х2Н4ВА ва 18Х2Н4МА пўлатлари кўп легирланган пўлатлар булиб, уларнинг пухталиги, қовушоцлиги ва толиқиш (чарчаш)
чегараси юқоридир, шунинг учун улардан катта нагрузка ва зарб остида ишлайдиган мухим деталлар тайёрланади. 18Х2Н4ВА ва 18Х2Н4МА пўлатлари уз табиати ва хоссалари жихатидан бир-бирига ўхшаш булганлиги учун 18Х2Н4ВА пўлати тўғрисида бундан буён айтилганларнннг хаммаси 18Х2Н4МА пўлатига хам тааллуқлидир.
18Х2Н4ВА пўлати тобламиб, сунгра паст температурада бушатилгандаи кейин унинг механик хоссалари жуда юқори булиб қолади: мустахкамлик чегараси аь = 1300— 1400 мн/м 2 (130— 140 кг/мм2) булади.

227-расм. 18Х2Н4ВА пулати аустенитининг


изотермик парчаланиш диаграммаси (А. П. Гуляев).
18Х2Н4ВА пўлати аустенитининг изотермик парчаланиш диаграммаси шу пўлат учун нихоятда хосдир. Бундай диаграмма 227- расмда тасвирланган.
Диаграммадан кўриниб турибдики, А\ критик нуқта 700°С да, А3 критик нуқта эса 800°С да ётибди, критик нуқталарнинг пасайиши пўлатда никель миқдорининг куплигидан келиб чиқади. 18Х2Н4ВА пўлатида 700—500°С температуралар оралиги да аустенит перлит-трооститга айланмай, фақат 400—450°С да парчалана бошлаб, бу парчаланиш натижасида бейнит хосил бўлади ёки, пўлат тез совитилса, 370 ва 250°С температуралар оралиғида нинасимон мартенсит хосил булади. Мт нуқта одатдагидан юқорида булганлиги учун бу пўлат тобланганда озроқ миқдор (4% чамаси) аустенитгина парчаланмай қолади (қолдиқ аустенит). 18Х2Н4ВА пулати аустенитининг изотермик парчаланиш диаграммасидан куринишича, бу пўлатнй одатдаги усул билан юмшатиб булмайди, чунки унййг аустенити перлит-троостит структурага айланмайди. Шунинг учун уни

228- расм. 18Х2Н4ВА пулатининг микроскопик тузилиши:



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish