Баъзи деталларни диффузион алюминийлаш режимлари
Аралашманинг таркиби
|
Алюминийланадиган деталларнинг
номи
|
Алюминийлаш
температураси, °с
|
Процесснинг
давом этиш
вакти, соат
|
Диффузион
катламнинг
цалинлиги, мм
|
99,5% ферроалюминий
ва 0,5% аммоний хлорид
|
Г азогенераторли трактор
ва автомобилларнинг утхоналари
Буғ қозонларининг тру-
балари
Паровоз деталлари
Чуяндан куйилган оловдонлар
|
1100
1050
1050
975
|
12
6
6-8
4
|
0,7-1,0
0,5-0,6
0,5-0,7
0,25
|
Диффузион юмшатилгандан кейинги чуцурлиги
|
Деталь диффузион алюминийлангандан кейин унинг сиртқи зонасида алюминий миқдори 40—50% га етади, деталь оловбардош булиши учун унинг сиртқи қатламидаги алюминий миқдорининг 10—15% булиши кифоя. Алюминий миқдорининг куп булиши эса диффузион қатламни мурт қилиб қўяди. Деталнинг сиртқи қатламидаги алюминий миқдорини камайтириш ва муртликни йуцотиш учун алюминийланган деталь 950°С температурада 5—6 соат давомида ёки 1000°С температурада 3—4 соат давомида диффузион юмшатилади.
212- расм. Диффузион қатлам қалинлигининг процесс вақтига ва температурасига қараб узгариши. Пўлат 10; 99,5 % ферроалюминий ва
0,5 •% аммоний хлориддан иборат аралашма
(Н. А. Минкевич)
213-расм. Диффузион қатлам қалинлигининг процесс вақтига ва температурасига
қараб ўзгариши. Пулат 10; 88 % алюминий ва 12 % темирдан иборат суюқланмали
ванна (Ф. Г. Никонов).
Суюқ мухитда д и ф ф у з и о н алюминийлаш. Бу процесс деталларни суюқлантирилган алюминийли ваннада 750—800°С температурагача қиздириб, шу температурада 1 соат тутиб туришдан иборат, бунда деталнинг 0,3 мм цалинликдаги сиртқи қатлами алюминийга туйинади. Суюқлантирилган алюминийли ваннага 6—8% темир қириндиси хам қушилади.
Деталь диффузион алюминийлангандан кейин 900— 1000°С температурада диффузион юмшатилади.
Суюқ мухитда алюминийлашнинг камчилиги шундан иборатки, суюқ алюминий тигель материалини емиради.
214- расм. 10 маркали пулатдансясалиб, кукунлар
аралащмасида lOOCPC дас4 соат давомида алюми-
нийланган деталь диффузионскатламинииг микрос-
копик тузилиши X 50.
Г а з м у х и т д а д иффу з и о н алюминийл аш. Бу усулдан фойдаланиладиган булса, алюминийланадиган деталлар ретортага жойланиб, ферроалюминий ципиги билан кўмилади, шундан кейин ретортадан хлор ёки водород хлорид утказилади. Деталь 980°С температурада 2 соат тутиб турилса, унинг 0,40—0,45 мм цалинликдаги сиртқи қатлами алюминийга туйинади.
Алюминийланган деталнинг диффузион қатлами а-қаттиқ эритма билан Регаидан иборат бўлиб, ўзагидан аниц фарц қилиб туради (214-расм). Диффузион қатламнинг қаттиқлиги юқори (НВ=400/500), ейилишга чидамлилиги ва муртлиги паст булади.
Диффузион алюминийланган деталнинг оловбардош булишига сабаб шуки, унинг диффузион қатлами сиртида юқори температурага чидамли А 120 3 пардаси хосил булади.
Сиртқи қатлами диффузион алюминийланган деталларни 900°С дан ошмайдиган температураларда ишлатиш маъқулроқ.
Диффузион алюминийланадиган деталлар жумласига, масалан, цементитлаш яшикларй, суюқлантирилган туз тигеллари, термопара ғилофлари, электр билан қиздириш асбобларининг спираллари, печь арматураси, форсункалар, чўян оловдонлар, буг қозони трубалари ва бошқалар киради.
Диффузион хромлаш. Диффузион хромлашдан кўзда тутиладиган мацсад пўлат ва чуяндан ясалган деталлар сиртқи қатламинийг қаттиқлигини ва ейилишга чидамлилигини, коррозиябардошлик ва юқори температурада оксидланмаслик (оловбардошлик) хоссаларини оширишдан иборат. Деталлар уч хил мухитда — қаттиқ мухитда,
суюқ мухитда ва газ мухитда диффузион хромланиши мумкин. Буларни бирма-бир куриб чиқайлик.
Қаттиқ мухтда д иффузион хромлаш. Пўлат ёки чўяндан ясалган деталларнинг сиртқи қатламини бу усулда хромлаш учун 60—65% феррохром, 30—35% гилтупроқ (алюминий оксид) ва 5% хлорид кислота ёки аммоний хлориддан иборат аралашма ишлатилади. Деталларни қаттиқ мухитда диффузион хромлаш процессининг мохиятй қуйидагича: мой, ифлослик ва зангдан тозаланган деталлар аралашма солинган темир яшикка жойланади. Яшикнинг қопқоғи махкам беркитилиб, атрофи сувалгандан кейин температураси 1050— 1150°С ли печга қуййлади, бу печда 12-45 соат тутиб турилгандан кейин 700—600°С температурагача печь билан бирга совитилиб, шундан кейин эса хавода
совитилади.
Деталларни диффузион хромлашда ишлатиладиган аралашмалар таркиби ва хромлаш режимлари 22- жадвалда келтирилган.
22- ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |