Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

ШИФОБАХШ ЖИЙДА (
ELAGNUS
)
 ДАРАХТИНИНГ ДОРИВОР 
ХУСУСИЯЛАРИ ВА БУНДАН САНОАТДА ФОЙДАЛАНИШ 
 
Эгамбердиев Ш.Б. Хамроев Х. Ёдгорова Г.Ё., Одилжонов А.О.
Тошкент давлат аграр университети. 
111215, Узбекистан, Ташкентская обл., Кибрайский р-он, ул. Университетская, д. 2 
 
Мустақиллик шарофати илму-фанимизнинг ривожланишига,табиат 
сирларини пухта ўрганишга, ундан оқилона ва эҳтиёткорона фойдаланиш 
имкониятларини яратди. 
Ўзбекистоннинг ўсимликлар дунёси жуда турли тумандир. Улар чўл 
минтақасидан тортиб, тоғ чўққиларигача тарқалган. Уларнинг жуда 
кўпчилиги фақат ёввойи ҳолда ўсиб, илмий жиҳатидан ҳали кам ўрганилган. 
Буларнинг ичида шундай ўсимликлар борки, уларни халқ хўжалигида кўп 
томонлама ишлатиш мумкин (масалан, озиқ-овқат, тиббиёт, парфюмерия, 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
190 
тўқимачилик саноатларида, асалларичиликда, манзарали ўсимлик сифатида 
ва бошқа соҳаларда). 
Дарҳақиқат мана шундай ўсимлик оилаларидан бири Жийдадошлар 
(Elaeagnaceae Juss.) ҳисобланади. Бу оилага жийда –Elagnus L. ва чаканда 
(
Hippophae
L.) киради. Улар Ўрта Осиё халқларининг севимли 
ўсимликларидан булиб, кўпгина фойдали хусусиятлари мавжуд.
Жийда меваси ўзининг хуштаъмлиги билан бошқа меваларга ўхшаб 
алоҳида ўринни эгаллайди. Унинг меваларидан озиқ-овқат саноатида, ун 
тайёрлашда, спирт олишда ва кисел, компот, квас каби хуштаъм шарбатлар 
тайёрлашда кенг фойдаланиш мумкин. Жийда-доривор ўсимлик сифатида 
жуда қадимдан халк табобатида фойдаланиб келинганлиги маълум. Абу Али 
Ибн Сино қонни тозалаш, ич кетиш, руҳни тетик қилиш, иштаҳа очишда 
жийдадан кенг фойдаланган. Жийда меваси сервитамин булгани туфайли 
илмий медисинада камқонлик, тери қазғоқланиши, бўй ўсмаслигида, орга-
низмда туз-сув мутаносиблигини сақлашда, фикрлаш қобилиятини 
оширишда ва юрак фаолиятини кучайтириш мақсадида истеъмол қилиш 
тавсия этилган.Унинг дамламаси нафас юллари шамоллаганда, ошқозон-ичак 
ва радикулит касалликларини даволашда фойда беради
Жийда асал ширасига ҳам жуда бой ўсимлик. У кўп тарқалган 
туманларда аҳоли асаларичилик билан шуғулланади. Жийда гулидан олинган 
асал жуда сифатли, хушбуй ҳисобланади. Гулидан 0,3% эфир мойлари 
олинади. Булар кондитер махсулотларида, ичимлик ва парфюмерияда 
ишлатилади. 
Дарахт ёғочи мустаҳкам, каттиқ бўлганлиги туфайли ундан қурилиш 
материали сифатида ҳам фойдаланилади. Жийда дарахтининг елими ноёб 
ҳисобланувчи араб елимининг (гумиарабик) ўрнини боса олади. У лак, 
сифатли елим, рангли маҳсулотлар олишда ва тўқимачилик саноатида 
ишлатилади. Ҳозирга қадар жийданинг биологияси, тарқалиши, кимёвий 
таркиби, дориворлик хусусиятлари ва ишлатилиши яхши ўрганилган. Лекин, 
жийда морфологияси, анатомияси, айниқса полиморфлиги ёки белгиларнинг 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
191 
ўзгарувчанлиги, экоморфологияси ҳамда улардан самарали фойдаланиш каби 
масалалар ўз ечимини топгани йўқ. Бу ишлар назарий ва амалий томондан 
катта ахамият касб этади. 
Жийдадошлар- (Elaeagnaceae) оиласига хос морфометрик параметрлар 
ёки морфо-таксаномияси тўлиқ ўрганилмаган, фақат айрим чет элда нашр 
этилган айрим манбаларда бу тўғрисида маълумотлар келтирилган. 
Ўзбекистон шароитида бу ишлар илк бажарилиши кўзда тутилган. 
Бунинг ёрқин исботи ўлароқ кўплаб мутаҳасис олимларимиз жийда 
ўсимлигини морфометрик белгиларини ҳамда экоморфологияси ўрганиш 
устида ишлар олиб бормоқдалар.Шу қаторда биз ҳам ўсимликнинг 
экоморфологик ҳусусиятларини чуқур ўрганиш мақсадида шўрланган тупроқ 
шароитида жийда ўсимлигини ўстириш ва кўпайтириш ва бунинг замирида 
тупроқнинг шўрланиш даражасини камайтириш, ҳамда экосистемани 
бойитиш шу билан бирга барпо қилинган жийдазорлардан саноат миқиёсида 
хом-ашё сифатида самарали фойдаланишни кўзда тутганмиз. 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish